#Вобкент
"Яшил макон" акцияси доирасида Вобкентда манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда
Бугун тумандаги "Сариосиё" ва "Мирвоши" маҳаллаларида 200 тупдан ортиқ гужум, арча, мевали ва манзарали ниҳол кўчатлари қурилди. Тумандаги барча маҳаллаларда кўчат қуриш тадбирлари жадал давом эттирилмоқда.
BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

👍14🥰3❤2👏2🔥1
#Вобкент
Вобкент туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Вобкент тумани бўйлаб истеъмолчиларнинг ичимлик суви учун мавжуд қарздорликларини ундириш бўйича режалар белгиланган.
Бугун туманнинг "Қурувчи" маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 110 миллион сўмлик дебитор қарздорлик тўловларини ундириш ишлари олиб борилмоқда.

👍17🤬4🔥3❤2
#Вобкент
Вобкент тумани ҳокимлиги биносида штаб ташкил этилди
Вобкент тумани иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли турар жойларни 2023-2024 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш мақсадида мазкур штаб ишчи гуруҳи аъзолари тун-у кун мурожаатларга жавоб берадилар.
☎️Штаб телефон рақами:
+99855 306 25 17
+99865 332 37 94

👍10❤2
👍19❤1
#Вобкент
Вобкент тумани ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида турувчи ёшлар иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди
Учрашувда туман сектор раҳбарлари, ҳудудий тадбиркорлар ёшлар етакчилари, тумандаги ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Учрашувда ёшлар ўзларининг муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди ва сектор раҳбарлари томонидан жами 10 дан ортиқ мурожаатлари, талаб ва таклифлари тингланиб, 7 та мурожаатлар мутасаддилар томонидан жойида ижобий ҳал қилинди. Қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
😎 BUKHARA NEWS

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🎉1
#Вобкент
Фарҳод Умаров: «Тараққиётга – фақат машаққатли меҳнат орқали эришилади. Мана шундай ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорлигимни билдираман»

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Ҳурматли вобкентликлар!
Беҳисоб шукурки, менга сиздек юксак салоҳиятли, меҳнатсевар, фидойи ва ватанпарвар инсонлар билан бирга шу юрт равнақи, ривожи учун меҳнат қилиш имконияти берилди. 2021 йилдан бугунги кунга қадар тумандаги барча соҳаларда, аввало юртбошимизнинг оқилона бошқарувлари остида, қолаверса шу юртни жон-дилидан севган ташкилотчилар, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари билан бирга барча соҳани ривожи учун, туман аҳолисининг ижтимоий шарт-шароитини яхшилаш, тиббиёт ва таълим соҳасини ривожлантириш, мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт объектлари биноларини яхшилаш, уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тумандаги мавжуд тарихий ёдгорликлар, архитектура ва археологик манзилларни обод қилиш, мавжуд жомеъ масжидлари ҳамда маҳаллаларнинг биноларини янгилаш, шарт-шароитларини яхшилаш, туман ахборот кутубхона маркази ҳамда умумтаълим мактаблари кутубхоналарини адабиётлар билан бойитиш, ёшларнинг иқтидорларини қўллаб-қувватлаш учун имкониятларни кенгайтириш, танловлар ташкил этишда бор имкониятимни, салоҳиятимни ишга солдим. Аммо ҳали туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар жуда кўп эканлигини ҳам эътироф этиш адолатли бўлади. Шу ўтган даврда тўплаган тажрибамдан шуни англадимки: тараққиётга – фақат машаққатли меҳнат орқали эришилади. Мана шундай ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорлигимни билдираман. Дуогўй нуронийларимиз, муҳтарама опа-сингилларимиз, устоз-мураббийларимиз, жонкуяр шифокорларимиз, тадбиркор ва фермерларимизга ҳурмат-эҳтиромимни изҳор этаман.
Азиз дўстлар!
Бир ҳаётий ҳақиқатни таъкидламоқчиман – бугун замон ҳар қачонгидан ҳам тезлашди. Фаровонлик ошгани сайин аҳолимизнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳам ортиб бормоқда. Ҳар бир ходим, ҳар бир давлат хизматчиси ишининг бошланиши бўлганидек якуни ҳам бўлиши табиий. Тараққиётни янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарувда тинимсиз меҳнат лозим, бунинг учун бошқарувчининг саломатлиги ҳам муҳим. Агар шундай қилмасак, муаммоларни кўриб, кўрмасликка олсак, замондан орқада қоламиз. Халқимиз, ёш авлодимиз биздан рози бўлмайди.
Қадрли юртдошлар!
Албатта, мен ўтган шу даврни умрбод қалбимда сақлайман. Бу даврда мен катта билим ва тажриба тўпладим. Энг муҳими, меҳнаткаш ва билимли кадрлари бисёр бўлган туман ўз куч ва имкониятлари билан доимий тараққиёт сари юра олишига бўлган ишончим ортди.
Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан. Барчангизга чин қалбимдан сиҳат-саломатлик, оилангизга файзу барака, оилавий бахт тилайман.
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Яратганнинг ўзи барчамизни, Ўзбекистонимизни паноҳида асрасин!
Ҳурмат билан Фарход Бақоевич Умаров
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍171❤13👏5🔥3⚡1😢1
#Вобкент
Вобкентда “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди
Ёшлар билан ишлаш борасида Вобкент туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бугун ҳам 18-22 ёшлилар ўртасида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди. Унда иштирокчилар вилоят босқичига йўлланма олиш учун беллашишди.
Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

👍19❤3🔥2