Bukhara Info!🇺🇿
110 subscribers
484 photos
146 videos
131 links
Buxoro Info — mintaqaviy va dolzarb yangiliklar!

🗣 @BukharainfochatUZ — BIZNING CHAT!

@Bukharainfobot — SAVOLLAR UCHUN!
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги учун рад этиш тақиқланади

“Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–107-сон, 29.01.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

👉 маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланади, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилади;
👉 давлат органлари қарорлари натижасида етказилган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи берилади;
👉 маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланади.

Эндиликда аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатишни тақиқланади.

➡️ Аризалар судга тааллуқли бўлмаганда уларни кўриб чиқиш ваколатли судга ўтказилади.

‼️ Бир суд иши доирасида баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик судга тааллуқли бўлганда уларни бирлаштириш тақиқланади.
#Манбаа:Ҳуқуқий ахборот

✍️@Bukharainfouz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

“Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5279-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан):

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан мазкур коллежларнинг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари эркаклар ва аёллар учун 2024/2025 ўқув йилидан тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида аёллар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида – 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида – 50 фоизни ташкил қилади);

ўқувчиларни текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади.

🗓 Қарор билан шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат ОТМ шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинади.

➡️ Институтга фақат олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

☑️ 2022 йил 1 августдан ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси орқали амалга оширилади.

@Bukharainfouz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

“Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–752-сон, 09.02.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади.

Илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган.

👉 Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди.

👉 Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.

💼 Болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.

Қонунга кўра, автомобиллар электрон аукцион орқали ижарага берилганда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2022 йил 30 апрелгача узайтирилди:

Ўзбекистонга ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Илгари 2021 йил 31 декабргача эди.

@Bukharainfouz
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оммавий аҳамиятга эга объектлар эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун архитектура танлови мажбурий ўтказилади

“Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарор (ПҚ–378-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан таълим вазирликлари, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва Спорт вазирликлари ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиаллари тугатилади.

Тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ишлари ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.

🔄 2023 йил 1 январгача юқоридаги инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.

🗓 2023 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

📁 2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.

🚫 Лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.

📊 2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.

❗️2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мажбурий ўтказилади.

🏢 Қарорга кўра, Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

📲 2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратилади.


@Bukharainfouz