Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.6K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вакиллари, тегишли мутасаддилар иштирокида табиий газ, электр энергияси таъминотини иқтисод қилиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Мулоқотда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида газни иқтисод қилиш, ҳудудларга табиий газ етказиб беришни узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсуми даврида табиий газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан фикр алмашдик.

Йиғилиш давомида мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида йирик истеъмолчи корхоналар ҳамда газ шохобчаларига етказиб берилиши режалаштирилган табиий газни 25-30 фоизгача иқтисод қилишни амалга ошириш юзасидан тадбиркорлар таклифлари тингланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби

Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.

Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.

Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.

Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.

Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.

Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.

Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
https://youtu.be/chdjKPUHlCQ?t=14

#кун_тартиби

Куни кеча аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этдик.

Қарийб 10 соат давом этган мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | ✉️ Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Ҳарбий хизматга бориш учун бугун йигитлар қандай қийинчиликка дуч келаяпти? Халқ орасида юрган турли гап-сўзлар қанчалар асосли?

Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари сифатида, бугун мана шу масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашдим. Амин бўлдимки, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Ёшлар Ватанга хизмат қиламан, Ўзбекистон армияси сафида бўламан, деб орзу қилиб турганда, бу йўлга тўғаноқ бўлаётган ёқимсиз иллатларга қарши қатъий курашамиз.

Youtube👈

Facebook👈

https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби

Биз кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни фаровон, бекам турмуш даражасига олиб чиқишга камарбастамиз. Бугун Президентимиз биз ҳокимларга, энг биринчи навбатда, шу йўналишда туну кун ишлашни устивор вазифа этиб белгилаб берганлар.

Шу маънода бугун мен бош, Тошкент вилоятидаги барча раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларга кириб бордик. Улар билан бирга яшаб, самимий суҳбатлашиб, ҳаёти изига тушиб кетиши учун аниқ амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу уйма-уй мулоқотларда кўтарилаётган масалаларни ўша жойдан туриб, кунлик таҳлил қилиб борамиз, биргаликда ечим излаймиз.

Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз жонажон халқимизни бой-бадавлат, фаровон ҳаёт кечириши учун биргаликда курашамиз, уларга ёрдам берамиз.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими

Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube📱 Facebook  | 🕊Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM