Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25.3K photos
2.87K videos
127 files
7.9K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Ўқув_семинар

🔹 Маҳаллабай ишлашда давлат хизматчиларининг вазифа ва бурчлари

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбари ўринбосари А.Норматов иштирокида Бекобод туманида маҳаллабай ишлаш тизимига масъул давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

📍 Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

💠 Мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларидан иборат маҳалладаги "учлик"ка самарадорлик кўрсаткичларининг энг муҳими сектор раҳбарлари рейтингига боғлиқлик жиҳатлари тушунтирилиб, мазкур тузилмалар ҳамкорлиги натижадорликни илк бўғини эканлиги таъкидланди.

🔹 Шунингдек, уларнинг ишни ташкил этишдаги муаммолари ва фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлари тингланди ҳамда ижтимоий сўровнома ҳам олинди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати