ЖАНУБ
156 subscribers
123 photos
26 videos
30 files
50 links
Download Telegram
Forwarded from ФЕРУЗШОҲ
👍5
КОБУС*
(достондан парчалар)

* * *
Исмимни унутдим…
Каламуш – оғам
Жисмимни ўзимга едирди,
тўйдим.
Бургут томоғига тиқилиб қолган
Жонимни юз йилга гаровга қўйдим.
Юз йилким,
кўзимга кул сепар тинмай,
Жигарим қовуриб еган ҳотамтой.
Қошимга ўрмалаб келган мушукнинг
Кўзида чўғ ёнар,
панжалари мой.
Сув сўраб ёлворсам,
ҳовучларимга
Томизиб кетишар икки томчи қон.
Булбулнинг бўғзидан узилиб тушган
Тилимни тарс ёриб юбормас ёлғон.
Оч илон қўйнимда яшайди ғолиб,
Либоси ипакдан,
тишлари олтин.
Афсунлар ўқийди юз бор эшилиб,
Бармоғим учини сўрмасдан олдин.
Умр шундай ўтар –
тун қучоғида
Тентираб,
бошимни уриб ёраман.
Ҳар битта манзилга нон истаб эмас,
Ўзимни сўроқлаб кириб бораман.
Исмим топилмади,
унингсиз нетай,
Тун бўйи заҳарму заққумлар ютдим.
Бир қудуқ ахтариб,
суякларимни
Йиртилган қопимда орқалаб кетдим.

* * *
Тишланган бармоғим ёриғларидан
Очкўз чумолилар чиқар ўрмалаб.
Кипригимни кесиб, қафас тўқиган,
Қумурсқа, кўзимга бир пас урма лаб.

Суягим ичидан оловли шамол
Куйга айлантириб ўтди ҳавони.
Дон излаб югурган чумолиларнинг
Юрагимга етиб борди товони.

Кўзимдан сув ичган қумри қушларнинг
Томоғин куйдириб тўкилмоқда оҳ.
Оёғимни секин кўма бошлайди,
Елкамдан қазилган бир уюм гуноҳ.

Ёлғиз бошим узра қайғусиз ҳаёт
Шивирлаб айтадир сеҳрли ўлан.
Кўзларимни очмай узоқ яшайман,
Танамга ёпишган чумоли билан.

1989–1992

*Кобус (арабча) – ваҳимали, қўрқинчли туш, тунги алаҳсирашлар


Авлиёхон ЭШОН
👍2🔥1
КЎРГУЛИК
(кундаликдан)

– Лайло, мени эшитяпсанми? Бекатдаман. Уйга кечроқ етиб борсам керак. Овул тинчми? Эшитилмаяпти, баландроқ гапир. Ҳаа, помидор, бодринг олдим. Йўқ, таксида қолиб кетмади. Бораман, бораман. Хавотир олма.

Сарсенбой хотини билан гаплашиб бўлгандан кейин сотиб олган сабзавот-у егуликларини пайпаслаб қайта текшириб кўргач, ҳассасининг учини ушлаб кўрди. Бу билан нимани ҳис қилмоқчи бўлганини деярли тахмин қилиш мушкул эди. Ҳарҳолда, уйга элтадиган ягона йўлбошчисини ушлаб кўрмоқчи бўлди деган ўй кечади кишининг хаёлидан. Энг қизиғи, уни бекатга ташлаб кетган кимса яна қайтиб келди.
– Менга қаранг, бобо, юкларингиз жойида турибди. Сизни ҳамқишлоғингиз уйгача етиб олишингизга ёрдам беради, – деб такси ҳайдовчиси ёнидаги қозоқ бир эркакка мўйсафидга ёрдам беришини илтимос қилиб сўради.
– Майли, майли, раҳмат сенга, кетавер.
– Помидорларим таксида қолиб кетмадими ишқилиб, – деган ўй билан Сарсенбой йўлхалтасини қайта пайпаслаб кўрди.

Бу орада кузатиб юришни одат қилган ва қишлоғига қайтаётган йўловчилардан бири тамакининг навбатдаги тортимини ичга ютаётган паллада Сарсенбойга яна қайта кўз югуртириб чиқди. Ахир, Сарсенбой оға деганлари шу даражада баланд овозда кампири билан гаплашаётган эдики, ҳар қандай хаёлпараст одам ҳам беихтиёр қозоқча қалпоқ кийган, усти-боши униққан чолга кўзи тушмаслиги амри маҳол эди. Чолнинг исмини билиш қийин бўлмади бу орада. Қулоқни қоматга келтирадиган овозда:
– Мен Сарсенбойман, овулга боришим керак, – деганини бекатда ўтирганларнинг ҳаммаси эшитди.

– Биласанми, уғлим, – гап бошлади Сарсенбой – бир пайтлар овулда мендан ўтадиган курашчи йўқ эди. Қозоқнинг манаман деган йигитларининг курагини тупроққа ишқалардим. Менга ошиқ қизларнинг сонини айтмасанг ҳам бўлади.

Шу орада ўзининг бор ҳунарини гапириб беришга имкон борлигини сезган чол тўхтамай гапирарди. Сўнгги тортимдан кейин оёғидаги оғриқ туфайли ўриндиқда ўтиролмаган кузатувчан йўловчининг эски касали қўзиди. Унинг қозоқчани яхшигина тушуниши биринчи марта қўл келди. Отахоннинг таксидан тушиб, ҳамма сўзлаганларини эшитиб ўтирган йўловчига қоғоз қоралаши учун мавзу топилгандек эди:
Кўзи ожиз Сарсенбой ва ўтмишини унута олмаётган йўловчи.

Бундан бир неча йил илгари Робиянинг ишқида тунни тонгга улаган Жавоҳир Сарсенбой чолни кўриб ақлдан озишига бир баҳя қолганди аслида. Ахир у ҳаётини энди тартиблашга уринаётган паллада нега одамлар унинг орзуларини амалга ошмаслигини битта ҳаракатда тушунтириб қўяқолишади? Нима ҳақлари бор? Қўлидаги кишан изларига боқишни хаёлига ҳам келтирмаган йигитга оддийгина бир чол бир умрлик дарсни бир дақиқада бериб қўйди...

Ўзини қанча қийнамасин, севгилиси бўлган Робия кўзларининг жарроҳликдан сўнг анча яхши кўраётгани ва энди кўзойнак тақишга ҳожат йўқлигини эслатувчи оний лайза Жавоҳирнинг кўзидан ёш оқишига сабаб бўлаяпти. Қандайдир бир чол келажагимдаги менни эслаётгандек кўринмаяптими, деб ўйларди йигит. Йўқ, бўлиши мумкин эмас! Кўзимдаги нуқсон унчалик хавфли эмас. Шароитим яхшиланса, даволаниб олишимга вақтим бўлади, деган ўй билан Жавоҳир навбатдаги тамакисини ёқиш учун гугурт қидиришга тушди.

Айрилиқ изтиробидаги йилларни деярли эсламай қўйган кишининг ҳаётида бундай воқеа бирон-бир сабабсиз юз беришига деярли тайёр бўлган Жавоҳирга нима бўлдики, ёнидаги ўртоғини ҳам сезмай қолди.
– Ҳой, сенга нимадир бўлдими? – қизарган кўзларимни имкони борича очишга уриниб савол бердим Жавоҳирга.
– Наҳотки, анави чолга кўзинг тушмади?!
– Кимга?
– Сарсенбой оғага!
– Менга қара, ўртоғим, уйқудаги одамни бесару сомон хаёлларинг билан безовта қилишга ҳаддинг сиғгани етмагандек, дийдиёйингни эшитиб ўтиришга мажбурлай оладиган даражада валломатман деб ўйлайсанми ўзингни?
– Менга шоирона гапларингни қилма!
– Бир қошиқ қонимдан ўтинг, ўртоқ носир!
– Масхара қилма, Жўра. Ростдан кўрмадингми?
– Ўлай агар, кўзимга дам беришни ўйлаган кунимдан бошлаб фақат ухлаш билан вақтни ўтказяпман.
– Эсиз, сенбоп воқеа эди-да!
– Сарсенбойнинг Лайлоси Робиянгизни эслатвордими, бой?!
– Омин, бугундан бошлаб сен билан дўстлигимиз Сарсенбойнинг ҳассаси остида нобуд бўлгани рост бўлсин!
– Ранжима, жўра, ҳаммасини кўрдим.
Фақат бир нарсани тушунмаяпман: наҳотки битта қизни унутиш шунчалик қийин бўлса?
– Гап унда эмас. Келажагимиздан хавотирдаман. Ҳеч бўлмаса пичоққа илинарли бирон китобимиз чиқсин, кейин қариликни бўйинга олсак бўлади.
– Гап буёғда де. Бир кунда қўрқоққа айланибсан-ку, шоввоз!
– Кулма. Айландик де. Кафтинг терлаб, шуларни ёзиб ўтиришингни билмайди дейсанми мени? Чучварани хом санабсан!
– Хўп, индамадим, лекин нимадир қораланса, хабардор қиламан. Сен фақат қўрқма...
– Бўпти, охирги сигаретни ёқ, чекайлик. Сeнгa дардини айтганнинг ўзи аҳмоқ.

Жавоҳирнинг фақат хаёлда ёзиб юриши инобатга олинса, хотирага айланиши мумкин бўлган мазкур ҳодисани тарихга муҳрлаш вазифаси доимгидек менга юкланганини сезиб турардим. Фақат бунга умуман бошқа бир воқеа сабаб бўлди. Марк Левининг "Икки олам аро" романини ўқигандан кейин умуман менга алоқаси бўлмаган кишиларнинг оғриғини ўзимда ҳис қилдим. Сарсенбойнинг ожизлиги, Робиянинг ҳам менга бегоналигини аниқ биламан. Лекин... қачондир мен ҳам қишлоққа қайтаётганимда кўзим панд беришини сезаётгандекман ва менга руҳини ишонадиган Лайло ҳам бор, деган фикр йўқ эмас.
"Икки олам аро" нинг комадаги ҳаммани уйғотишига ишончим бир қадар ошди ва ўзгаларнинг дардини ҳис қилишга сабаб бўлишини ўзбекона кундаликдан ўқинг, деган ўй ақлимни ёритди ва ҳаётга муҳаббат ҳисси қайта туғилди.
Артурнинг умуман бегона кимса, яъни, Лоренни ўз дунёсидан, аниқроғи Лили (онасини шундай атарди) нинг ҳаётга бўлган муҳаббатни ўргатгани ва аёлга кўчишини мен кўрган воқеликка нима дахли бор дерсиз. Боғлиқлиги шундаки, Сарсенбой оға кўзи ожиз ҳолатида ҳам Лайлосининг хотирага борича сақланган ҳолатида севиши ва Жавоҳир Робиянинг тирик ёки марҳумлигини билмасдан фақат борлиқни равшан кўраётганмикан деган ўйда ёки қачондир кўзим ожиз бўладию мен ҳам суянадиган кимса топиладими деган ўйларнинг хаёлидан кечиши, ўзгаларнинг азобини ўз вужудимда сезаётганим, хуллас инсоният бир-бирига бегона бўлса ҳам қачондир бошқалар ҳам бизнинг оғримиздан оғришини сезгандайман. Севги борасидаги тасаввурингизни эса янада равшан этувчи асар эканлигини айтиб ўтишни ҳам эсдан чиқармадим.
Қачондир Ферузшоҳ таржима қилган "Икки олам аро" номли асар қўлингизга тушсаю, менинг сезганларимни сезмасангиз, таржимонни ёки мени ёзғирманг, шунчаки ўзгаларнинг оғриғидан оғринишни ўрганинг.
ТАМОМ!

Бекзод ЖЎРА
👍6
Уйқу – йўқликнинг ширин томчисидир.
Сен нимасан, ўлим?


В. Бурич.
Адабиётда янги оқимни битта шаҳарда яшайдиган тўрт-беш ёзувчи яратади ва ҳаммаси бир-бирини юракдан ёмон кўради.

Жорж Мур

Rahimjon Rahmatning fаcеbook sahifasidan olindi
😁7
СЎҚИР

Ўзини ўлдирган гадолар ҳаққи,
Шеър битиб ётарман қийналиб, қийнаб
Саводни, авомдек кўргулик туққан
Аёлни қарғайман, зирқирар сийна...

Исодек эргашар тонгга шуурим,
Туннинг қовурғаси қарсиллайди, нақд
Дорга етаклаган оёқ – ғурурим,
Қайта туғилмакка имкон берар вақт...

Ўзини савдогар тутган қалдирғоч
Бахтиёр касларнинг қомати каби
Кўксини очади, кўргуликка оч
Тўрт девор кун кўрар ғам тотиб, сабил!..

Тебранар иссиғи ошган толбешик,
Гўдакдек тер тўкар, давоси чилла.
Сўлакка интизор остона кечиб,
Эркаклар киради, эркаклар – миллат!..

Шундоқ.
Ҳа!
Хиёнат урчиган қишлоқ,
Кентларда бош бўлар барига шоир:
Деразага боқиб, тилини тишлаб,
Шеър битиб ётади гадодек, қойил!..

Бекзод ЖЎРА
🔥91
Есенинни ўқиб, Чўлпоннинг шеърини эсладим ва кимдир менга ўхшаб шеърлар ўхшаш эканлигини сезган бўлиши мумкин деган мақсадда иккисини бир вақтнинг ўзида эътиборингизга ҳавола этишни истадим...

ГЎЗАЛ (Тошкент, 1919‑йил, Феврал)

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен.
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: “Мен уни тушда кўрамен,
Тушимда кўрамен – шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!..”

Кўзимни оламен ой чиққан ёқға,
Бошлаймен ойдан-да сени сўрмоқға.
Ул-да айтадир: “Бир қизил яноққа
Учрадим тушимда, кўмилган оққа.
Оққа кўмилганда шунчалар гўзал,
Мендан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!..”

Эрта тонг шамоли сочларин ёйиб,
Ёнимдан ўтганда сўраб кўрамен.
Айтадир: “Бир кўриб, йўлимдан озиб,
Тоғ ва тошлар ичра истаб юрамен!
Бир кўрдим мен уни – шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!..”

Ул кетгач, кун чиқар ёруғлиқ сочиб,
Ундан-да сўраймен сенинг тўғрингда,
Ул-да уятидан бекиниб, қочиб,
Айтадир: “Бир кўрдим тушдамас, ўнгда,
Мен ўнгда кўрганда шунчлар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!..”

Мен йўқсил не бўлиб уни суюбмен?!
Унинг-чун ёнибмен, ёниб‑куюбмен.
Бошимни зўр ишга бериб қўйубмен.
Мен суюб… мен суюб… кимни суюбмен?
Мен суйган “суюкли” шунчалар гўзал,
Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!!!

ЧЎЛПОН

***

Нечун маъюс таратар зиё
Ой Хуросон чаманларига.
Рус бағрида кезаман гўё
Чўмиб оқшом туманларига.

Шундай дея, эй, гўзал Лаълим,
Шамшодлардан айладим савол.
Бу сир бизга эмасдир маълум,
Деган каби боқди улар лол.

"Не учун ой маъюс сочар нур?"
Чечакларим тутдим сўроққа.
Улар деди: гулдан сўраб кўр
Саҳар пайти кирганда боққа.

Гул тебратди аста шохини,
Тилга кириб сўйлади гулбарг:
"Ўзга билан бўлди Шаҳина,
Ўпди бу кеч ўзгани дилбар".

Деди ёринг: "Қайдан билар рус,
Қўшиқ унга ҳам тану ҳам жон".
Шунинг учун ой боқар маъюс,
Шунин учун юзида йўқ қон.

Не жафолар кўрмади олам,
Хиёнату кўзёшдан хунлар.
Лекин, майли, ҳар не бўлса ҳам
Мўътабардир нафармон тунлар.

Сергей Есенин

Рус тилидан Эркин Воҳидов таржимаси
6
КОБО АБЕ ҲИКМАТЛАРИ

Очарчилик, жавобсиз севги, ишсизлик, хасталик, касодга учраш, табиий офат, фош этилган жиноятдан бошқа қайғуларни ўзгалар билан баҳам кўра олмайсан.

***

Бахтсизлигим ҳамиша ўзим билан қолади ва уни ҳеч ким билан бўлиша олмайман.

***

Ўзингдан ўзинг қоча олмаслигинг – маҳкумликнинг бутун даҳшати худди шундадир.

***

Мурдага уни кўмишлари ёки ёқиб кул қилишларининг фарқи йўқ.

***

Ўзини ўзи яхши кўрмайдиган одам дўст топа олмайди.

***

Ёлғизлик – орзунинг қондирилмаган чанқоғидир.

***

Айбсизлигининг исботига ўзга одамнинг бахтсизлигини кузатиш истагидан табиийроқ нарса йўқ.

***

Кўпинча бенаволар энг ғазабнок танқидчи бўлади.

***

Қайғу чойни тотлироқ қилади.

***

Ҳақиқий воқеликда чинакамига ларзага солувчи нарсалар бисёр.

***

Ноодатийликка йўл одатийлик орқали ўтади.

***

Шубҳа – ҳақиқат сари эшик.

***

Шубҳаланмаётган одамдан шубҳаланмасликни сўраш – ундан шубҳаланишни сўраш билан баробар.

***

Жиддий суҳбат руҳ учун ажойиб машқ ҳисобланади.
🔥62
ЧИДАБ БЎЛМАС СИР

Мурданинг ўша муздек лабидан ўпгани Ҳа Ёнгнинг ҳаётидаги илк бор эркак киши билан бўлган жисман яқинлашуви эди.
Бу гапни оғзидан чиқара олмасди.
Ишониш-ишонмаслик иккинчи масала эди.
Марҳум билан ўпишгани илк ўпишиш эканлиги қанчалар чидаб бўлмас сир?!

ПАК ВАН СО
🔥5😁1
Forwarded from ФЕРУЗШОҲ
АРЗИ ҲОЛ
 
Кӯзларимга кӯмдим бир жасад,
Хотирига томчилар томар.
Таниш қӯллар тобутим ясар,
Энди ӯлиб кӯрмаган номард.
Тамбаладим мовий эшикни,
Орзу томон элтмас қадамлар.
Қучоғимга кимдир кечикди,
Доимгидек кечикмас ғамлар.
Суянгулик эмас яқиним
Ва тиргак ҳам бӯлмадим бир бор.
Фожиали энди якуним:
Кӯзларингда улкан қабр бор.
 
***
   Сардор Салимовга
 
Шаҳар. Ёлғизликка дарддош ӯриндиқ,
"Кузак келаётир" – пичирлайди лаб.
Хаёл кунгураси ичра кӯринди
Баҳорни унутган сариқ чақа қалб.
 
Бир лаҳза чақирар кӯзларига хоб,
Мовий кенгликларни кӯрмоқ учун туш.
Қора бир қафасда кӯринар шу тоб
Шоир! – кӯзларини чӯқиётган қуш.

Бекзод ЖЎРА

👆 Шоирнинг каналига аъзо бўлишни тавсия қиламан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥32🙏1
Forwarded from Men va menlar...
Bekzod Joʻrayev sheʼriga nazira!

Qoʻllar...
Quchoq...
Mehr va gullar,
Izhor etmasang ham, oʻtadi yillar.
Yillarning yoʻlini tutadi, yoʻllar,
Sevsam, oʻlay, sevmasam oʻldir.

Oʻrindiq...
Soyabon...
Umrim soniyadek koʻrindi.
Izing izlab, itdek urindim,
Seni topgach, soʻzim boʻlindi.
Aytsam, oʻlay, aytmasam oʻldir.

Yaqinlik...
Ostona...
Yuragim hordi.
Charchamadim, oyogʻim toldi.
Soʻzlaring qalbimda abadiy qoldi.
Ketsam, oʻlay, ketmasam oʻldir.

Tizginim...
Chegaram...
Qoʻlingda qoldi.
Xayolim tumaning ichra yoʻqoldi,
Nigohimda hamon nigohing qoldi.
Qaytsam, oʻlay, qaytmasam oʻldir.

Ixtiyor...
Eʼtibor...
Bashorat tayin.
Ertangni hal qilar, soʻzlar betayin.
Nega qaytarmaysan hech birin ra'yin.
Kutsam, oʻlay, kutmasam oʻldir.

Olislik...
Masofa...
Qalbingga qadar.
Seni deya kezdim, axir darbadar.
Agar, yashay olsang mendan bexabar.
Oʻlsam oʻlay, oʻlmasam oʻldir...

Kamola Ikrom.
🔥65😢2😁1
Ҳа демай куз келар,
Турналар жанубга учади масрур,
Хиёбонда тамакининг кулини улкан кулдонга –
шусиз ҳам бағри куйиб бораётган
ерга ерликлар каби ўриндиқ суянчиғидан бемалол тўкади
кўнглини тўккандек шоир:

Ҳасрат кўлкасининг даъвоси миллат,
Тонг очиқ ярага босар игна – лаб,
Кимга не эш бўлди, қайда ул йиллар,
Қай йўсин совурдик – кимларни тинглаб?!

Писта пўчоғига тенг бўлар шаҳар,
Босиб ўтаверар тажанг бир қатлам –
Заҳар-заққумини аямай, сафар
Йўлини бошлайди остона ҳатлаб.

Пойтахт саратонга топгандек даво,
Аёл ўпкасини ҳовучлаб олар
Ва кетар бемаврид, фақат бенаво
Авомнинг кўксида хавотир қолар.

Соябон ишратга ёлланар, ҳаммол
Дарахтлар остида пешобни ҳидлаб
Гўдаклар ётади сарғайиб, аммо
Барига сабабчи такаббур итлар!

Хиргойи билмаган лабларни арчиб
Шамол туз сепишга улгурган қишлоқ
Халқининг тушига киради чарчаб
Шаҳарнинг андоми – зангори ишлов.

Энди ўриндиққа суянган кўйи,
Келажакни ўйлаш мумкиндир масрур:
Самони тутунга тўлдириб қўйиб,
Кетиш мумкин экан ватандан мағрур...

Бекзод ЖЎРА
🔥3😁2👍1