Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.74K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

📰" Маҳалла жамият кўзгуси".

📰 Бекобод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хамда туманимизнинг 51 та маҳалла раис ва ўринбосарларининг ижтимоий-сиёсий, маьнавий-маьрифий газетаси бўлиб, бу газетаси орқали барча ходимлар ўзларига керакли маьлумотларни олиб боришади.
Газетадаги керакли зарур маьлумот ва янгиликларни халкимизга етказишда жуда катта ёрдамчи.
МАҲАЛЛА газетасини барча юрдошларимизга тавсия этамиз. Бекобод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати
https://t.iss.one/bekobodtummahalla
​​#Ишга_марҳамат
#Эълон

Тошкент вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси:
IT технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси.

Хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларни ҳисобини юритиш шўъбаси мудири.

🔹Қуйи Чирчиқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Бошлиқ ўринбосари.

🔹Нурафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Давлат ветеринария хизматини мувофиқлаштириш ва назорат бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Бекобод_тумани

👮‍♂️👮‍♀️"Хавфсиз маҳалла"



🏘 Бекобод туманининг мавжуд 51 та МФЙ лари орасида "Хавфсиз маҳаллам" шиори остида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмокда.
Жумладан бугун жорий йилнинг 5 июл куни туманимизнинг
"Фарход ","Богишамол" хамда "Хонабод" МФЙ ларида маҳалла раиси, ўринбосарлари ва хукук таргибот бўйича ўринбосарлари билан биргаликда тадбирлар ўтказилмокда.
Тадбирдан асосий мақсад халқимиз орасида барча турдаги жиноятларни олдини олиш ва туманда жиноятчилика бархам бериш.
Зеро кексаларимиз такитлаганидек халкинг тинч сен тинч.

Бекобод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати
https://t.iss.one/bekobodtummahalla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#intervyu

Yoshlar - uchinchi renessans bunyodkorlari
#30june #uzbekiston24

Tadbirkor - Shoxrux Izatullayev (YUKSALISH school)

#bekobod
#Тезкор

⚡️Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тезлашмоқда.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга йўлланган топшириқда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:

барча жой ва кўча номлари;
атамалар;
ташкилотларнинг номлари;
пешлавҳалар;
оммавий тарғибот воситалари;
реклама ва эълонлар;
иш қоғозлари ва турли бланклар.👇
#Бекобод_тумани

📍Шуҳрат медал муборак

🎗Ёшлар куни муносабати билан Президентимиз фармонига кўра ватанимизнинг бир гурух ёшлари орден ва медаллар билан тақдирланди.

🏵Тақдирланганлар орасида Бекобод туманидаги YUKSALISH school раҳбари Иззатиллаев Шохрух ҳам Шуҳрат медали соҳиби бўлди. Шу ўринда Шуҳрат медали соҳиби Шохрухни табриклаш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари Д.Мирзакулов, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари А.Каримов, ҳамда 3-сектор аъзоси Н.Норбоевлар бордилар.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Audio
#фойдали_маслаҳат

Қуёш уришидан қандай сақланиш керак?
#Давлат_тилига_эътибор


#Маҳалла_раиси_ислоҳотчи

⚡️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ва маҳалланинг марказий кўчалардаги ташқи ёзувларни лотин алифбосига ўзгартириш ишларини биринчилардан бўлиб "Найман" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Холқўзи Бойтемиров ва унинг жамоаси бошлаб берди.

Шу ўринда туманимизнинг барча маҳалла ҳодимларига толменг деб қоламиз.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиг Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари хамда 15-сонли баёни бўйича Бекобод туманида 2021-2022 йилларда шакллантирилган лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичлари.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

🏘"Маҳалла шаъни учун барчамиз маъсулмиз"

👩‍👩‍👦‍👦Бекобод тумани Маҳалла фуқаролар йиғини оила, хотин-ҳизлар бўйича раис ўринбосарлари, туман Халқ банкидан Н.Акрамова, Вилоят касаба уюшмасидан Б.Мирзаев, туман хокими маслаҳатчиси С.Суванова, туман тарғибот гурух рахбари Ф.Юлдашева, маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими ўринбосари Х.Маматкуловалар иштирок этишди.

👩‍🏫Йиғилишда "Аёллар дафтари"нинг 2-босқичи буйича камчиликлар батафсил тахлил қилинди.Хатлов тўғрисида раис ўринбосарлари маълумот бериб ўтишди.Туман халқ банки ходимаси ва вилоят касаба уюшмаси ишчи гурух аъзоси керакли маьълумотларни бериб утди.

👩‍💼Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман тарғибот гурух рахбари Ф.Йўлдашева ажирим ёкасига келган оилаларни саклаб колиш туғрисида қимматли маслахатларини бериб ўтди.


✍️Бекобод туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ахборот хизмати.
Чет элда ишлашни хоҳлайсизми ?

Ундай бўлса 2021 йил 7 июль куни Бекобод тумани, Зафар шаҳарчаси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида (Меҳнат биржасида) Россия Федерацияси, Москва шаҳрида ишга борувчилар билан учрашув ва ишга жойлашиш тадбири бўлиб ўтади.Таклиф этилган ишлар асосан "Юк тушириш ва юклаш ишлари".
Иш берувчи томонидан ётоқ жой ва овқат берилади, шунингдек, иш жойига етиб бориш ҳаражати иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодларга қўйиладиган талаб: Россия Федерациясига киришига "Таъқиқ" бўлмаслиги, фуқаронинг ҳорижга чиқиш паспорти ва 50 ёшдан ошмаган бўлиши талаб этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати