Blogger Uz
441 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Ҳозир мактабларимизда 19 минг 500 нафар информатика ўқитувчиси бор.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Массачусетс технология институтининг сунъий интеллект таълим дастури асосида ўқув дастурларини янгилайди.

Ҳар бир вилоятдан 100 нафар информатика ўқитувчиси жорий йилда Янги Ўзбекистон университетида ушбу дастурга ўқитилади. Ушбу ментор ўқитувчилар ўз ҳудудидаги қолган информатика ўқитувчиларини икки йил давомида каскад усулида тайёрлайди.

Бу орқали беш йилда барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект бўйича етарли билим олади.

“Рақамли авлод қизлари” танловида таълим, сунъий интеллект, “яшил” иқтисодиёт, иқлим ўзгариши каби соҳаларда 7 минг ўқувчи ва талабанинг 120 та стартап лойиҳаси танлаб олинди.

Бу йил камида 50 минг нафар қизлар “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси билан қамраб олинади.

Facebook|Instagram|X
Стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизим яратилди. Уларни молиялаштиришга 145 миллион доллар венчур сармоя киритилди.

Президентимиз бу рақам 1 миллиард долларга етказилишини айтди.

Энди, бу ишлар мактабдан бошланади. Ўқувчилар учун “моҳирлик ва бизнес соати” киритилиб, уларнинг ғоясини стартапга айлантиришга 100 миллиард сўм грант ажратилади.

Олийгоҳлар ўртасида ҳам стартаплар бўйича ҳар йили “Энг яхши креатив ғоя” танлови ўтказилиб, ғолибларга олийгоҳ жамғармасидан 300 миллион сўмгача грант берилади.

Стартапни прототипга айлантириш ва синовдан ўтказиш учун Инновация агентлиги ва IT-парк “RnD” марказини очади.

Бунда, энг яхши лойиҳалар бўйича прототип яратиш харажатининг 50 минг долларгача қисми Ёшлар венчур жамғармасидан қопланади.

Ҳар йили инвесторлар, йирик корхона ва стартап ташаббускорлари иштирокида “Стартап-экспо” кўргазмаси ўтказиб борилади.

Facebook|Instagram|X
Ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда.

Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади.

Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади.

Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди.

Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.

Facebook|Instagram|X
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди.

Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди.

Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.

Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади.

Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади.

Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди.

Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз.

Шу боис, ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим.

Энди, Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади
”,

- деди Президент.

Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.

Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади.

Facebook|Instagram|X
Ёшларимизни китоб ўқишга қизиқишини оширишда танловлар муҳим роль ўйнамоқда.

Биргина мисол, Хоразмий мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилбар Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб, ота-онасига Президент соврини – автомобиль совға қилди.

Дилбархон қизим, сен ўз мисолингда инсон чин дилдан ҳаракат қилса, кўп нарсага эриша олишини исботладинг, бу йўлда кўпчилик учун намуна бўлдинг. Бунинг учун катта раҳмат сенга! Раҳмат сени катта қилган ота-онангга!”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Ёшларни актёрлик, мусиқа, китобхонликка қизиқишини ошириш учун “Турон” театри, “Иқтидор ансамбли”, “Жадидлар изидан” каби танловлар ўтказилиб, уларда 400 мингга яқин ўқувчи иштирок этди.

Энди танловларда ғолиб бўлган жамоалар чекка ҳудудлардаги мактабларга мунтазам бориб, ўз чиқишлари билан тенгдошларини маданият ва санъатга қизиқтиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлари биттадан автобус олиб беради.

Республика танлови ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади.

“Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари болалар ва мусиқа санъат мактабларида бепул ўқитилади.

Facebook|Instagram|X
Ёш авлодни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларга ахборот маконида фойдали, мазмунли маълумотларни етказиш ва тарғиб қилиш доим эътиборимиз марказида бўлиши зарур”,

- деди Президент.

Шу мақсадда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилгани, марказ миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар асосида болаларга мўлжалланган тарбиявий контентлар яратиш учун масъул бўлиши қайд этилди.

Жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда ўтказилган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларида 244 минг йигит-қизлар иштирок этди, 1 миллиондан зиёд ёшлар эса уларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Бу беллашувлар ватанпарварлик, жасорат ва жипсликни тарғиб этадиган муҳим ҳаракатга айланди.

Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда сиз, азиз ёшларимизга таянамиз.

Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат
”,

- деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|X
Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди.

Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди.

Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди.

Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз бугун “Креатив иқтисодиёт”, “Рақамли яшил ташаббуслар”, “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” ва “Ёш инноваторлар” майдончаларидаги ўғил-қизларимиз билан мулоқот қилиб, ҳозирги ёшларимиз – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари эканига яна бир бор амин бўлганини таъкидлади.

Мен сизлар билан фахрланаман! Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз бу – кўп миллатли бутун халқимизнинг ютуғидир.

Азму шижоатингиз, соғлом дунёқарашингиз, бахту иқболингиз – миллионлаб ота-оналар, устоз-мураббийлар, яқинларингизнинг ҳам бахту саодатидир
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади.

Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди.

Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Facebook|Instagram|X
Тадбир якунида давлатимиз раҳбари яна бир бор ёшларга мурожаат қилди:

Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади.

Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани.

Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади.

Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман!

Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”
.


Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республикамиз бўйлаб Давлат Хавфсизлик Хизмати кубоги учун ўтказилаётган футбол ва мини футбол мусобақаларининг Наманган вилоят босқичи қизғин паллага етиб келди.

Жорий йилнинг 5 июль куни соат 8-00 дан Навбаҳор футбол академиясида қизлар ўртасида мини футбол мусобақасининг финал ўйинлари ҳамда шу куни соат 19-00 да Сабр аренасида ўғил болалар ўртасида финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Финал ўйинларида 3 ўрин учун Наманган шаҳрининг Дамбоғ жамоаси Мингбулоқ туманининг Тегирмонбоши жамоаси билан куч синашса чемпионлик учун эса Тўрақўрғон тумани Паст Найманча ва Наманган туманининг Шўрқишлоқ жамоалари куч синашадилар.

Вилоятимиз ёшлари спорт майдонларига ташриф буюриб ўз жамоангизни қўллаб – қувватланг, уларнинг ғалабаси албатта сизнинг ҳам ғалабангиздир!
🇴🇲 “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари

✔️Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонлигида ўтказилган “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми доирасида “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” тақдимоти бўлиб ўтди.

✔️Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, дунёга машҳур маданий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономик анъаналари ўз аксини топди. Меҳмонлар Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг ноёб сайёҳлик манзаралари билан танишиш имконига эга бўлдилар.

✔️Тадбирнинг амалий қисми сифатида “В2В” ва “G2B” форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзбек ва уммонлик туризм компаниялари ва давлат идоралари вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, хизматлар алмашинуви, турпакетлар ишлаб чиқиш ва биргаликда маркетинг стратегияларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар. Бу эса икки давлат ўртасида барқарор ва самарали туристик алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇬🇧Ислом меросининг бебаҳо хазинаси намуналари Ўзбекистонга тарихий қайтиши арафасида Лондонда намойиш этилди

Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.

Ушбу кўргазмалар нафақат муҳим маданий воқеа, балки тарихий адолатнинг тикланиши ифодаси бўлди. Намойиш этилган экспонатлар Ўзбекистоннинг ислом олами интеллектуал маркази сифатидаги ўрни ва бугунги Янги Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш йўлидаги навбатдаги ютуқларини амалда исбот этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ”Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда

📼 Батафсил видеороликда

🌙Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк