Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Ташриф

"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов Бекобод туманида"

📍Бекобод туманига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Ибрагимовлар ташриф буюрди. Ҳос маҳалласидаги фаоллар билан учрашувда туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

🔹Фаоллар билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган раҳбарлар ўзларининг таклифларини фаолларга етказдилар. Фаоллар томонидан билдирилган фикрлар инобатга олинди.

⚡️Кейинги манзил тумандаги Тақачи маҳалласи бўлди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bekobod diyori
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади

“Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5205-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.

Бунда:

👉 меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;

👉 ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябргача:

▪️ “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсацияларни олиш имконини берувчи алоҳида саҳифа ташкил қилинади.

💰 2021 йил 1 августдан транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилади.

➡️ 2021 йилда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 52 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади.
❗️Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди.

«Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган».

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши вакцина қабул қилди

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳокимининг аҳолини ўз соғлигига бефарқ бўлмасликка чақиргани ва вакцина билан эмланишни тавсия қилгани акс этган видеони эълон қилди.

https://t.iss.one/TV_Kengash
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Hurmatli obunachilar!

"Tashabbusli budjet" jarayoni uchun
yo'naltirilgan 238.6 mlrd. so'm bo'yicha 1-bosqich yakunlariga ko'ra kelib tushgan 41 125 ta tashabbuslar yuzasidan Respublikamiz tumanlari kesimida ma'lumotni taqdim etamiz.

Eslatib o'tamiz, joriy yilning
1-12 avgust kunlari 2-bosqich doirasida takliflar moderatsiyasi amalga oshiriladi.

Moderatsiya jarayonini ham "Ochiq budjet" portalida onlayn kuzatib borishingiz mumkin.

Keyingi bosqichda: joriy yilning
13-avgustidan 1-sentabrigacha belgilanangan me'zonlarga muvofiq takliflar yuzasidan ovoz berish jarayoni bo'lib o'tadi.

Ochiq budjet va xayrli tashabbuslar sari birgalikda.

https://openbudget.uz/oz
#Бекобод_тумани
#Зиёрат

"Бекободлик саёҳатчи аёллар"

📍Жорий йилнинг 03 август куни Бекобод туманида "Аёллар дафтари" нинг психологик ёрдамга мухтож тоифасига киритилган 50 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига зиёратга йўл олдилар.

🚌Зиёрат учун жўнаб кетаёган аёллар байрамона кайфиятда ва шукроналик руҳида кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлган ҳолда яна бир бора қўлларини дуога очиб, зиёрат ташкилотчиларини дуо қилдилар.

🔹Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат 03-04 август кунлари давом этиши режалаштирилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

"Аҳоли ва худудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларни муҳофаза қилиш ойлиги"

🚒Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 13 июль кунидаги 8-10-0-Q/21 сонли Қарори ҳамда Бекобод тумани ҳокимининг 2021 йил 23 июль кунидаги 43-10-135- Q/21 сонли Қарорини ижроси Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлигини ўтказиш мақсадида Бекобод тумани ФВБ ҳодимлари ҳамда туман газ таъминоти, электр таъминоти, тиббиёт бирлашмаси ташкилотлари билан ҳамкорликда "Истиқлол" МФЙ ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш уйларида истиқомат қилувчи фуқоролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб текширув жараёнида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб тарғибот ва ташвикот ишлари амалга оширилмоқда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати