Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.78K subscribers
25.4K photos
2.88K videos
127 files
7.94K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

#Сессия_жараёнидан

Сессия аввалида, туман ҳокими Ф.Худойбердиев ўз нутқида: ” Туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида Бекобод туманининг борлиги ачинарли ва ўта афсусли ҳолдир. Бу албатта, бизнинг--мутасадди раҳбарларнинг айби”, - дея узр сўради. Шу ўринда, туман прокурори Д. Абдурахмонов, туман ИИБ бошлиғи Ж. Маназаров, ҳамда туман ДСИ бошлиғи Ж.Алимовлар ҳам туманимизнинг кўрситкичлари паст бўлган “Қизил” ҳудудлар рўйхатидан жой олганлиги учун туман фуқароларидан узр сўради.
#Бекобод_тумани

#Сессия_жараёнидан

Сессия давомида Cенат аъзоси Б. Сайфуллаев сўзга чиқди ва -”Бекобод туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг пастлиги, туманнинг “Қизил” ҳудудлар рўйхатидан жой олишида, нафақат, туман мутасадди раҳбарларининг, балки, биз депутатларнинг ҳам айбимиз бор. Ҳозирги вазият катта “Мактаб” катта сабоқ. Бундан буёғига оғишмай, масъулият билан бурч ва вазифаларимизга чуқур ёндошган ҳолда меҳнат қиламиз”, -дея фуқароларга мурожаат қилди.
#Бекобод_тумани

#Сессия_жараёнидан

Сессия давомида туман депутатлари кенгаши депутати Қ. Бобожонов 1- сектор раҳбарига аёл ва қизларнинг бандлиги, уларнинг иш билан таминланиши бўйича савол билан юзланди. Шунга кўра, 1-сетор раҳбари Ф.худойбердиев туманнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ҳолга олиб чиқиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани ва бу йўналиш доирасида изчил режалар киритилгани ҳамда мазкур “Йўл харита”си бўйича режалар амалиётга тадбиқ қилиниши ҳақида айтиб ўтди.
#Бекобод_тумани

#Сессия_жараёнидан

⚡️⚡️ Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил III чорак ижроси бўйича ҳисобот бериши учун сўз навбати туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Шерзод Байқўзиевга берилди.