#Билдириш
Human.uz сайтида эълон қилинган материалга расмий муносабат сифатида тайёрланган видеолавҳамизда Kun.uz сайти логотипи туширилган микрофон ушбу сайт муносабатини билдирмайди.
Бизга айтишларига қараганда, ижтимоий тармоқларда «Kun.uz собиқ ходимини нишонга олди» деган мазмунда муҳокама бўлаётган экан. Бундай қилманглар, илтимос. Хуршид Далиев Kun.uz ижодий мактабида қайнаган энг етук журналистлардан биридир.
Ўша куни Kun.uz журналисти Толиб Раҳматов ҳам мавзу юзасидан материал тайёрламоқчи эканини билдирганда, интервьюларни ахборот хизмати (симсиз микрофон орқали) ва сайт операторлари бирга олишган.
Яъни, бир вазиятда, бир мавзуда биз ва Kun.uz тенг ишладик. Муаммоли вазиятда ахборот хизмати операторлари ҳолатни тўлиқ тасвирга олишлари зарурлигини тушунасизлар, албатта.
Бизнинг мақсадимиз ўз муносабатимизни билдириш эди. Kun.uz таҳририятини обрўсизлантириш мақсадида бундай қилмаганмиз. Медиафайлнинг ўша қисми айни пайтга келиб ўзгартирилди ва техник ишловдан сўнг қайта юкланди (манба).
Юзага келган бу тушунмовчиликда, кимнингдир қутқуси билан гап чувалашаётганида қисман айбимиз борлигини тушуниб турибмиз. Шунинг учун ўзимиз ва жамоамиз номидан Kun.uz жамоаси ва мухбири Толиб Раҳматовдан узр сўраймиз.
P.S-1. Биз эълон қилган мухтасар роликда Хуршид Далиев ҳақида Беҳзод Қобулов айтган фикрлар тўла берилмади. Умид қиламизки, Толиб Раҳматовнинг материалида буни кўришингиз мумкин бўлади. Ўша интервьюда биз тезроқ бу можаро барҳам топиб, яна истеъдодли журналист Хуршид Далиев билан бирга ишлашни истаётганимизни айтгандик. Ҳозир ҳам шу фикрдамиз.
P.S-2. Юқоридаги фикрларимиз орқали Human.uz сайти билан боғлиқ ҳолатда Хуршид Далиев ҳақ эди дейишдан мутлақо йироқмиз.
Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
Бобур Тўляганов,
ИИББ ахборот хизмати раҳбари.

Бир пайтлар ўзим бошлаган лойиҳани давом эттиришга қарор қилдим. Гап @oltin_voha ҳақида.
Бугунги кунгача канални юритиб келаётган жамоа билан гаплашиб олдик. Лойиҳани тўлақонли равишда зиммамга олишга қарор қилдим.
Энди бўш вақтларимда @oltin_voha га постлар ёзаман.
Фақат бир андиша бор. Яъни, танқид ёки таҳлилий фикрлар учун бошқа турли сабаблар айтилиши эҳтимоли катта.
Аммо, мен бундан чўчимайман. Шундоқ ҳам бу каналда чиқаётган танқидга нишон бўлаётган эдим. Энди вазиятни қўлга олиб, ўз номим ва шаънимни ўртага қўйиб блог юритишга қарор қилдим.
Ҳурмат билан
Беҳзод Қобулов

Эндиликда мазкур каналда Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби томонидан билдириладиган расмий баёнот ва муносабатлар эълон қилиб борилади.
P.S. Бу канал фаолияти кирилл ёзувида олиб борилади.
@Behzod_Qobulov