Bo‘stonliq tumani hokimligi
4.62K subscribers
29.1K photos
3.55K videos
9 files
10.7K links
Bo‘stonliq tumani hokimligi Axborot xizmatining rasmiy telegram kanali.

Facebook: facebook.com/bustonliqpress

Instagram: instagram.com/axborot_xizmati

Veb-site: https://bostonliq.uz/

Murojaat uchun: @hokimiyatga_murojatbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

⚡️Албатта, саёҳатингизни замонавий, ҳар томонлама қулай, барча шароитлар муҳайё бўлган шаҳарларда ўтказиш яхши, аммо табиат яратган мўъжизалардан баҳра олишга нима етсин.

⁉️Офтоб нурининг ёйилиши, шамолнинг шохларни эгиб, қирмизи олмаларни тўкиши, узумларнинг қуёш нурида товланишига қараб, кимнинг завқи келмайди, дейсиз.

📌Бўстонлиқ туманида экотуризмни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган тадбирлардан мақсад табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, хорижий сайёҳларни ушбу маскан ландшафти, ҳайвонот ва наботот дунёси, бой ва бетакрор табиати билан яқиндан таништириш кўзда тутилган.

🎥Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

📊Ўзбекистон туризм жадал ривожланаётган кучли 20 та давлатнинг 4 поғонасидан ўрин олган. Тошкент вилоятида ҳам мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

💰Дарҳақиқат, 2019-2021 йилларда ҳудудда туризм учун 380 миллион АҚШ долларидан зиёд қийматга эга 134 та инвестиция лойиҳаларини татбиқ этиш белгиланган.

⚡️Бўстонлиқ туманида олиб борилаётган мега лойиҳалар ушбу саъй-ҳаракатларнинг намунаси десак муболаға бўлмайди.

🏖Қолаверса тумандаги "Оқшом боғи" дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳи қоғоздан амалга кўчган лойиҳалардан биридир. Бу ҳақда юқоридаги лавҳамизда томоша қилишингиз мумкин.

🎥Махсус кўрсатув 4-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ
#Туризм

Бўстонлиқ туманининг сайёҳлар манзилига айланишига ҳар биримиз масъулмиз

❗️Президент фармони билан 2022 йил 31 декабрга қадар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади.

🔰Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида “Чорвоқ” эркин туристик зонаси дирекцияси директори лавозимини эгаллайди, шунингдек, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Соддароқ қилиб айтганда, Азиз Абдуҳакимов Бўстонлиқ туманида мутлақ ваколатларга эга бўлмоқда.

🏞Юсуфхона қишлоғидаги “Иқтисодчи” дам олиш зонасида жойлашган бўш ер майдонларида сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида 3 қаватли меҳмонхоналар, сайилгоҳлар, аҳоли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Туризм

🏞Кейинги йилларда Бўстонлиқ тумани туризм масканига айланмоқда. Бу ерга келиб-кетувчи сайёҳларнинг табиат қўйнида мароқли ҳордиқ чиқариши, наботот ва ҳайвонот оламининг нодир намуналари билан яқиндан танишиши учун қулайликлар яратилмоқда.

🌄Айниқса, бу борада тоғ, ўрмон, яйлов, табиий сув ҳавзалари, оёқ турмас қияликлару лалми ерларни ўз бағрига олган “Угом–Чотқол” давлат миллий табиат боғи имкониятлардан самарали фойдаланилаяпти.

🎥Махсус кўрсатув 1-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#Туризм

🌤Ушбу гўша мусаффо ҳавоси, шифобахш сувлари билан одамларни ўзига чорлаб келган.

🔰Дарвоқе, хорижлик сайёҳлар фикрига кўра, Бўстонлиқ асосан уч жиҳати билан уларни ўзига ром этаркан.

🥗Биринчиси ҳудуднинг ўзига хос иқлими бўлса, иккинчиси бу ердаги ажойиб табиат, учинчиси эса антиқа таомлари экан.

🎥Махсус кўрсатув 2-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Чимён
#Туризм

Чимёнда маҳаллий туризм

🔰Азиз ва қадрли юртдошлар! Жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Чимёнда маҳаллий туризм салоҳиятини намойиш қилиш учун туризм халқ сайли бўлиб ўтади!

🪂Киши бошига атиги 150.000 сўм бир кунлик, 300.000 сўм икки кунлик “Ёшлар” оромгоҳида дам олиш. Фақат 19-20 сентябрь кунлари халқ сайли доирасида!

19-20 сентябрь, келаётган шанба ва якшанба кунлари Тошкент шахридаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси автобус тураргоҳидан эрталаб соат 07:00 да автобуслар жўнайди. Кечки пайт соат 21:00 дан оромгоҳдан Тошкентга қайтилади. Яъни келаётган шанба куни ва якшанба куни сиз бир кун ёки икки кун давомида Чимён тоғларидаги оромгоҳда кунига 150.000 сўмдан дам олиш имкониятга эгасиз.

☀️Сизни санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандлар ярмаркаси, миллий таомлар фестивали, сўлим тоғ оромгоҳи, спорт ўйинлари, шифобахш “Меҳригиё” гиёҳлари тақдимоти, ҳаво шарида осмон қўйнига кўтарилиш ва бошқа кўплаб сюрпризлар кутади.

🎯Барча тўловлар олдиндан, пайшанба куни 17 сентябр кунигача амалга оширилиши шарт. Акс ҳолда сиз учун оромгохда ва автобусларда жой етиши кафолатланмайди!

Диққат!!! Қуйидаги маълумот халқ сайли кунларидан ташқари доимий равишда дам олиш истагида бўлган меҳмонларимизга аталган:

📌Дам олиш кунлари ва меҳнат таътиллари кунлари оила ва яқинларингиз билан сўлим тоғ гўшалари қўйнида ҳамёнбоп нархларда дам олдиш истагида бўлсангиз, биз мушкулингизни осон қиламиз. Сиз учун 1-, 2-, 4 ўринли шинам хоналар, бассейн, спорт иншоотлари, футбол майдончаси, фитнес-клуб, уч маҳал иссиқ овқат, тоғ ҳавоси, гўзал манзаралар, Чимён қўйнида табиат масканлари.

🔰Барчаси кунига одам бошига атиги 200 минг сўм эвазига.

Тўлов услуби исталган шаклда.

🚌Жамоа бўлиб, дам олувчилардан талабномалар қабул қилинади. Келишилган нархларда транспорт хизматлари мавжуд.

🏥Оромгохда барча санитария талабларига риоя қилинади. Тиббий хизмат мавжуд.

Хизматлар лицензияланган. Маҳсулотлар сертификатланган.
📱Маълумот учун телефон рақами: + 998 97 13 180 26

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#туризм

🌴Тошкент вилояти юқори сайёҳлик салоҳиятига эга. Маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун оромбахш манзилларнинг аксарият қисми эса Бўстонлиқ туманида жойлашган. Ҳудудни ривожлантириш, туристик хизматлар кўламини яхшилаш, солиқ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2020 йил 1 майдан солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби синовдан ўтказилмоқда.

🌐 Ҳудудда дам олиш масканларини ижарага олиш тўғрисида ишончли маълумотларнинг янги хизмати – “Orom.uz” платформаси ишга тушди. Платформадан туманнинг хушманзара ҳудудлари Сижжак, Бўстонлиқ, Юсуфхона, Сойлиқ ва Дўстлик қўрғонлари жой олган.

✳️ Ижарага берувчилар “Orom.uz” сайтига ижара объектларини бепул жойлаштиради.

🔷Маълумот учун: жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига дала ҳовли ва айрим мол-мулк объектларини ижарага бериб, даромад олаётган жами 4375 та солиқ тўловчи ҳисобга олиниб, улардан 4,7 миллиард сўм миқдорида солиқ ундирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ #туризм

Бўстонлиқда туризм соҳасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги барча туризм коллежи ва техникумларига 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар, истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти мактабларнинг ўқитувчи-психологлари билан ҳамкорликда ёшларни келажакда малакали мутахассис ва касб эгалари бўлишига йўналтириш мақсадида, Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи (Бўстонлиқ тумани)га ўқувчиларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️Россия Федерацияси “Кинодом” ижодий уюшмаси вакиллари Тошкент вилоятида бўлди. Кино ижодкорларга тасвирга олиш учун объектларни белгилашда Тошкент вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти яқиндан ёрдам бермоқда.

🎞📸Айни пайтда кино ижодкорлар Чирчиқ ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Чорвоқ сув омбори атрофида иттифоқ пайтида машҳур бўлган боксёр Валерий Попенченко ҳаёти ва фаолияти акс этган “Мистер Нокаут” фильмини тасвирга олиш ишларини бошлаган.

🎥Лавҳа шу ҳақда👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#туризм
#саёҳат

⚡️Тошкент вилояти. Келинг, кўринг, севинг...

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#туризм

⚡️“Шинамлик ва табиат билан уйғунлик” - Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида янги “Green Hills Resort” дам олиш маскани очилди
#туризм

⚡️
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Покатушки клуб Узбекистан" клублари ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида жорий йилнинг 11-14 август кунлари ўтказилаётган XV "off road" фестивалига старт берилди.

🔹
Унда мамлакатимиз спортчилари билан бирга, Россия, Белоруссия, Молдовия, Қозоғистон, Қирғизистон каби 10 дан ортиқ давлатлардан келган маҳоратли спортчилар қатнашмоқда.

🔹Бундан ташқари, фестивал доирасида иштирокчилар спортнинг арқон тортиш, волейбол, стол теннис, шахмат-шашка, бадминтон ва армрестлинг йўналишлари бўйича ҳам баҳс бойлашади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#туризм

ИККИНЧИ ШВЕЙЦАРИЯГА САЁҲАТ:
ИСПАЙ ШАРШАРАСИ, РОМАНТИК ОҚШОМ ВА КЕЧИККАН ОГОҲЛАНТИРИШ

📍 Бўстонлиқ тумани Тошкент учун нақ Сусамбилнинг ўзгинаси. Бу ердан дарёю кўллар, шўх анҳору сойлар, музли чўққилару ажойиб шаршаралар, ям-яшил ўрмонлару мевали боғлар ‒ дил яйрайдиган аксар табиат неъматларини топиш мумкин. Испайсой дараси бўйлаб, жами 20 километр юриб ана шундай табиий манзаралардан бир қанчасини кўриб кўз яйради, дил ором олди.

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД ШАРШАРАЛАР ТОП5

Иссиқ мавсум якунига етмоқда. Ҳадемай куз бошланади. Ёзнинг сўнгги кунларини табиат қўйнида ўтказишга нима дейсиз? Сиз учун вилоятмиздаги табиат мўъжизалари — шаршараларнинг манзилини қолдирдик.

1. "Катта Товоқсой"
(40 метр) — Тошкентдан 50 км узоқликда, "Товоқсой" дарёси дарасида жойлашган.
📍Локация

2. "Палтау" (35-40 метр) — Палтау қишлоғи яқинида, Тошкент-Бурчмулла автомобиль йўли бўйлаб бориш мумкин.
📍Локация

3. Бадак (30 метр) — худди шу номдаги гўзал кўлнинг чап томонида оқиб туради.
📍Локация

4. "Замбат" (25-30 метр) — бориш қийин бўлган "Замбат-сая" дарасида, "Кўксув" дарёсининг ўрта оқимида ҳосил бўлган.
📍Локация

5. "Кулася" (15 метр) — Кўксув тизмасининг ғарбида, "Бурчмулла" қишлоғидан унча узоқ бўлмаган шаршара.
📍Локация

🤔 Сиз яна қандай шаршараларни биласиз?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ МАНЗАРАЛИ ЖОЙЛАРИ ТОП5

Иссиқ мавсум якунига етмоқда. Ҳадемай куз бошланади. Ёзнинг сўнгги кунларини табиат қўйнида ўтказишга нима дейсиз? Сиз учун вилоятмиздаги энг сўлим гўшаларини оилавий дам олиш учун тавсия этмоқчимиз
. Видеони ҳам албатта томоша қилинг.😊

Гулкамсой

Юсупхон орқали Янгиқўрғон қишлоғигача бўлган йўл. Кичик сув тўсиқларини енгиб ўтиш, тоққа кўтарилиш сиз учун унутилмас ва экстремал туйғуни кафолатлайди.

📍Локация

Белдирсой яйловлари

Белдирсой дарёси яқинида жойлашган. Арча ўрмонларида адашиб, сувнинг жилдирашидан завқланинг.

📍Локация

Испай дараси

Қорабулоқ постининг орқасида жойлашган. Бу ерда оилавий пикник уюштиришингиз, меҳмон уйларида қолишингиз, отда сайр қилишингиз мумкин.

📍Локация

Нефрит кўли

Сижжак томонларда жойлашган. Бу жой сизга тўғонга чиқиш, юқори кўлнинг Жаде сувларида акс этувчи қоялар билан танишиш имконини беради.

📍Локация

Қумбел довони

Табиат қўйнидаги оддий саёҳатни севувчилар учун Қумбел довони қучоғини очади. Денгиз сатҳидан баландлиги 2350 метрга етади.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
#туризм

📣 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СИЗНИ КУЗГИ ФОТОСЕССИЯГА ЧОРЛАЙДИ ТОП5

🍁 Куз фасли хазонрезги мавсумга кирди. Бу дамларни оила аъзолари, дўстлар ва ҳамкасблар билан тарихга муҳрлашга ошиқинг. Сиз топишга қийналманг деб, биз фойдали маълумотларни тўпладик. Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!

Дунёга тепадан боқинг

🏔 Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудлари ҳавосининг мусаффолиги, бепоён дарахтзорлари, Чорвоқ сув омбори, оромгоҳ ва сиҳатгоҳлари билан сизга ёқиши аниқ. Бу ерда сиз табиат қўйнида канатларда сайр қилишингиз мумкин.

📍Локация

Сокинлик симфонияси

🏕 Шовқиндан чарчаган асабларга Ангрен шаҳридан 40 километр жанубда жойлашган Лашкерак қишлоғи даво бўлади. Бетакрор манзара, оддий қишлоқ ҳаёти сизни болаликка элтади. Айни пайтдаги Лашкерак манзаралари бу ерда батафсил.

📍Локация

Олтин йўлак

🍂 Қуйи Чирчиқ туманининг "Огонёк" деб аталувчи нуқтасига бир келмасангиз кузни бекор ўтказибсиз. Айниқса, йўл четига тизилиб, улкан арка ҳосил қилган дарахтлар сизга романтик кайфият бағишлайди.

📍Локация

Ўрмонда бўлганмисиз?

📸 Пискент туманидаги ўрмон хўжалиги эртакнамо атмосферага олиб кириб кетади. Айниқса, эркин ижод қилишни истовчилар нарсаларини йиғиштириб, йўлга отланадиган манзил бу.

📍Локация

Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат

🌳 Бир ўқ билан икки қуённи урувчи абжирларга Паркент туманининг Кумушкон қишлоғини тавсия қиламиз. Сиз бу ерда Ҳазрат Али бува мажмуасини зиёрат қилишингиз ва «Чашма» маҳалласида фотосессия ўтказишингиз мумкин.

📍Локация

📌 Қадрли кузатувчилар, сиз қаерни тавсия қиласиз? Таклиф ва манзилни изоҳларда қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД ШАРШАРАЛАР — ТОП-5

🔝 Мана, ёз ҳам жазирама паллага кирмоқда. Ҳа демай чилла бошланади. Бу кунларни табиат қўйнида ўтказишга нима дейсиз? Сиз учун вилоятмиздаги табиат мўъжизалари — шаршараларнинг манзилини тайёрладик, уларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

💠 "Катта Товоқсой"
(40 метр) — Тошкентдан 50 км узоқликда, "Товоқсой" дарёси дарасида жойлашган.

📍 Локация

💠 "Палтау" (35-40 метр) — Палтау қишлоғи яқинида, Тошкент-Бурчмулла автомобиль йўли бўйлаб бориш мумкин.

📍Локация

💠 "Бадак" (30 метр) — худди шу номдаги гўзал кўлнинг чап томонида оқиб туради.

📍Локация

💠 "Замбат" (25-30 метр) — бориш қийин бўлган "Замбат-сая" дарасида, "Кўксув" дарёсининг ўрта оқимида ҳосил бўлган.

📍Локация

💠 "Кулася" (15 метр) — Кўксув тизмасининг ғарбида, "Бурчмулла" қишлоғидан унча узоқ бўлмаган шаршара.

📍Локация

Сиз яна қандай шаршараларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi
#Туризм
#Фусункор_табиат

📍 Бўстонлиқ тумани Бодоқсой дарёси ҳавзаси.

📸 Фото: Давронбек Тожиалиев,
Ziyouz.com портали асосчиси, журналист.

Yoshlar kundaligi