Blogger Uz
438 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Бизнинг доимий энг катта орзу-мақсадимиз ёшлар ўртасида билим ва ақл-заковатга қизиқишни тренд даражасига чиқариш бўлиб келган.

Биз бундан икки йил аввал ҳар бир йигит-қиз билими ва ақл-идрокини намоён эта оладиган форматни таклиф қилгандик. Ёшлар ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган ўйин майдонини яратдик.

Бугун “Заковат-Гамбит” турнири доирасида юртимизнинг зукко ёшлари шахмат тахтасида машҳур жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифаньга қарши дона сурдилар. Ишончим комилки, бу воқеа уларнинг ҳар бирида унутилмас таассурот колдирди ва кейинги чўққиларни забт этишда замин бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар эса, ўз навбатида, миллатимиз учун намуна бўлиб қолади. Ақлли, ёрқин ва истеъдодли фарзандлар намунаси.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди.

Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларида аэросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.

Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди.

Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:

- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;

- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;

- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.

Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.

Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган ҳафта Сурхондарёга ташрифда “плёнка остида парник” ташкил қилиб, экспортбоп сабзавот экинларини экиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган эди.

Ҳудудларда бундай усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.

Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.

Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик ва ўрта бизнес тадбиркорликнинг энг катта бўғинидир

Жорий йилнинг 10 ноябридаги Президент Фармони билан кичик ва ўрта бизнес вакилларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда.

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ва бошқа технологиялар ривожланган даврда китоб ўқишга зарурият борми?

Китобхонлик “Альцгеймер” касаллигини олдини олишни кафолатлайди(ми)?

Китобхонлик шахснинг ўзига бўлган ишончини оширадими?

Ақлли бўлиш учун нечта китоб ўқиш керак?

Мутолаани қайси китобни ўқишдан бошлаш керак?

Шахс ривожланишида мутолааа аҳамияти ва заруратининг 8 та сабабини билишни истайсизми?
😉😉😉😉😉😉

🚫Факт: Ҳаётида кўп китоб ўқиганлар мутолаа қилмайдиганларга қараганда ёшга боғлиқ хотира пасайиши ва когнитив қобилиятнинг ёмонлашишига кечроқ дуч келади.

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиё Чемпионлар Лигаси. “D” гуруҳи. 5-тур. “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони). 28 ноябрь. Наманган шаҳри. “Марказий” стадиони. Соат 21:00.
Юлдузлар Наманганга келади. Ар-Риёдда ютуққа тенг дурангни қайд этган “лочинлар” бу сафар Наманганда ғалаба иштиёқида майдонга тушишади. Гуруҳ пешқадамлари ўртасидаги, кескин ҳамда шиддатли курашлар остида кечадиган Осиё Чемпионлар Лигаси бу йилги гуруҳ босқичининг Намангандаги сўнгги баҳсида ҳам стадионга ташриф буюриб, севимли жамоамизни бевосита қўллаб-қувватланг ва зафарига мададкор бўлинг, қитъамизда ҳам машҳур “Навбаҳор” мухлислари!

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан музокараларда ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва тубдан кенгайтириш мақсадида:

- Озарбайжон Президентини 2024 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боришга;

- 2024 йилни Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилишни;

- 2024 йил учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини;

- ахборот маконида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки мамлакат Президент Администрацияларининг тегишли хизматлари ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйишни;

- Президент Илҳом Алиевни 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитида бош фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этди.

На переговорах с Президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым для поддержания высокой динамики и кардинального расширения сотрудничества Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев:

- пригласил Президента Азербайджана посетить с официальным визитом Узбекистан в 2024 году;

- предложил объявить 2024 год Годом интенсивного развития узбекское-азербайджанских многоплановых отношений;

- инициировал 10 новых направлений взаимовыгодного сотрудничества на 2024 год;

- предложил наладить системный диалог между соответствующими службами Администраций Президентов двух стран для обмена опытом и координации сотрудничества в информационном пространстве;

- пригласил Президента Ильхама Алиева принять участие в качестве главного почетного гостя в саммите "Центральная Азия - Совет сотрудничества арабских государств Залива", который пройдет в 2025 году в Узбекистане.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сувни_тежайлик

Дунёда 1 млрд 100 млн киши тоза ичимлик суви ичиш бахтидан маҳрум.

Каналга уланиш:
@aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиш яқинлашиши билан хоналарни иситиш учун табиий газ, муқобил энергиядан кўп фойдаланамиз.
Иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланмасликка ечим сифатида энг керакли 7 та маслаҳат.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятида замонавий буғ-газ электр станциясини ишга тушириш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимидаги нутқидан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter