Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.72K subscribers
25.3K photos
2.86K videos
127 files
7.88K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#шукуҳ

Қорбобонинг совғалари йўлга чиқмоқда.
_

#shukuh

Qorboboning sovg’alari yo’lga chiqmoqda.
__
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#шукуҳ

Аёллар ҳаёт абадияти тимсоли, жамиятнинг гултожи, оиланинг бахти, хонадонларимизнинг файзи ва фариштасидир

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

“СЕН БАРИБИР МУҚАДДАСАН, МУҚАДДАС АЁЛ”

🎗Аёл билан олам мунаввар. У бор уйда қувонч, файзу барака бўлади. Дунёда аёлни улуғламаган, уни ардоқламаган халқ йўқ. Аёлнинг меҳру таровати, садоқати ва вафоси учун ҳаттоки саройлар бунёд этилган. Бир сўз билан эса аёл ҳар қачон ҳар қанча эътиборга, эҳтиромга сазовор дейиш мумкин.

Шу ўринда туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳудуд ижтимоий ҳаётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ хотин қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муборакбод этиб, байрам туҳфаларини топширди.

🔹Шундан сўнг тантанали байрам маросими туманимиз марказида жойлашган «Ором» тўйхонасида давом этди.

▶️Батафсил лавҳамизда👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#айнидам
#шукуҳ

🌸Нурафшон катта байрам сайли оғушида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" яграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#айнидам
#шукуҳ

🌸 Бекобод тумани аҳли байрам сайлида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" яграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган туманимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!
#айнидам
#шукуҳ

🌸 Бекобод тумани аҳли байрам сайлида

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган туманимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Тошкент вилояти марказида ташкил этилган сайлида туманимиз вакилларини чиқишларини биргаликда кузатамиз.
#шукуҳ
#наврўз

📌Томорқачиликда донг таратган Бекободнинг "Маллабой" маҳалласи аҳли байрам қилишни ҳам билади

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#рамазонҳайитимуборак

⚡️Бугун халқимиз қутлуғ айём — муборак Рамазон ҳайитини кенг нишонламоқда

🔹
Айём муносабати билан муқаддас диний таомилимизга кўра, эрта тонгдан вилоятимиздаги 211 та масжидда мусулмонларимиз ҳайит намозларини эмин-эркин адо этдилар.

🔹Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш бўйича Тошкент вилоятида ташкил этилган штабдан олинган тезкор маълумотга кўра, вилоят бўйича 351 минг 700 нафардан зиёд ҳамюртларимиз мазкур маросимларда иштирок этдилар.

🔹Муқаддас ибодатларни адо этган ҳамюртларимиз дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, элимизга тараққиёт ва равнақ, хонадонларимизга тинчлик ва осойишталик сўраб, дуога қўл очдилар. Бир- бирларини Рамазон ҳайити билан қутлаб, юртимиздаги саодатли ҳаёт ва фаровон турмушга шукрона айтдилар.

🌙Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

🎥(Видео: Зангиота зиёратгоҳи)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Бугун Тошкент вилоятида 50 дан ортиқ босма оммавий ахборот воситалари, юзлаб блогерлар фаолият юритмоқда. Барча туман ва шаҳарларимизда ҳудудий нашрлар узлуксиз чоп этиб келинмоқда. Вилоятимизда юзага келган интернет платформаларининг умумий аудиторияси қарийб 500 мингга етмоқда.

Бу йилдан вилоятимизда “Нурафшон” телеканалининг иш бошлади. Яқинда кўп йилллик танаффусдан сўнг журналистлар уюшмасининг вилоят бўлимини ташкил этдик. Бир қанча ижодкорларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди, янги публицистик китоблар чоп этилди. Марказий ОАВнинг вилоятимиз билан ҳамкор журналист ва блогерлари сафи ҳам тобора кенгаймоқда.

Демак, байрамни байрамдек нишонлашга ҳар қанча асосларимиз бор!

Куни кеча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири шукуҳи ва файзи билан ажралиб турди...

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Вилоятимизда байрам арафасида бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди

Халқимизда тўйга тўёна билан келиш сингари яхши удум бор. Севимли Наврўз байрами арафасида вилоятимизнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрида, шунингдек, шаҳар ва туманларда кўплаб объектлар фойдаланишга топширилди. Хусусан, 100 дан ортиқ маҳаллага ичимлик суви кириб борди, йўллар таъмирланди, ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар фойдаланишга топширилди. Айни бир пайтда 30 та маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қурилиши якунланиб, элга хизмат қилишни бошлади. 11 та спорт объекти, умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 3 та тиббиёт муассасаси ҳам Наврўз арафасида аҳолига хизмат крсатишни бошлади.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Наврўзда фойдаланишга топширилган объектлар орасида 3 та бино ниҳоятда керакли, халқимиз, зиёлилар кутаётган, вилоят маркази учун зарур бўлган объектлар эди. Булар – Нурафшон-Бекобод йўналишидаги қурилган янги кўприк, Республика IT паркининг вилоят филиали ғамда маънавийт ва маданият кошонасига айланган "Нуронийлар уйи"дир. Шундай қилиб давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги билан Нурафшонни пойтахт вилоятининг ҳақиқий маркази, юрагига айлантириш йўлида яна бир катта қадам ташланди.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM