Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.74K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

"Ҳалқим билан бирга"

🔹Бекобод туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда туман сектор раҳбарлари билан биргаликда 3-сектор ҳудудидаги "Хос" МФЙ ва "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган "Ачамайли" маҳалсида дастур доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шу ўринда ушбу маҳалда истиқомат қилувчи фуқаролар билан биргаликда дастурни амалга ошириш ишлари ва ушбу жараёнга нисбатан уларнинг муносабати ва фикрларини тинглади.

🔸Шунингдек, "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги" арафасида бажарилиши лозим бўлган ишлар борасида суҳбатлашилди. Албатта биз учун фуқароларимизнинг фикрлари муҳум ва улар инобатга олинади. Келгусида туманимизда бунданда кенг кўламли ишлар амалга оширилиши кутилмокда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Имтиҳонлар бошланишига 1 ҳафта қолди. Сўнгги янгиликлар

❗️Aбитуриентларга рухсатнома бериш қачондан бошланиши аниқ бўлди

😷 Коронавирусга чалингани сабаб имтиҳонда қатнаша олмаган абитуриентлар нима қилади?

Бу йил абитуриентларга қандай саволлар тушади?

🧐 Тўлов учун қўшимча 1 кун вақт нега фақат ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентларга берилди?
YOZ ILHOMI...
Hayolan sog'inchning sohili tomon,
Yurasan, tuyilar nimadir, kamdir.
Kimnidir sog'inib yashaysan hamon,
Sog'inib yashasin seni ham kimdir.

Sog'inch daryosida pishqirib suzding,
Sevinding, yig'lading, jimgina o'zing.
Eslabon nigohing, har bitta so'zing
Sog'inib yashasin seni ham kimdir.

Sog'inchning me'yori bo'lmasdir balkim,
O'z fikrin o'zicha so'zlaydi har kim.
Dunyoning chetida indamasdan, jim
Sog'inib yashasin seni ham kimdir.

Qara, muhabbating keng yoygan quloch,
Boshida tovlanar go'yo oltin toj.
Payt kelib qolsa ham ochu, yalong'och
Sog'inib yashasin seni ham kimdir.

Qiynaydi sog'inchning, yozning issig'i
Tanang lov-lov yonar, dil boshlar yig'i.
Yurakka botganda har so'zning tig'i,
Sog'inib yashasin seni ham kimdir.

Mirzabek SHERBEKOV.
#Bekobod_tumani

Tursunqulov Ulug'bekga subsidiya asosida мotokultivator berildi

🙎‍♂️Bekobod tumanida "Yoshlar daftari"da turgan yoshlarga alohida etibor berilmoqda.

Хususan tumanimizning "Oq tepa" mahalla fuqarolar yig'ini O'rtabo'z ko'chasida istiqomat qiluvchi Tursunqulov Ulug'bekga "Yoshlar daftari" ga kiritilganligi sababli motokultivator berildi.

🚜Ulug'bekning bandligi ta'minlanganligi sababli "Yoshlar daftari"dan chiqarildi.
"Oq tepa" mahalla fuqarolar yig'ini raisi va tomorqa bo'yicha o'rinbosarlari shaxsan motokultivatorni o'z egasiga topshirdi, hamda o'z maslahatlarini berishdi.

✍️Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Брифинг

📍Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Улуғбек Абдуганиев билан брифинг ташкил этилди.


💉Бекобод туман фуқаролари саломатлигига бевосита масъул эканлигини инобатга олиб, бугунги кунда бутун жаҳонда, қўшни мамлакатларда, шу билан бирга Республикамизда коронавирус пандемияси натижасида юзага келган вазият билан таништириб ўтди.

Батафсил видео лавҳамизда тамоша қилинг👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Вакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар

🇦🇺 Австралия

Жорий йил июнь ойини охирида карантинли меҳмонхоналарда кекса ёшдаги ишчилар ва хизматчилар учун COVID-19 вакцинаси билан эмлаш мажбурий қилинди. Токиога борадиган паролимпия спортчилари учун эмланиш мажбурий қилинган.

🇬🇧 Англия

“Қариялар уйи” ишчилари учун октябрь ойидан бошлаб коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлади.

🇫🇷 Франция

2021 йил 12 июлдан барча соғлиқни сақлаш ходимлари, кинотеатрга кирмоқчи ёки поездга чиқмоқчи бўлганлар эмланганлиги тўғрисида ҳужжатни ёки ковидга чалинмаганлиги бўйича салбий тест натижасини кўрсатиши шарт.

🇬🇷 Греция

2021 йил 12 июлдан қариялар уйи ходимлари эмланиши мажбурий, сентябрь ойидан фақат вакцина олган фуқаролар барлар, кинотеатрлар, театрлар ва бошқа ёпиқ жойларга киришига рухсат берилган.

🇮🇩 Индонезия

2021 йил февраль ойидан эмлаш мажбурий равишда амалга оширилмоқда. Индонезия пойтахти Жакартада вакцина олишдан бош тортганлиги учун 5 млн рупия (357 АҚШ доллари)гача жарима қўлланилиши белгиланган.

🇮🇹 Италия

2021 йил март ойида соғлиқни сақлаш ходимлари, шу жумладан фармацевтлар мажбурий эмланган. Рад этганларга йил давомида маош берилиши тўхтатилган.

🇰🇿 Қозоғистон

2021 йил июнь ойидан 20 дан ортиқ соҳада ишлайдиган одамлар мажбурий эмланган, эмлашдан бош тортганларда ҳафталик синовлар ўтказилган.

🇵🇱 Польша

2021 йил август ойидан бошлаб хавф юқори бўлган айрим тоифадаги одамлар учун эмлашни мажбурий амалга ошириш режалаштирилган.

🇷🇺 Россия

Москвада 2021 йил июнь ойининг охиридан кафе, бар ва ресторанларга фақат эмланганлар ёки ковидга чалинмаганлиги тўғрисида салбий тест натижаси мавжуд бўлганлар киришига рухсат берилган.

🇸🇦 Саудия Арабистони

2021 йил май ойидан иш жойига бориб ишлаш учун давлат ва хусусий сектор ишчилари мажбурий эмланиши белгиланган (бунга муддат белгиланмаган). Шунингдек, 1 августдан бошлаб ҳар қандай давлат, хусусий ёки таълим муассасаларига кириш, жамоат транспортидан фойдаланиш учун мажбурий эмланиш белгиланмоқда.
#Бекобод_тумани

#Ҳалқим_билан_бирга

📍Бекобод тумани “Тақачи” маҳалласи Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро Отажонов Икромнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхонасига Бекобод шахрида ўтказилган сайёр қабулида қилган мурожаати юзасидан туман Тақачи МФЙ ҳудудидаги кластернинг ғалладан бўшаган ер майдонидан 1 гектар ер ажратиб берилди.

🚜Ушбу майдонда агротехник тадбирларни ўтказиб экин экишга тайёрлаб, мош экиб берилди.

🌾Бугунги кунда экилган мош тўлиқ униб чиқиб, агротехник тадбирлар давом этирилмоқда.

Шу ўринда фуқаро Президентимиз ва туман ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Ҳалқим_билан_бирга

📍Жўраева Раъно ва унинг қизи Жўраева Мунавварлага 50 сотих ер берилди.

🌱Бекобод тумани “Теракзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраева Раъно ва унинг қизи Жўраева Мунавварлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхонасига Бекобод шаҳрида ўтказилган сайёр қабулида қилган мурожаати юзасидан "Теракзор" МФЙ ҳудудидаги кластернинг ғалладан бўшаган ер майдонидан 50 сотих ер ажратиб берилди.

🚜Ушбу майдонни экишга тайёрлаб, экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Жўраевалар Президентимиз ва туман ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Hurmatli obunachilar!

"Ochiq budjet" axborot portalidagi tashabbusli budjet jarayonining 1-bosqichi yakunlandi. Hamyurtlarimiz tomonidan jami
41 125 ta tashabbuslar kelib tushdi va 2-bosqichda 1-12 avgust kunlari takliflar moderatsiyasi amalga oshiriladi.

Moderatsiya jarayonini ham "Ochiq budjet" portalida onlayn kuzatib borishingiz mumkin.

Keyingi bosqichda: joriy yilning
13 avgustidan 1 sentabrigacha belgilanangan me'zonlarga muvofiq takliflar yuzasidan ovoz berish jarayoni bo'lib o'tadi.

O'z hududlari infratuzilmasini rivojlantirishga tashabbus qoldirgan fuqarolar, tashabbusli budjet jarayonlarini targ'ib qilishda hissa qo'shgan OAV vakillari va blogerlarga minnatdorchilik bildirib qolamiz.

Ochiq budjet va xayrli tashabbuslar sari birgalikda.

Hurmat ila,
Moliya vazirligi
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланади – БАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бекобод_тумани
#Фуқаролар_билан_мулоқот
#очиқ_мулоқот

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июл куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Бекобод туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.

🔹Туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳокимликнинг фаоллар залида фуқаролари билан бевосита мулоқотда бўлиб, муаммолари ва таклифларини тинглади.

🔸Мазкур қабул карантин қоидалари асосида бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

⚡️Мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича тегишлилар томонидан назоратга олинди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тест синови ўтказиладиган манзилни адашмай топиб бораласизми?

Давлат тест маркази расмий веб сайтининг «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими орқали қуйидаги маълумотларни билиб олишингиз мумкин:

👉 Стадион ва хиёбонлар расми;
👉 Манзилга кириб бориш жойлари;
👉 Стадион ва хиёбонлар номи;
👉Стадион ва хиёбонлар манзили;
👉 Сектор рақамлари;
👉 Гуруҳлар жойлашуви;
👉 Стадион ва хиёбонларнинг Google-maps харитасидаги геолокасияси

❗️Рақамларга аҳамият берманг!
Ушбу маълумотлар ўтган йилга тегишли, гуруҳ ва сектор рақамлари ўзгарса ҳам, жой номига алоқаси бор маълумотлар ўзгармайди!
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot