Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
25.1K photos
2.85K videos
127 files
7.83K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

🏘"Ватан ичида ватан"

🏗Бекобод туманида 2020-2021 йиллар 17 та Маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш ишлари олиб борилмокда.

🏠Шундан туманда ўз биносига эга бўлмаган 13 та Маҳалла фукаролар йиғинлари хамда ўз хизмат биносига эга булмган 4 та Маҳалла фуқаролар йигинларида бино қуриш ишлари жадал ишлар билан олиб борилмоқда.

✍️Бекобод тумани Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш булими ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇

https://t.iss.one/bekobodtummahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи Н.Аманов иштирокида брифинг ташкил этилди.

📍Июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши оқибатида ҳудудларда об-ҳаво ҳарорати ўта кескин (45🌡 С ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.

🚒 иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши ҳамда фуқароларимизни чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларидан фойдаланишларини олдини олиш бўйича Бекобод тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи Н.Аманов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Батафсил видео лавҳамизда👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
- So'nggi yillarda xotin-qizlarimizning jamiyatda o‘z o'rniga ega bo'lishi, uylarning faolligi va ilmiy salohiyatini oshirish maqsadida davlatimiz tomonidan ko'plab imkoniyatlar yaratilmoqda.
👩‍🎓Shu jumladan, endilikda Oliy ta'lim muassasalarida ta'lim olmoqchi bo'lgan xotin-qizlarimiz uchun davlat grantlari e'lon qilinadi. Ushbu davlat garanti uchun talabgor bo'lgan xotin-qizlarimiz tanlov asosida tanlab olinadi.
📤Tanlovda qatnashish istagi bo'lgan xotin - qizlar Bekobod tumani Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash bo'limiga o‘z hujjatlarini elektron tarzda ham taqdim eta oladilar. Hujjatlar maxsus komissiya tomonidan o'rganib chiqiladi va munosiblar davlat grantiga ega bo'lishlari mumkin. Shoshiling, siz ham ular safida bo'lishingiz mumkin.
Bekobod tumani Mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash bo‘limi:
https://t.iss.one/bekobodtummahalla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов янги таҳрирда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун юзасидан ўз фикрларини билдирди:

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда чиқиши бу диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ишларни янада мустаҳкамроқ қилиш, ҳужжат билан уни бақувват қилиб қўйишдир.

Яъни бир нарса таомилда олиб борилганда агар у ҳужжат билан мустаҳкамланиб қўйилмаса бора бора бу ўзгариш ҳосил қилиш мумкин. Янги таҳрирдаги қонун диний-маърифий соҳада янада юксалишига, янада очиқ бағрикенглик билан олиб борилишига катта бир восита деб биламиз.

Бу қонун ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Динлар, миллатлар ўртасидаги аҳиллик, иноқлик бўлса, бағрикенглик бўлса бошқа соҳалардаги қонун ҳужжатларга ўзгартишлар киритилгандек, Бу диний соҳадаги, виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга ҳам жуда катта ўзгартишлар киритилди»
#Bekobod_tumani
#Qonunchilikdagi_yangiliklar

Qonunchilik palatasi tomonidan 2021-yil 24- mayda " O'zbekiston Respublikasi fuqaroligi to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Qonuniga qo'shimcha va o'zgarishlar kiritildi. Qonunga ko'ra fuqarolikni tasdiqlovchi biometrik passportlar endilikda indentifikatsiyalovchi ID- kartalarga almashtiriladi. Qonunning 5- moddasi "b" bandida berilgan " doimiy propiskadan o'tgan" degan so'zlar " doimiy yashash joyi bo'yicha ro'yxatga olingan" degan so'zlarga o'zgartiriladi.

Bundan tashqari 2005- yil 1 - yanvarga qadar O‘zbekiston Respublikasida doimiy yashash joyi bo'yicha ro'yxatga olingan hamda muqaddam chet davlat fuqaroligida bo'lmagan shaxslar hoxish bildirgan taqdirda, O'zbekiston Respublikasi fuqarosi deb tan olinadi. Qonunga shu va shu kabi qo'shimcha va o'zgarishlar kiritildi.

✍️Bekobod tumani IIB M va FRB boshlig’ kata letenant B.Sattorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Музаффар Назаров иштирокида брифинг

Савол. Таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар олган даромади бўйича қанча миқдорда солиқ тўлайди?

Жавоб. Мазкур фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди. Бу ҳам таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларимиз учун имконият десак бўлади.

© UzReport
#Бекобод_тумани

Маърифий тарғибот учрашуви

📍Тошкент вилояти бўйича ўтказилаётган маърифий тарғибот тадбирлари бугун Бекобод туманида

Тадбир доирасида туманда жойлашган “Амир Ҳамза” ва “Хос” масжидлари атрофида жойлашган маҳаллалардаги ижтимоий объектларга Ҳ.Абдураззоқов – “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби, С.Шарипов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси, А.Акмалов – Тошкент вилояти Охангарон шаҳар бош имом-хатиблари ташриф бюрди ҳамда фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган маҳаллаларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини бугун Бекобод туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🚜Хусусан, Бекобод туманида 2021 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида режага асосан, 2 та “Янги хаёт” ва “Ачамайли” маҳалла фуқаролари йиғини киритилган.

🚧Шу ўринда, маҳалла фуқаролари йиғинида турпоқ кўчаларни шағаллаштириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда сув қувирлари тортиш, аҳоли ҳонадонларининг ташқи фасадларини замонавий кўринишга келтириш ишлари ҳам жадал равишда кетмоқда.

✍️Бекобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати