Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💠Тошкент вилояти Бекобод тумани
"Касб-хунар" марказида бир неча касб турлари бўйича дарслар тингловчиларга берилиб келинмоқда.

Шулардан бири энагалар тайёрлов курси, бу курсда тингловчилар болажонлар билан ишлаш сирларини ўрганиб, мувофақиятли тамомлаган тингловчиларга давлат наъмунасидаги сертификат топширилади.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Пресс_тур

📍Улуғбек худуди пахта далаласида ОАВ вакиллари иштирокида пресс тур бўлиб ўтди.

▶️Батафсил ҳаволада👈

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
«Коробка» уйлар учун субсидия ажратишга рухсат берилди

Президент қарорига кўра, 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади.

👉 https://kun.uz/56288235
#Дайжест #Ташриф

Ташриф ОАВ ва блогерлар нигоҳида

🔘Кun.uz

"Ундан яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман" – Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

🔘ЎзА

Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

🔘Расул Кушербоев

Зойир Мирзаев энди в.б. эмас
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

🔘"Ёшлар кундалиги"

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Нурафшон давлат университетини ташкил этиш масаласи кўтарилди.15 минг талабага мўлжалланган ушбу олийгоҳ кейинги ўқув йилида фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Қаҳрамон Қуронбоев

Келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Бундан ташқари Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилади.

🔘Хушнудбек Худойбердиев

Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз - Президент.

🔘Микрофон кўтарган аёл

6 йил аввал чегарамизда мина турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир, деди Шавкат Мирзиёев.

🔘Нигоҳ

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.
#Ижтимоий_ҳимоя

Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди

🏠Вилоятдаги 33 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун республика маҳаллий бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига 4 миллиард 741 миллион сўм маблағ ажратилди.

✍️Вилоят ҳокими З. Мирзаев ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш ҳақидаги фармойишни имзолади.
Ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

💸Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. бошқа бир фуқаро Д.ни қўшни Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига кўчириб бериш эвазига 3 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

📁Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
📍Бекобод туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар...

▶️Батафсил ҳаволада👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣Хурматли тадбиркорлар диққатига📣

📍Куни кеча президентимиз Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши навбатдаги сессиясида иштирок этди шунингдек бизнинг Бекобод туманимиз ва қўшни туманлар учун зўр янгилик 👇

-Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик сохаси нисбатан паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини еса 50 фоиз миқдорида белгилаш хамда сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш тугрисида карорлар белгиланди. Албатта буларнинг барчаси Тошкент вилоятидаги Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларини ривожлантириш ва ахоли турмуш тарзини ривожлантириш учун.

Шошилинг бизнинг туманимизда солиқлар % камайтирилади.
#Тайинлов

Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.

🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.

💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
📍Бекобод туманида “Темир дафтар”да турганлар бўйича қйдаги ишлар амалга оширилди.

▶️Батафсил ҳаволада👈
#Очиқ_дарс

КРЕАТИВ ЗИЁДА МУАЛЛИМ

Йўл

Яратганнинг инояти ила инсон ўзи чин дилдан истаган нарсасига эриша олади. Бунга фақатгина ҳаракат ва кучли истак кифоя. Янгийўл шаҳри 12-мактаб ўқитувчиси Зиёда Абдурасулова 1978 йил 21 сентябрда туғилди. Онасининг изидан бориб, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили филологиясига ўқишга кирди. Даставвал лицейда, сўнг мактабда фаолият юритди. Карьераси давомида Англияда малака ошириш ва саёҳатларда бўлди. С1 даражали СЕFR сертификатини қўлга киритди. Бугун унинг кўплаб ўқувчилари Ўзбекистоннинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олади.

Янги нафас керак

– Ўтган йилларга қараганда бугун инглиз тилини ўрганишни истаган иштиёқмандлар бисёр. Авваллари дарсларда қўлланган усуллар эскирди. Бугун ёшлар креативликни талаб қиляпти. Мен ҳаттоки доскага санадан бўлак ҳеч нима ёзмайман. Мониторлардан фойдаланаман. Катта синфларга ҳам дарслар ўйин шаклида ўтказилади. Илгари тил дарслари грамматикага асосланган эди. Бугун тил ўрганиш учун барча қулайликлари бўлган Cambridge китоблари ўқувчилар қўлига етиб келди.

Ўз устингизда ишланг

– Баъзилар йиллаб тил ўрганишга ҳаракат қилади, лекин эплолмайди. Баъзилар 6 ойда ҳам ўзлари истаган натижага етишади. Талабгор ўзбек тилини эсдан чиқариши кўпроқ инглиз тилида суҳбат қилиши, қўшиқ эшитиши, видео, кино кўриши, китоб ўқиши керак. Ана шундагина қисқа муддат ичида катта натижага эришиш мумкин.

Креатив бўлинг

– Ўқитувчи ҳар томонлама креатив бўлиши керак. Бола ундан ўрнак олади. Қандайдир ўйинларни ўйлаб топинг, ўқувчини дарсга жалб қилинг. Мен ўзим дарсларда нимадир янгилик қилишга ҳаракат қиламан. Бир-икки марта Англиядан келган танишларимни дарсимда меҳмон қилдим. Ўқувчилар ҳақиқий инглизлар билан суҳбатда бўлди. Айтганча, болаларимда гапиришда муаммо йўқ. Улар инглизлар билан ажойиб суҳбат қуришди. Болаларга ана шундай кутилмаган сюрпризлар керак.

Шогирдлари

Шогирдларим мени доим эслашади, йўқлашади. Уларнинг ютуқлари менинг ютуғим. Энг яхши шогирдларим Зилола Шухратова (ўқитувчи), Нилуфар Салоҳиддинова (ўқитувчи), Шаҳноза Махкамбаева (ўқитувчи), Дилдора Бердикова (ўқитувчи), Манзура Каримжонова (ўқитувчи), Имонжон Хажиев (банк бошқарувчиси), Жавоҳир Дилшодов (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси), Ҳасан ва Ҳусан Абдуқодировлар (Флорида университети талабаси).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардорлар 2022 форуми Бекобод туманида

💠Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан Маданият бўлими фаоллар залида Сардорлар 2022 форуми байрам тадбири бўлиб ўтди.

Форум давомида сардорлар сайлови ёшлар куй-рақсига уланиб кетди. Сардорлар сайловида иштирок этган туман хокими ўринбосари Д.Мирзакулов ташаббускор фидоий ёшларга ўз тилакларини билдирди.
Қизғин бахс мунозалардан сўнг туман сардорлигига 14 нафар ташаббускор ва шижоатли ёшлар саралаб олинди.

🎗Тадбир якунида туман сардорларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман Маданият бўлими эсталик совғаларни топширди
Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
Фирибгарга озодликдан чеклаш жазоси тайинди.

▶️Батафсил ҳаволада👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча президентимиз Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши навбатдаги сессиясида иштирок этди.

Шунингдек Давлатимиз раҳбари бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Шу ўринда саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратилишини маълум қилди.

Қолаверса Бекобод туманида Ойбек чегара олди савдо зонасини ишга тушириш ҳақида ҳам сўз юритди.