Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.79K subscribers
27.9K photos
3.21K videos
131 files
8.95K links
Bekobod tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#ҳашар

Бекобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудидаги "Қора қўйли" маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб бериш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Ичимлик сувини чиқаришда фуқаролар томонидан ҳашар ташкиллаштирилиб, сув йўли кавланди ва монтаж ишлари бошлаб юборилди.
#Ҳашар
#Бекобод_тумани
Бекобод тумани "Қўрғон"ва "Илғор" МФЙда жойлашган "Ўрикзор" қабристонида маҳалла фаоллари ва туман халқ депутати Бобожонов.Қ ташаббуси билан ҳашар ўтказилди. Ҳашарда қабрлар бегона ўтлардан тозаланди ва қабристон ичи ободонлаштирилди.
#Бекобод_тумани
#Ободлик_кўнгилдан_бошланади
#Ҳашар_элга_ярашар

🌱 Меҳр-оқибат ришталари ила ҳамжиҳатликда ҳашар қилиш халқимизнинг энг қадимий анъаналаридан биридир.

🍃 Бугун мана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида юртимизнинг барча гўшаларида “Обод ва кўркам маҳаллам” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилиб, ушбу жараёнлар туманимиз ҳудудида ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#ҳашар
#жараён

«Ҳашар- элга ярашар» дейди доно халқимиз. Зеро, ҳамжиҳатликда бошланган хайрли ишлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.

🔹Бекободликлар ҳам бу хайрли ишга бош қўшиш мақсадида эрта тонгданоқ умумхалқ ҳашарига чиқиб, астойдил ишга киришишди.

🏡Жумладан, туманимизнинг барча 51 та маҳаллаларида, хонадонлар атрофида ободонлаштириш ҳамда дарахтлар оқланиб, тартибга келтирилди.

🏘Натижада маҳаллалар қиёфаси янада кўркам, улуғворлик касб этган обод масканларга айланмоқда.

🎗Албатта, истиқлолимизнинг 30йиллик шодиёналарини муносиб тарзда озода ва файзли кўчалар, маҳаллаларда кутиб олишга нима етсин
.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#ҳашар_ишлари

Баҳорий ободонлаштириш ишлари қизғин

🌳Ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва мехр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

🍀Баҳор фасли кириб келиши муносабати билан маҳаллаларда аҳоли турар жойлари ҳамда иш жойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш
ҳашар тадбирлари ташкиллаштирилиши оммалашган.

🌴Айни шундай ҳашарлардан бири Бекобод тумани Истиқлол ҳамда Гулистон маҳалласи ҳудудида ташкиллаштирилиб, аҳоли яшайотган кўп қаватли уйлар ён атрофида ободонлаштириш, ерларни юмшатиш, чиқиндилардан тозалаш ва дарахтларни оқлаш ишлари бажарилди.

🌳 Шунингдек, дарахтларга шакл бериш ишлари, сифатли амалга оширилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ҳашар
#эзгулик

Бугун биз ҳам баҳолиқудрат енг шимариб, Бекобод туманидаги олис маҳалла ҳашарига ҳисса қўшдик.

Шу баҳона одамлар билан мулоқот қилдик. Муаммо ва камчиликларни яна бир ўргандик. Қишлоқ одамларининг тафти, самимияти, очиқкўнгиллигидан ҳаммамизга завқ берди, куч ва шижоат олдик

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok