Blogger Uz
413 subscribers
8.3K photos
2.4K videos
16 files
4.49K links
Энг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам!
Шавкат Мирзиёев

Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг март ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2024 йилда Наманган вилоятида мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, хамда болаларнинг мактабгача таълим билан тўлиқ қамровини таъминлаш.

Каналга уланиш: @aokanamangan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kontrafaktga_toqatsiz_boʻling

☝️Hurmatli fuqaro! Siz kontrafaktga koʻnyapsizmi? Unda buning oqibati qanday boʻlishini ham bilib qoʻying!

❗️Mazkur video rolikni koʻring va xulosa qiling!

Namangan viloyat adliya boshqarmasi
🩺Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:

Тўғри овқатланиш;

Мунтазам жисмоний фаоллик;

вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.


Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.

Унутманг соғ танда – соғлом ақл.

Обуна бўлинг: @Blogger_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие во внеочередной сессии Ташкентского городского кенгаша народных депутатов.

Глава государства также ознакомится с проводимой в столице созидательной работой, условиями, созданными на новых объектах в сфере образования и туризма.

Facebook|Instagram|X
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида мураккаб ва таҳликали замонда яшаётганимиз, Яқин Шарқдаги ва асосий ҳамкорларимиз ўртасидаги можаролар ечим топмаётганини, шу жумладан Москва вилоятидаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олаётганини қайд этди.

Бундай мураккаб шароитда иқтисодиётимизга, аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди. Бунинг учун маҳалланинг иқтисодий заминини мустаҳкамлаш, одамлар даромадини кўпайтириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Президент пойтахтда ҳали ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Жумладан, 979 та ер участкасини аукционга чиқариш, қишлоқ хўжалигидан саноат ва аҳоли пункти тоифасига ўтган 175 гектар ерларни тадбиркорларга бериш орқали янги лойиҳаларни амалга ошириш мумкин.

Пойтахтдаги корхона ва ташкилотларда мавжуд 98 минг бўш иш ўрни – аҳоли бандлигини таъминлаш учун ишга солинмаган имкониятлардан бири. Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 764 гектар ерда ташкил этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида яна ўн минглаб иш ўрни яратиш имконияти бор.

Facebook|Instagram|X
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Президент Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Шавкат Буронович Умурзоқов номзодини тавсия этди.

Шаҳар ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари халқ вакиллари билдирган бу юксак ишонч янги ҳокимдан катта масъулият, тинимсиз меҳнат ва фидойиликни талаб қилишини таъкидлади.

Янги ҳоким ўз ўринбосарлари, туман ҳокимлари, сектор ва банк раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан пойтахт аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, инвестиция олиб келиб, янги-янги юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш, шаҳарни янада обод қилиш, бир сўз билан айтганда, одамлар рози бўлиши учун янгича ёндашув асосида катта марраларни олиб, қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Президент аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини Юнусобод тумани мисолида тушунтирди.

Сўнгги етти-саккиз йилда пойтахтда, шу жумладан Юнусободда катта ўзгаришлар бўлди. Масалан, бу даврда туманга 1 миллиард 700 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди, корхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари 3,5 мингтага, иш ўринлари 20 мингтага кўпайди.

Туманда 6 минг хонадонли янги уй-жойлар қурилди, 8 мингта янги ўқувчи ўрни ташкил қилинди, 3 та олийгоҳ очилди. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар сони бўйича ҳам Юнусобод пойтахтдаги етакчи туманлардан бирига айланди.

Facebook|Instagram|X
Шу билан бирга, Юнусободни чекка қисми билан пойтахтнинг марказий қисмидаги маҳалла ўртасидаги фарқ жуда катта экани, аҳоли даромади ва яратилган шароит бўйича вазият бир хил эмаслиги таъкидланди.

Масалан, тумандаги айрим оилалар ойлик даромадини фақат кун кечиришга сарфлаяпти. Улар ўзи ва фарзандлари келажагига инвестиция киритиш учун маблағ ажрата олмайди.

Иқтисодий комплекс ташкилотларида бу борада таҳлил йўқлиги, турли молиявий инструментлар орқали бу оилалар даромадини оширишни ўйлаб кўрмагани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Президент пойтахтдаги 12 та туман бир-бири билан туташиб кетгани, уларни иқтисодий чегараси йўқлиги боис тадбиркорларга шароит яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича бошқача ёндашув кераклигини таъкидлади.

Шу боис, банклар филиаллари фақат мижозни ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи эмас, балки ўзининг йирик мижозлари ва тумандаги маҳаллаларни боғлайдиган кўприк бўлиши муҳимлиги қайд этилди.

Мисол учун, фаолиятини кенгайтириш ҳамда айланма маблағ учун кредит олиш ва иш ўрни яратишга тайёр мижозлар кўп. Банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади.

Facebook|Instagram|X
Юнусобод пойтахтни энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўп. Лекин, уларни энг қийнайдиган масала – туманда бўш жой топиш.

Масалан, Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.

Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.

Facebook|Instagram|X
Президент ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Масалан, йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X