Blogger Uz
437 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди.

По приглашению Президента Объединенных Арабских Эмиратов Шейха Мухаммада бин Заида Аль Нахайяна Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Дубай с рабочим визитом.

#Mirziyoyev #sammit #BAA #COP28

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҲОЛИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКЛАР

Наманган шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишда йўловчилар учун қулай тарифларни жорий этиш ҳамда электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида “Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори” МЧЖ мутахассислари томонидан Наманган шаҳридаги йўловчи ташиш фаоляти билан шуғулланувчи Турон-95 МБИ“ МЧЖ, “Фирдавс транс сервис” МЧЖ, “Малакали автотранс сервис” МЧЖ ва “Мустафо-571 сервис” МЧЖга қарашли жами 158 та автобусларга валидаторлар ўрнатилди.

Наманган вилояти Транспорт бошқармаси
2023 ЙИЛДА  ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЯНГИ  ЙЎНАЛИШЛАР

Наманган вилоятида 2023  йилнинг ўтган даврида Тўрақўрғон туманида “Тўрақўрғон-Ахси”,  “Тўрақўрғон-Қолгандарё” (Бураматут орқали) 
2 та шаҳар атрофидаги йўналишли такси йўналишлари очилди.

2023 йил якунига қадар  Норин туманида  “Хақулобод-Полвонкўл” (Шахидмозор орқали), Косонсой туманида “Косонсой-Янги шаҳар” (Испарон орқали) ва Янгиқўрғон туманида “Янгиқўрғон-Балиқ-кўл” (Калишоҳ орқали) фаолият кўрсатувчи 3 та  шаҳар атрофи йўналишида хизмат кўрсатувчи йўналишли такси йўналишларини ташкил этиш кўзда тутилган.     

Наманган вилоятида аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида Наманган шаҳридаги мавжуд 37 та автобус йўналишлари хатловдан ўтказилиб, бир-бирини такрорловчи йўналишларни мақбуллаштириш орқали 27 та йўналишлар тармоғи шакллантирилди.

Наманган вилояти Транспорт бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси ўтаётган «Экспо Сити Дубай» мажмуасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутладилар.

Каналга уланиш: @aokanamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mediasavodxonlik

⚠️ Ўзбекистонда амалдаги қонунчиликда нафақат юзма-юз ҳолатда, балки ижтимоий тармоқлар орқали бир фуқаронинг бошқа фуқарони таҳқирлаши, яъни ҳақорат қилиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганда қандай жавобгарликлар белгиланади?

Ижтимоий тармоқлар орқали ҳақорат қилинганлик далилларини қандай тақдим этиш мумкин?


▶️ Медиасаводхонлик видеодарсларининг навбатдаги сонини диққат билан томоша қилинг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан хабардор бўлинг.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Тезкор #Долзарб

Наманганда газ заправкаларда нега эрта ёпилиб ҳамда газ танқислиги бошланди?


Табиий газ истеъмолчилари
Сўнги кунлардаги об-ҳаво ҳароратининг пасайиб кетиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган эҳтиёжининг бир неча маротаба ортиши кузатилиб, айрим истеъмолчиларда етишмовчиликлар кузатилмоқда.

Ушбу етишмовчиликни бартараф қилиш ҳамда аҳоли истеъмолчилари учун узлуксиз ва бехатар табиий газ етказиб бериш мақсадида Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари(АГТКШ)га куннинг эрталаб 06-00 дан кеч соат
15-00 га қадар график асосида табиий газ етказиб берилиши белгиланди.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, содир бўлиши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ушбу вақт оралиғида АГТКШлар ҳудудига ҳаракатланишингизни сўраймиз.

“Ҳудуд Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
Уй-жойларга кадастр ҳужжатини тайёрлашда акция бошландими? (+видео)

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда уй-жойлар учун кадастр ҳужжатларини тайёрлашда акция бўлиши кутилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар қанчалик асосли эканлигини аниқлаш мақсадида Кадастр агентлиги матбуот хизмати раҳбари Неъмат Атамуродов билан суҳбатлашдик.

🎥 https://youtu.be/zLiCcysTKUw

Батафсил: https://uza.uz/posts/544918

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе‌‌
Диққат, эълон!

Жорий йилнинг 10 декабрь (якшанба) куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги отчопар ўйингоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан “Улоқ-кўпкари” миллий ўйини бўлиб ўтади.

Мазкур беллашувга Республикамизнинг барча вилоятлари ва қўшни Республикадан чавандозлар ташриф буюради.

Тадбирда хушовоз хонандалар иштирок этишади.

Беллашув соат 11:00 да бошланади.

Манзил: Наманган шаҳри, Давлатобод тумани отчопар ўйингоҳи.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: @aokanamangan
Ҳурматли юртдошлар!
Ярмаркага марҳамат!

Жорий йилнинг 10 декабрь (якшанба) куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги “Отчопар” ўйингоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

Байрам савдо ярмаркаларида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилади.

Сиз азизларни ушбу ташкил этилган арзонлаштирилган байрам ярмаркасига лутфан таклиф қиламиз, марҳамат.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: @aokanamangan
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#meningkonstitutsiyam

Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
1-модда.


Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, ижтимоий адолат ва бирдамлигимиз, демократия ва давлат суверенитети принципларига содиқлигимизнинг қонуний кафолатидир.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан барча Ўзбекистон аҳлини қутлайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт