Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.74K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#муносабат
#огоҳлик

⚡️Куни кеча Оққўрғон тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-тарож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг қалбларимизни жунбушга келтиргани рост.

✍️Вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбергенов:

❗️Вилоятимизда мазкур тизимда ишлаб келаётган минглаб ҳалол, пок, виждонли ҳамкасблар қатори биз ҳам бўлиб ўтган ушбу воқеалардан жуда хафамиз. Сафимизда халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўядиган инсонларнинг борлиги бизни қаттиқ ранжитади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бекобод_тумани
#Огоҳлик

🔹 Бекобод тумани "Истиқлол" махалласи ҳудудида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари мутасадди ташкилотлар ҳамда маҳалла раислари томонидан ис газидан захарланиш ва ёнғинларни олдини олиш бўйича хонадонлар кесимда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Deleted Account
#Бекобод_тумани
#Огоҳлик

▫️ “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш, шунингдек, мурожаатлар сонини кескин камайтириш мақсадида филиал директори А.Райимов томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, 2021 йилнинг 27 январь куни Тошкент вилояти, Бекобод тумани аҳолиси билан тўғридан–тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ва айни кунлардаги долзарб муаммоларни аниқлаш, шунингдек, уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабулллар ташкил этилмоқда.
🔹 Шунингдек, сайёр қабул табиий ва суюлтирилган газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Бекобод тумани "Найман" маҳалласида жойлашган 45 - мактаб биносида фуқаролар билан суҳбатлашилиб очиқ мулоқот ташкил этилди.
#Бекобод_тумани
#Табиатни_асранг
#Огоҳлик

Бекобод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида "Хос" маҳалласининг ёнгинасидан оқиб ўтаётган "Сирдарё" қирғоғида қонунга хилоф тарзда электр токи ёрдамида балиқ овлаётган фуқаро қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.
#Бекобод_тумани

#огоҳлик

БОТУЛИЗМ

Ботулизм
(лот. botulus – колбаса) – одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар гуруҳига киради. Ботулизм (Clostridium botulinum) бактериялари билан ифлосланган овқатлар истеъмол қилинганда юзага келади. Ботулизм қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли (спорали) ва чидамсиз (вегетатив) хиллари учрайди. Спорлари ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин; споралар тупроқдан сув, мева, сабзавот, озиқ-овқат, ем-ҳашакка ўтади, кейин одам ва ҳайвонлар ичагига тушиб, сўнгра нажас билан ер юзига тарқалади. Ботулизм микроби фақат анаэроб (ҳавосиз) шароитда ривожланади. Шу сабабдан, консерва қилинган, тузланган, дудланган маҳсулотлар ва колбасага тушиб қолган споралар анаэроб шароитда ўсиб, вегетатив шакл (бактериялар)га айланади. Улар ана шу шароитда кучли заҳар (экзотоксин) ҳосил қилади. Бу маҳсулотни истеъмол қилган одам касал бўлади.

Ботулизм токсини ичакда тез сўрилади, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалиб, асосан, нерв тизимини зарарлайди. Касаллик тўсатдан бошланади. Беморнинг боши оғрийди, тинкаси қурийди, кўзи тинади, лоҳасланади, кўнгли айниб қусади, уйқуси қолади, корни оғрийди, оғзи қурийди, ташна бўлади; кўпинча, қабзият кузатилади. Кейинчалик, боши айланади, кўз хиралашади, қовоқлар салқийди, бемор равон гапира олмайди ютиш, нафас олиш фаолияти бузилади; юрак ва нафас марказлари фалажланиши туфайли, ўлим содир бўлиши мумкин.

Бемор фақат касалхонада даволанади. Замонавий даво усуллари: ботулизмга қарши зардоб, сунъий нафас олдириш аппаратларини ўз вақтида қўллаш яхши наф беради.

Касалликнинг олдини олиш учун консерва тайёрлаш қонун-қоидаларига қатъий амал қилиш, уй шароитида консерва ва озиқ-овқат тайёрлашда санитария талабларини ўрнига қўйиш талаб этилади.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://telegra.ph/BOTULIZ-09-28
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил