Blogger Uz
437 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Ўткирбек Мамадалиев - «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали директорининг биринчи ўринбосари - бош муҳандис

Наманган вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


Каналга уланиш: @aokanamangan
Жадидлар ғояси — Янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг

"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.

Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.

Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир
",
- деди давлат раҳбари

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Ёсунхон Ҳожиев - “Наманган сув таъминот“ МЧЖ директори ўринбосари

Каналга уланиш: @aokanamangan
Pirotexnika vositalaridan foydalanish taqiqlangan!

Obuna bo’ling: @Blogger_uz
⚡️“Янги Нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди

Унда иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ҳамда бошқа тоифалар бўйича рақобатлашди. Мусобақанинг микс йўналишида “Z_Runteam” жамоаси, эркаклар ўртасида “Mudofa vazirligi”, аёллар орасида ”Radikteam” жамоалари маррага биринчи етиб келди.

Ғолиб жамоаларга:

Биринчи ўрин учун – 7 000 000 сўм;
Иккинчи ўрин учун – 5 000 000 сўм;
Учинчи ўрин учун – 3 000 000 сўм.

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Prezident sizlardan ko’p umid qilyaptilar” — Saida Mirziyoyeva

Tanlov va fan olimpiadalari g‘oliblari uchun prezident Administratsiyasiga uyushtirilgan ekskursiyadan

Obuna bo’ling: @Blogger_uz
📌 Пресс-тур

Айни пайтда Республика АОКА Наманган вилоят бошқармаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида Чуст туманидаги "Siberian Wellnes Namangan" МЧЖ интенсив боғ ва меваларни қайта ишлаш корхонасида пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

Пресс турда АОКА Наманган вилоят бошқармаси, Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари, Республика ва ҳудудий телеканаллар мухбирлари, ОАВ вакиллари, барча туман ҳокимликларининг матбуот хизмати раҳбарлари ва блогерлар иштирок этмоқда.
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди

Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.

Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.

Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.