Blogger Uz
423 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Вилоят кластерлари 43 фоиз ип-калавани хомашё шаклида 4 баробар арзон сотаётгани кўрсатиб ўтилиб, қайта ишлашни 100 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

Бунинг учун жорий йилда 150 миллион долларлик бўяш ва тайёр кийим ишлаб чиқариш лойиҳаларини якунлаш, 6 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Лойиҳаларга италиялик нуфузли дизайнерлар таклиф қилинади.

Шунингдек, “ангар” усулида кичик тўқимачилик бинолари қурилиб, 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тадбиркорларга берилади.

Facebook|Instagram|X
Президент Андижонда мебелчиликни драйверга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоятда 2023 йилда 1 триллион сўмлик мебель ишлаб чиқарилиб, ярми экспорт қилинди.

Шу боис, Олтинкўл туманида 16 гектар майдонда “Мебелсозлик комплекси” барпо этилади. Комплексни қуриш ва лойиҳаларга 50 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Хитой ва Венгриядаги фармацевтика компаниялари Андижонга келиб, ишлаб чиқаришни ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Мутасаддиларга ушбу мамлакатларнинг йирик компаниялари билан келишувга эришиб, мураккаб таркибли дори ва тиббий буюм ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўриш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб четдан технолог олиб келиш, дориларни рўйхатдан ўтказиш ва транспорт харажатлари қоплаб берилади.

Таълимни ишлаб чиқариш билан боғлаб, вилоятда фармацевтика кластерини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Вилоятга хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Андижон хитойлик инвесторлар билан 3 миллиард долларлик 30 дан ортиқ келишув имзолаган. Улар энергетика, электротехника, қурилиш материаллари, фармацевтика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачиликдаги лойиҳаларни тезроқ бошлашга тайёр.

Бунинг учун Андижон туманида 218 гектарда “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади.

Инвесторларга эркин иқтисодий зоналар учун белгиланган барча солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. Ер участкаларини ижарага беришдан тушган маблағлар бу ердаги инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилдан пилла нархи 25 фоизга ошади.

Аҳолига пилла етиштириш учун субсидия берилади ва пилла етиштирувчилар даромад солиғидан озод этилади ҳамда бир йиллик иш стажига эга бўлади.

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
Бугунги кунда тадбиркорлар 176 километр ортиқча йўл босиб, Хўжаободдаги “Дўстлик” чегара пости орқали экспорт қилишга мажбур.

Бу борада беш ой олдин “Хонобод” ва “Мингтепа” чегара постлари очилди. Ушбу чегара постларидан юк ўтказиш йўлга қўйилганидан кейин масофа 3,5 баробаргача қисқаради, “Дўстлик” чегара постига юк автомашиналари юкламаси камаяди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “Хонобод” чегара постидан юк ўтказиш бўйича келишувни якунлаш ва ёнида логистика марказини қуриш, Учқўрғон (Наманган) – Кентсай (Қирғизистон) чегара пости қурилишини тамомлаб, тўлиқ ишга тушириш топширилди.

Шунингдек, Олтинкўл, Хўжаобод, Шаҳрихон, Бўстон, Андижон ва Асакадаги йўл бўйида хизматларни ривожлантириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Президент вилоят транзит салоҳиятини ишга солиб, савдо туризмини ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

Жорий йилда Андижон шаҳри Бобуршоҳ, Олтинкўл кўчаларида гастрономик туризм йўлга қўйилади, Андижоннинг Машраб, Хўжаободнинг Дўстлик, Хонободнинг Нурдиёр ва Келажак овози, Қўрғонтепанинг Соҳибқирон ва Мустақилликнинг 15 йиллиги кўчаларида савдо ва хизматлар марказлари ташкил қилинади.

Андижон туманида Миср тажрибаси асосида ишлаб чиқариш ва савдо марказини бир жойда жамлаган Заргарлик махсус зонаси ташкил этилиши белгиланди. Андижон шаҳрида Давлат асиллик палатаси филиали очилади.

Facebook|Instagram|X
Вилоят қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, экспортни кўпайтириш ва саноатлаштириш асосий вазифа экани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Андижонда ўғит омбори камлиги, оқибатда фермерлар ўғитни далагача олиб келишда яна 20 фоизгача қўшимча харажат қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Улуғнор, Хонобод, Бўстон, Пахтаобод, Балиқчи, Асака ва Қўрғонтепада 8 та янги омбор очиб, яна 35 минг тонна ўғитни захиралаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Жорий йилда вилоятдаги 265 километр суғориш тармоғини бетонлаш, 22 та гидротехник иншоот ва насос станцияни таъмирлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Хонободдаги “Янги ҳаёт” маҳалласида қават-қават усулда экин экиш тажрибасини вилоятнинг барча маҳалласида йўлга қўйиш муҳим.

Бунинг учун оилавий тадбиркорлик доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади, ускуналар харид қилишга субсидия берилади, сердаромад ва экспортбоп экинлар уруғи ва кўчатига харажатнинг 30 фоизи қопланади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари кичик ГЭСлар қуриб, адирликларга сув чиқариш имкониятларини ўрганиш ва тегишли дастур ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Бу орқали 50 минг гектар адирликни ўзлаштириш мумкинлиги қайд этилди.

Вилоятда кластер асосида бу йил 100 минг тонна балиқ етиштириш режалаштирилган. Лекин Улуғнордаги Катта Андижон каналида 1,5 минг гектар сунъий кўл қаровсиз турибди.

Ушбу имкониятларни ишга солиш, бунга 100 миллиард сўм кредитлар йўналтириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Вилоятда парранда гўшти етиштиришни кенгайтириш мақсадида 1,5 миллион бош парранда боқиш қувватига эга 20 та корхона ишга туширилиши белгиланди.

Улуғнор ва Бўстонда 2 та йирик сутни қайта ишлаш корхонаси ташкил қилинади. Уй ва чорва хўжаликларида наслни яхшилаш бўйича янги тизим яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат саноатига хорижий бренд корхоналарини жалб қилиб, 342 та лойиҳага 220 миллион доллар ажратилиши айтилди.

Андижон, Улуғнор ва Жалақудуқда мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, Андижон туманида йирик агрологистика марказини қуриш юзасидан ҳам мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари Марҳаматдаги пиллачилик кластери Андижоннинг барча туманлари ва республиканинг бошқа вилоятларига намуна бўлганини қайд этди.

Кластер 30 гектарда юқори ҳосилли тут экиб, кўчат ва хизмат кўрсатишдан йилига 25 миллион доллар экспорт қилмоқда, япон технологияси асосида 37 миллион долларлик ипакчилик комплексини барпо қилмоқда.

Ушбу тажрибани ёйиш, барча туманларда камида 3 гектардан ҳосилдор тут экиш лозимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
#НАМОЙИШ

🎭ТЕАТР БУ- ИБРАТХОНАДИР!

🎉АЗИЗ ТЕАТР ШАЙДОЛАРИ!!! ТЕАТРИМИЗДА БАРЧАНГИЗНИ 20 ФЕВРАЛ СЕШАНБА КУНИ
СОАТ 10:00 ДА

🌒📖"УСМОН НОСИР"📝❤️‍🔥
(драма)
ШУ КУНИ СОАТ 15:00 ДА
ЭСА
🤩🤹‍♂"БУ ЧОЛЛАР АЖИБ ЧОЛЛАР"😂⚡️

ДЕБ НОМЛАНГАН КОМЕДИЯ ЖАНРИДАГИ СПЕКТАКЛЛАРИМИЗ👏 НАМОЙИШИДА КУТИБ ҚОЛАМИЗ!🔥

ДАРҲАҚИҚАТ!!!

🎭ТЕАТР БУ- ИБРАТХОНАДИР!
КЕЛИНГ, КЎРИНГ, КУЛИНГ ВА ҲАЁЛОТ ОЛАМИДА ЎЗИНГИЗ БИЛАН ЯККА ҚОЛИБ, ТЕАТРИМИЗДА ИЧКИ КЕЧИНМАЛАРИНГИЗГА САЁҲАТ ҚИЛИНГ!!!!

🔥Билетлар театр кассасида сотилмоқда.

Театр манзили:👇
жойлашув:
https://maps.app.goo.gl/uxusq6tA6Fu9LPV97
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
☎️ 692272432, 692270540
Ис гази - инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф

Ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз!

Каналга уланиш: @aokanamangan