Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.9K photos
2.84K videos
127 files
7.77K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#хушхабар

Яна 8 нафар бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди.

📷Суратда вазир Алишер Шодмонов ва Ўзбекистонда илк бемор сифатида қайд қилинган, Франциядан қайтишда вирус юқтириб олган фуқаро.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#хушхабар
#имтиёз

Ёшлар - ҳар бир мамлакатнинг эртанги куни, жамиятда ўзгаришларга сабаб бўладиган, бунёдкорлик ғояларини ҳаётга татбиқ этувчи муҳим куч.

Албатта, ёшларни ижтимоий, маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тўлақонли рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига қулай шароит яратиш орқали уларни юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта кучга айлантириш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи зиммасидаги муҳим вазифалардан саналади.

📔Батафсил
#хушхабар

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди. Қувонарлиси, улар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор. Жумладан:

👉Худойбердиева Меҳриниса, Пискент тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси акушер гинекологи - I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;

👉Қосимов Латиф Шавкатович, Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири - II даражали «Саломатлик» ордени билан;

👉Бобожонов Баҳром Абдурасулович, Бекобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи - «Соғлом турмуш» медали билан;

👉Бекова Нигара Тагриповна, Юқори Чирчиқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси оилавий шифокори - «Шуҳрат» медали
билан мукофотланди.

Мукофотлар муборак бўлсин, азизлар!😊👍
#Хушхабар

Блэкаут тугади

Айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўрамоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Оқ масжид жоме масжиди
#ХУШХАБАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16-апрелдаги ПФ-5416 сонли фармони билан тасдиқланган "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури"нинг 6 банди ижросини ҳамда фуқароларнинг Қуръони каримни тажвид билан ўқишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 22 августдаги №01А/117 сонли буйруғи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакиллигининг 2022 йил 23 августдаги №28 сонли буйруғига асосан Бекобод шаҳримизда "Қуръони карим ва тажвид" курси ташкил этилганлигини маълум қиламиз!

Мазкур курсда ўқиш истагини билдирувчи фуқаролар 18 ёшга тўлган бўлишлари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта) билан ўқув курси биносига келиб мурожаат қилишлари мумкин.

📋Қабул кунлари жорий йилнинг 27-29 август кунлари соат 09:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади.

Рўйхатга олувчи масъул шахс:
Нўъмон ибн Собит жоме масжиди имом хатиби Бабаджанов Элёр Илҳом ўғли 91 506 89 89


Манзил: Бекобод шаҳар "Нурли йўл" маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй (геолокация)

Аллоҳ таоло мазкур “Қуръони карим ва тажвид” курсини халқимизга муборак айласин!

🔗Барча яқинларингизга улашинг:
https://t.iss.one/oqmasjidjomemasjidi22
#хушхабар

МИНГТА МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ УЧУН ТРИЛЛИОН СЎМЛИК ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНМОҚДА

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти
нинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-408 сонли қарори билан Тошкент вилоятида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқланган 964 та долзарб муаммоларни зудлик билан бартараф этишга 1 трлн. 57,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.

🔰Мазкур қарорнинг ижроси юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 3 ноябрдаги ВИ-63-148-10-0-К/22-сонли қарори қабул қилинди. Ажратилган маблағнинг соҳалар ва йўналишлар кесимидаги таҳлили қуйидагича:

💰 Ички йўллар бўйича жами 329 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 397,4 миллиард сўм;

💰ичимлик ва оқава сув таъминоти бўйича 389 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 532,5 миллиард сўм;

💰 электр-энергия таъминоти бўйича 88 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 25,1 миллиард сўм;

💰 газ таъминоти бўйича 2 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 300 миллион сўм;

💰 умумтаълим мактаблари бўйича 5 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 2,4 миллиард сўм;

💰 мактабгача таълим ташкилоти бўйича 9 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 7,2 миллиард сўм;

💰 жисмоний тарбия ва спорт бўйича 12 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 4,1 миллиард сўм;

💰 МФЙ идоралари бўйича 59 та объектда қуриш ва таъмирлаш ишларига 29,6 миллиард сўм.

Шунингдек, бошқа тоифадаги муаммолар бўйича жами 71 та объектлар аниқланган бўлиб, қуриш ва таъмирлаш ишлари учун 58,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

⚡️Янги кўприк фойдаланишга топширилди

Республика ишчи гуруҳининг ўрганилаши ҳамда сайёр қабуллар жараёнидаги аҳолининг мурожаатлари инобатга олиниб 4Р14 Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой автомобиль йўлининг 56 километрида-“Қизил сой” дарёси устида янги йўл ўтказгичи қурилди. Юқори Чирчиқ туманининг “Жумабозор” қўрғонини “Ўртасарой” маҳалласи билан боғловчи кўприкнинг узунлиги 80 метрни ташкил қилади.

Эни 16 метр бўлган 4 тасмали йўл ўтказгичи автотранспорт воситалари ҳаракати ҳамда пиёдалар учун тўлиқ очилди, аҳолининг розилиги олинди.

@haqiqatonline_24