Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Францияга ташрифимиз доирасида бугун ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва унинг ўринбосари Моэз Чакчук билан учрашдик.
⠀
Суҳбатимиз чоғида Ўзбекистонда, шу жумладан Агентлигимиз саъй-ҳаракатлари билан ОАВ соҳасини ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
⠀
Одри Азуле Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади, Агентлик ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини қайд этди.
⠀
Учрашувда ташкилот Бош директори ва унинг ўринбосари Ўзбекистонда ташриф билан бўлиш истагини билдирдилар.
⠀
Якунда Азуле хонимга Франциянинг Assouline Publishing нашриёти билан ҳамкорликда тайёрланган Ўзбекистон ҳақидаги китоб-альбомни совға қилдик.
⠀
#Uzbekistan #Paris #SMirziyoyeva #AIMC #АИМК #AOKA #UNESCO