Яқинлашиб қолдик
Нидерландия - Аргентина
Хорватия - Бразилия
Англия - Франция
Марокаш - Португалия
Бирор ўйинни ажратиш қийин, имкониятлар тенг менимча

Хаёт сабоқлари
Чарли Чаплин 88 йил яшаган эди. У башариятга етказмоқчи бўлган охирги сўзларини қоғозга ёзиб қолдирган экан. Мана ўша сўзлар (таржима):
— Дунёда хеч нарса мангу эмас, хатто муаммоларимиз хам.
— Мен ёмғир остида сайр қилишни севаман, чунки ёмғирда менинг кўз ёшларимни хеч ким сезмайди.
— Инсон учун энг йўқотилган кун бу унинг кулмаган кунидир.
— Дунёнинг энг зўр олтита табиби булар. Қуёш, хордиқ, диета (пархез ва рўза), машқ, дўстона сухбат ва самимий кулгудир. Умрингизнинг барча поғоналарида шулардан доимой фойдаланинг ва хаётдан завқланинг.
— Ойга қарасангиз худонинг гўзаллигини кўрасиз, қуёшга қарасангиз эса худонинг куч-қудратини.
— Агар ойнага қарасангиз худонинг санъатини кўрасиз, шунинг учун унга ишонинг.
— Хаёт бу бор йўғи саёхатдир! Шунинг учун бугун яшанг! Чунки эртага бўлмаслиги хам мумкин.

• Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.
• Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.
• Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.
• Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?
• Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.
• Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?
• Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!
• Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.
©️ Ўткир Ҳошимов

#ибрат
Непалликлардан ҳаётий сабоқлар
1. Секин гапиринг. Тез ишланг.
2. Одамларни қариндошларига қараб баҳоламанг.
3. "Мен сени севаман" деганда рост гапиринг.
4. "Мен бундай бўлганидан афсусдаман" деганда, кўзларига қаранг.
5. Бировларнинг орзуи ва тушлари устидан кулманг.
6. Одамларга улар кутганидан ортиғини беринг ва буни хурсандчилик билан бажаринг.
7. ЭНГ яхши кўрган шеърингизни доим ёдда сақланг
8. Ҳамма айтилаётган гапга ишонманг
9. Буюк муҳаббат ва улкан ютуқлар учун таваккал қилишга тўғри келади.
10. Ютқазганизда сабоқ олишга, фойда билан чиқишга ҳаракат қилинг.
11. Кичкина баҳс деб, катта дўстликдан воз кечманг.
12. Хато қилсангиз яширманг, уни тўғирлашга ҳаракат қилинг.
13. Ҳар куни озгина вақт ёлғизликда қолинг.
14. Баъзан сукут энг яхши жавобдир.
15. Кўпроқ ўқинг.
16. Яқин инсон билан уришганда, ўтмишни қўзғатманг.
17. Бир йилда бир марта бормаган жойингизга сафар қилинг.
18. Худога ишонинг, аммо доим машинангиз эшигини ёпиб юринг.

Муваффақиятнинг сири
Бир ёш йигит Суқротдан муваффақиятнинг сири нимада эканлигини сўради. Суқрот унга эртаси куни тонгда дарё бўйига келишини, саволига ўша ерда жавоб беришини айтинг.
Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди. Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди.
Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво." Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда. Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ".
Ёниқ истак муваффақиятнинг бошланишидир. Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди.

Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?
Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

Доимо ҳаракатда бўлиш керак. Чунки тўхтаганни ўтиргиси келади. Ўтирганни ётгиси келади. Ётганни ухлагиси келади.
©️ Ал-Хоразмий
©️ Ал-Хоразмий
👍1
• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!

1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени кариҳ кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.

Бамбук дарахти
Хитойда бамбук дарахтини ўстириш учун олдин уруғни экиб, сўнг уни суғоришар ва ўғитлашишади. Биринчи йили уруғда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Уруғ қайтадан парваришланади. Бамбук кейинги йил ҳам илдиз отмайди. Учинчи ва тўртинчи йили ҳам бамбук уруғи қайта суғорилиб ўғитланаверилади. Аммо ўжар бамбук уруғидан натижа чиқмайди. Хитойликлар катта матонат ва сабр билан бешинчи йили ҳам бамбук уруғини парвариш қилишади. Ва ниҳоят бешинчи йили бамбук уруғи ўса бошлайди. Олти ҳафта ичида у йигирма етти метрга узайиб дарахт ҳолига келади.
Хулоса шуки, бирданига муваффақиятга эришишни орзу қилманг. Бирданига келган муваффақият ҳам бирданига кетади. Ҳамма нара ўз вақти билан!

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.
– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил!
Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган.
Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.

— Биласанми олдинлари ёш болалар капалак қидириб тутиб юришарди...
— Хозиргиларчи?
— Хозиргилар, Wifi қидириб юришипти... Текинини...

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

#танқид
Олдинлари урушда керак бўлиб қолгани учун қурол ишлаб чиқаришарди. Ҳозир эса қуролларни сотиш учун уруш келтириб чиқаришяпти.
Ватанда уруш бўлса, шу Ватанни мудофаа қилиш учун камбағаллар чақириладилар. Уруш тугаганда эса, ўлжаларни ўзаро бўлишиб олишлари учун бойлар чақириладилар.
Уруш тугаб, қўмондонлар қўл бериб кўришишади. Бечора аёл эса ҳалок бўлган ўғлини кутганча қолаверади.
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

Одам ҳамма нарсани тескарисини қилади.Тавба тўғриси шунақа
✅ У катта бўлишга шошилади, кейин эса ўтган болалигини қўмсаб хўрсинади.
✅ У соғлиғини пул топиш учун сарфлайди ва кейин эса соғлиғини тиклаш учун топган пулини сарфлайди.
✅ У доим келажакка интилиб яшайди ва ҳозирни эътиборсиз қолдиради, шунинг учун унинг на бугуни, на келажаги бор.
✅ Ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ҳеч қачон яшамагандек ўлади.

ҲАЁТНИНГ 14 ҲИКМАТИ...
1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. («Ҳикматлар жавоҳири» китобидан)