Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#пахта_2020
#Ташриф

⚡️ Пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи бугун Бекобод туманида бўлди.

👉🏼Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари Б.Сайфуллаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ш.Кулматов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси У.Жабборов, Ўзбекистон давлат муассасалари жамоат хизматлари Республика касаба уюшмалари Кенгаши масъул ходими Ш. Сабиров тумандаги "Ҳақиқат кучи", "Боқиева Назира" фермер хўжаликлари ҳамда "Янгибозор" маҳалласидаги "АПК Бекобод УК" кластерга қарашли пахта майдонларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат жараёнида теримчиларга яратилган шароитлар билан танишган ишчи гуруҳ мавсум бошидан илғор теримчилар рағбатлантирилб борилаётганига гувоҳ бўлдилар. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
#Бекобод_тумани

#Ташриф

#Кузатув_ва_таҳлил

⚡️ Жорий йилнинг 8 октябрь куни Олий Мажлис Сенат ишчи гуруҳи томонидан тумандаги Бобурмирзо маҳалласидаги “Мухиддин Султонов”, “Бунёдкор” маҳалласидаги “Юсупов Обид”, “Бойбўта” фермер хўжаликлари далаларида теримчиларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

🚜Ўрганиш жараёнида теримчилар билан суҳбат ўтказилиб, ишчи гуруҳ томонидан фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда теримчиларга санитария-гигиена талабларига амал қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
#Бекобод_тумани
#Китобхон_дастурида
#Ташриф

⚡️⚡️Бекобод тумани Ахборот-кутубхона марказига Муқимий театрининг таниқли актёрлари-Маъруф Отажонов ва Қобилжон Умировлар ташриф буюрдилар.

Санъаткорлар Бекобод туманига хизмат сафари чоғида туман кутубхонасини ҳам кўздан кечириб, кутубхона ходимлари ва китобхонлар билан бадиий асарлар ва шунингдек мутолаа завқи тўғрисида самимий суҳбатлашиб кетишни мақсад қилган эканлар. Ва гувоҳи бўлдикки, буни уддасидан чиқдилар.
#Бекобод_тумани
#Ташриф
#Семинар

🚜 Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бош мутахассиси Ж. Галаев, ҳамда директор ўринбосари Э. Бозоров лар ташриф буюришиб, аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил қилиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича "Мустақиллик" МФЙ да томорқачилар хонадонида семинар йиғилишини ўтказдилар.

Бекобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ташриф

🔹 ЎзЛиДеП сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Бекобод туманида бўлиб, тадбиркорликка очилган кенг имкониятлар ва улардан оқилона фойдаланиш ҳақида бир қанча маълумотларни баён қилдилар.

Шунингдек, 100 нафар фуқароларга 20 000 туп мевали кўчат тарқатиб, боғдорчилик қилишлари бу орқали ҳам яхшигина оилавий даромад кўриш мумкинликлари ҳақида самимий суҳбатлашиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.
#Ташриф

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаева Бекобод туманида бўлиб аёллар муаммоларини ўрганди.

Шу ўринда айтиш ўринлики, ўрганиш жараёнида Боғишамол, Бунёдкор, Истиқлол маҳаллаларида бўлиб, аёллар дафтарида турган аёлларга яратилган шароитлар билан танишди.

Батафсил хаволада ўқинг
✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Ташриф

▫️ Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари Бекобод тумани биринчи секторига ташриф буюриб, туманда келгусида амалга ошириладиган дастур ва режалар билан яқин танишдилар.

🔹 Шунингдек, мутасаддилар мулоқот давомида бир қатор фикр, мулоҳаза ва таклифларини ҳам билдириб ўтдилар.
#Бекобод_тумани
#Ташриф
#Онлайн

Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Исфара маҳалласида бўлиб, "Равшанбек-Дилшодбек" фермер хўжалигида ташкил қилинган узум етиштириб чет элга экспорт қилинадиган янги боғ билан танишиб, ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди
#Бекобод_тумани
#Ташриф
#Онлайн

Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Оқтепа маҳалласида қурилаётган ун ва ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводининг лойиҳаси билан танишиб, масъул мутасаддиларга мазкур лойиҳа бўйича таклифларини билдириб ўтди
#ташриф

Даврон Ҳидоятов Татаристон давлатида

⚡️17-18 май кунлари Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилардан ташкил топган ўзбек делегациясининг Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда.

📌Мазкур ташрифнинг мақсади ҳам ўзаро тажриба алмашиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, шаҳарсозлик, архитектура, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизимини ўрганиш, шунингдек, Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишишдан иборат.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Бекобод_тумани
#Ташриф

"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов Бекобод туманида"

📍Бекобод туманига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Ибрагимовлар ташриф буюрди. Ҳос маҳалласидаги фаоллар билан учрашувда туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

🔹Фаоллар билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган раҳбарлар ўзларининг таклифларини фаолларга етказдилар. Фаоллар томонидан билдирилган фикрлар инобатга олинди.

⚡️Кейинги манзил тумандаги Тақачи маҳалласи бўлди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Дайжест #Ташриф

Ташриф ОАВ ва блогерлар нигоҳида

🔘Кun.uz

"Ундан яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман" – Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

🔘ЎзА

Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

🔘Расул Кушербоев

Зойир Мирзаев энди в.б. эмас
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

🔘"Ёшлар кундалиги"

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Нурафшон давлат университетини ташкил этиш масаласи кўтарилди.15 минг талабага мўлжалланган ушбу олийгоҳ кейинги ўқув йилида фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Қаҳрамон Қуронбоев

Келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Бундан ташқари Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилади.

🔘Хушнудбек Худойбердиев

Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз - Президент.

🔘Микрофон кўтарган аёл

6 йил аввал чегарамизда мина турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир, деди Шавкат Мирзиёев.

🔘Нигоҳ

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.