Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.75K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.78K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#ижтимоий_бекат
#мутолаа
#бирозгина_мутойиба
#бугуннинг_мавзуси☺️😉

📰 Манба: "Тошкент ҳақиқати"

КЕЛИНБОЛАНИНГ ҲИММАТИ

Ёш муҳаррир йигит уйланмоқчи бўлиб, қўшни шаҳарда турадиган қизлардан бирининг уйига совчи юборибди. Қиз томондагилар “Ёшлар бир-бирларини кўришсин, ана ундан кейин гаплашамиз”, дейишибди.
Таомилга кўра, яқин қариндошлар ёрдамида улар Анҳор бўйида учрашишибди.
Учрашув чўзилиб кетибди. Ёшларни узоқдан кузатиб турган амма ва опа: “Майли, гаплари қовушди, шекилли”, дея сабр-тоқат билан кутишибди.
Бир маҳал қиз бўшашибгина орқасига қайтибди.
– Йигит сенга маъқул бўлдими? – деб сўрабди қизнинг опаси.
– Ёмон йигитга ўхшамайди, – дебди қиз.
– Унда нега кайфиятинг йўқ?
– Вилоят газетасининг муҳаррири экан, обунаси чатоқмиш. Нуқул шуни гапирди. Бечорага раҳмим келиб кетди, – дебди қиз ички бир хўрсиниқ билан.
– Сен нима дединг?
– Нима дердим, ҳозирча уч ойга обуна бўлишга ваъда бердим...

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#Ижтимоий_бекат
#Шахс_ва_жамият
#Бугуннинг_мавзуси

Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибою ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онгу-ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёшу қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфти ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарму ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасаввур қиласиз? Ўзбекона миллий қадрият нималигини билмаган аёл фарзандларига тўғри тарбия бера олармикан?
Опажон ва сингиллар, дугоналар, дилимдагини бори-борича қоғозга туширдим айбга буюрмайсиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Сўзим сўнгида халқимизнинг севимли адибаси Турсуной Содиқованинг миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақидаги фикрларини келтираман: "Маънавият бобидаги устуворлигимиз бизнинг шарқона одобимиздир. Мана шу одобимиз бизнинг нақшимиз, бойлигимиз".

Гулноза Йўлдошева
#Ижтимоий_бекат
#Шахс_ва_жамият
#Бугуннинг_мавзуси

Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибою ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари гавдаланади. Аммо бешта бармоқ баробар бўлмагани каби айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.