Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
♻️Бобурмирзо, Далварзин, Янгибозор махаллаларидаги 5 тоифа рўйхатига киритилган оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ,диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустахкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар самарадорлигини ва таъсирчанлигини янада ошириш тўғрисида давра сухбати бўлиб ўтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Светлана Ортиқова коррупция ҳақида гапираркан “душман ичимизда”, деди

Айни пайтда Тошкентнинг Hyatt regency Tashkent меҳмонхонасида “II Тошкент Аксилкоррурция форуми” давом этмоқда.
Форумда маъруза қилган Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова коррупцияга қарши муросасиз курашиш керак экани, ҳеч ким бефарқ бўлишга ҳақи йўқлигини айтиб, "душман ичимизда", дея фикр билдирди.
#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#Yangi_hayot_mahallasi
#Mahalla_bosqichi

💠Habaringiz bor O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 11 apreldagi "Mahallalarda yoshlarni ommaviy sportga jalb qilishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari to’g’risida"gi PQ-201-sonli qarori ijrosini ta’minlash maqsadida 10-19 sentyabr kunlari 7-30 yoshgacha mahalla yoshlari o’rtasida "Besh tashabbus olimpiadasi" musobaqalarining birinchi bosqichi o’tkazilishi rejalashtirilgan.

⚡️Kuni kecha Bekabod tumani 1-sektor xududi Yangi hayot mahallasi yoshlari o'rtasida kibersport musobaqasi bo'lib o'tdi.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Сизнинг соғлиғингиз биз учун мухим

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Бекобод туман бўлими ходимлари томонидан,туман ҳудудидаги аҳоли хонадонларида санитария ҳолатларни яхшилаш,аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳамда юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Соҳа ходимлари хонадонларда олиб борган тарғибот тадбирлари давомида 27 литр уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари истеьмол учун яроқсиз деб топилди ва бу маҳсулотлар чуқурларга тўкилиб кўмиб ташланди ҳамда хонадон эгаларига мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
"Огоҳлик – давр талаби"

📍Туманимизнинг барча маҳаллаларида маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари томонидан четга ишлаш учун чикиб кетган фукароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар олиб борилмоқда.

🔹Улар Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Фатвоси билан таништирилиб, бошқа давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган яқинларини огоҳ қилишлари тушунтирилмоқда.

Мигрантларни ўзлари билан ҳам боғланиб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақириб, аксинча жиноий жавобгарликка сабаб бўлишлари ҳақида огоҳлантирилмоқда. Ҳар куни четга кетган мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар олиб борилиб, кунлик ҳисоботлар юритилмокда.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
❗️Хориждаги юртдошларимиз диққатига! Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар ҳарбийлашган тузилмаларига ёлланиши жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси биринчи қисмига кўра ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан, ёлланиши эса 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, чет мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимиздан ҳарбийлашган тузилмаларга ёлланмасликка, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз ва бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.
Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
Яхшиликдан кўнгиллар обод

💠Бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакили, шоира Гулжамол Асқарова ва Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташкилий масалалар бўйича мутахассиси Нодира Джуманова, Бекобод туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Д.Исмаиловалар Бекобод тумани “Ўрикзор” маҳалласида бўлди.

🔹Шу ўринда маҳалладаги “Аёллар дафтари”да турувчи, ногиронлиги бўлган Пардаева Шарофат ва “Темир дафтар”да турувчи, боқувчисини йўқотган Сафарова Камоланинг оиласидан хабар олинди, улар билан яқиндан суҳбатлашдилар.
Суҳбат давомида Ш.Пардаеванинг тиккан каштачилик ва қуроқ буюмлари, тўқиган қўғирчоқлари кўздан кечирилди, унинг қўл меҳнатини оммалаштириш мақсадида унинг яратган маҳсулотларини реализация қилиш бўйича маҳалла масъулларига керакли тавсиялар берилди.
К.Сафарова билан суҳбат давомида унинг фарзандларини вояга етмаганлиги, ёлғиз ўзи тарбия қилаётганлиги ва бугунги кунда моддий жиҳатдан қийналаётганлиги сабабли уни “Aёллар дафтари”га киритиш тартиблари билан таништирилди.