Яна "Аллоҳ кўриб турибди!" дейсиз-а...
Беҳзод Фазлиддиннинг “Ибрат” номли шеъри сатрлари ўзгартирилган, бузилган ҳолда муаллифсиз, баъзан бошқалар номидан берилаётган экан (1-тасвирдагидек). Хонандалар қўшиқ қилишга ҳам улгурибди.
Бу шеър 2009 йили ёзилган, #Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим (2012), #Тушларингдан_чиқиб_келдим (2017) китобларида чоп этилган (2-тасвирда). Интернетда ҳам кенг тарқалиб, аллақачон ўз мухлисларини топган. Кўпчиликка ёд бўлиб кетган.
Бировнинг асарига рухсатсиз тегиниш, бузиш, ўзлаштириш қонунчиликка зид, динимизда ҳам қаттиқ қораланади.
Кимнингдир асарини ўғирлаб, ўзлаштириб олқишу даромад олаётган, ўзини “тақводор” кўрсатаётганларни ҳам Аллоҳ кўриб турибди. Ҳаммасининг жавоби бор!
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун қонуний жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатамиз.
Кўчирилган шеърни билмай, яхши ниятда улашаётганлар бўлса, уларни хабардор қилиш учун шу постни кўпроқ тарқатишингизни сўраймиз.
@Behzod_Fazliddin
#Плагиатга_қаршимиз #Муаллифлик_ҳуқуқи
#Ижод_ва_эътиқод

Ахлоқсизлик нормал ҳолга айланиб боряпти.
Бу – жамият учун жуда хатарли.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Бу – жамият учун жуда хатарли.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Шундай дориламон замонда муҳтожликдан нонни тежаб ейдиганларни кўрганмиз. Сиз эса “Учинчи Ренессанс” ҳақида сайраб тинмайсиз...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
ЁШЛИККА ХИТОБ
Шуларми эртанинг хўжайинлари?
Тамизи йўқ, сўзи бетайинлари.
Овози шовқиндан нарига ўтмас,
Борида кучининг қадрига етмас.
Йўлига хатолар дарж этиб борар,
Тарбия илдизи дарз кетиб борар.
Ўлаётган вақтга ичим ачийди,
Эртанги пушмондан юрак чўчийди.
Гап сотиш учун пул тўлаган шоввоз,
Ўпкангни босиб ол, ҳой телефонбоз!
Боқ, бедор оламда нима тўполон?
Не учун борлиқнинг ранги заъфарон?
Орзулар айланиб борар тутунга,
Нималар берасан эртанги кунга?
Бутун бошли миллат кўз тутар сенга,
Нега уйғонмайсан, қўрқмайсан нега?!
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Эски_дардлар
Шуларми эртанинг хўжайинлари?
Тамизи йўқ, сўзи бетайинлари.
Овози шовқиндан нарига ўтмас,
Борида кучининг қадрига етмас.
Йўлига хатолар дарж этиб борар,
Тарбия илдизи дарз кетиб борар.
Ўлаётган вақтга ичим ачийди,
Эртанги пушмондан юрак чўчийди.
Гап сотиш учун пул тўлаган шоввоз,
Ўпкангни босиб ол, ҳой телефонбоз!
Боқ, бедор оламда нима тўполон?
Не учун борлиқнинг ранги заъфарон?
Орзулар айланиб борар тутунга,
Нималар берасан эртанги кунга?
Бутун бошли миллат кўз тутар сенга,
Нега уйғонмайсан, қўрқмайсан нега?!
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Эски_дардлар
Бунда ҳеч ким ўз ишини қилмайди,
Чунки иши ўзи нима -- билмайди...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
Чунки иши ўзи нима -- билмайди...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
***
Шунча узоқмиди меҳрингиз шаҳри,
Олис-олислардан босиб келдим йўл.
Шу зиёрат ҳаққи, шу сафар ҳаққи,
Кўнглимнинг қулфига уриб кўринг қўл.
Субҳидам юзида табассум балқиб,
Кўзларни яшнатган бир неъмат эдим.
Неларни ўйлайсиз офтобга боқиб,
Мен ҳам бир шуъладай ғанимат эдим.
Юлдузлар меҳримдан бўлди бир шингил,
Ниятни асрадим яхши ниятга.
Билмам, бу оламда бир соҳиби дил
Мен каби зормикан самимиятга?
Кўнглингизни очинг, кўнглим тўла нур,
Айланай энг ёруғ тилагингизга.
Дунё сўрамайман, сўрамам ҳузур,
Бир оғиз гапим бор юрагингизга.
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Тушларингдан_чиқиб_келдим
Шунча узоқмиди меҳрингиз шаҳри,
Олис-олислардан босиб келдим йўл.
Шу зиёрат ҳаққи, шу сафар ҳаққи,
Кўнглимнинг қулфига уриб кўринг қўл.
Субҳидам юзида табассум балқиб,
Кўзларни яшнатган бир неъмат эдим.
Неларни ўйлайсиз офтобга боқиб,
Мен ҳам бир шуъладай ғанимат эдим.
Юлдузлар меҳримдан бўлди бир шингил,
Ниятни асрадим яхши ниятга.
Билмам, бу оламда бир соҳиби дил
Мен каби зормикан самимиятга?
Кўнглингизни очинг, кўнглим тўла нур,
Айланай энг ёруғ тилагингизга.
Дунё сўрамайман, сўрамам ҳузур,
Бир оғиз гапим бор юрагингизга.
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Тушларингдан_чиқиб_келдим
***
Ортиқ ушлаб турмай, очиқ осмонга
Қўйиб юбораман юракни – шарни.
Аста сингиб кетар мовий майдонга
Паналаб ўтгандай машъум хатарни.
Ҳеч ким ниқтамаса, ҳеч зоғ тегмаса,
Боладай ўйноқлар завққа берилиб.
Қўрқаман, кўкда ҳам озор чекмаса,
Ёрилиб кетмаса эди, ёрилиб...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Ортиқ ушлаб турмай, очиқ осмонга
Қўйиб юбораман юракни – шарни.
Аста сингиб кетар мовий майдонга
Паналаб ўтгандай машъум хатарни.
Ҳеч ким ниқтамаса, ҳеч зоғ тегмаса,
Боладай ўйноқлар завққа берилиб.
Қўрқаман, кўкда ҳам озор чекмаса,
Ёрилиб кетмаса эди, ёрилиб...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
ТЕКИНТОМОҚЛАР
Ижод ўғрилари, шеър, сатр, фикр ва ғоя ўзлаштирувчи кўчирмакашлардан жуда чарчади одам...
Хабарингиз бор, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши, хусусан, плагиат муаммосига кўп дуч келамиз. Бундай ҳолатлар қаттиқ ранжитмоқда, жуда ҳолдан тойдириб, ижодкор ва инсон сифатида руҳан эзиб юбормоқда.
Биласиз, шеър, мақола ва бошқа ижодий материалларимнинг аксарияти интернетга жойланган. Юзлаб шеърларим, мақола ва қайдларим интернетда, жумладан, ижтимоий тармоқларда айланиб юради. Кўпинча муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда, яъни муаллиф ва манбани кўрсатмай тарқатишади. Кўчирмакашлик билан ўзлаштириб, ўз номидан эълон қилаётган ижод ўғриларидан эса нафратланадиган даражада безор бўлдик.
Бугун камдан-кам одам китоб ўқиб, тўлиқ манбани кўриб, маълумот йиғади. Дарров интернет титкилайди, қидирув тизимига керакли жумлани ёзадию топилган материални осонгина кўчиради-қўяди. (Ҳозир сунъий интеллект ёрдамида бундай “иш”лар янада осон “бажарилади”.) Кўпчилик эплаб кўчиришни ҳам билмайди. Олий даргоҳни битта “умумий дафтар” билан битирадиган кўрсаводлар ҳақида-ку гапиргинг келмайди. Бундайлар диплом ишини ҳам қандай “ёзиши” маълум.
Умуман, бу миллий таълимдаги илдизи жуда чуқур кетган, хатарли иллат...
Қанча вақт сарфлаб интернетга жойлаётган бошқа материалларимиз ҳам шунақа текинтомоқларга тайёр “шпаргалка” бўлаётган экан. Кўчирмакашлар орасида ёш йигит-қизлар, ўқувчи-талабалардан тортиб ўқитувчилар ва турли соҳа эгаларигача бор.
Ахир бошқаларнинг асарига рухсатсиз тегиниш, ижодий меҳнат маҳсулини, интеллектуал мулкини ўзлаштириш қонунчиликка зид, инсонийликка тўғри келмайди, динимизда ҳам қаттиқ қораланади-ку!
Шеърларимиз, #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар туркумидаги қайдларимизни кўчириб, ўзлаштираётган ёш ҳаваскорлар ҳам жуда чарчатди. Наҳотки булар аксарият шеърларимизни кўпчилик ёд билишини, ёзганларимизни сатрма-сатр кузатиб боришини, кўчирмакашлик ҳолатлари ҳақида хабар бериши мумкинлигини билмайди ё билиб-билмасликка олади? Нима, энди шуларнинг ҳаммаси билан талашиб-тортишиб, судлашиб юрайликми?!
Шунинг учун баъзан интернетга бирор нарса жойлагиси ҳам келмай қолади одамнинг...
Айниқса, интернетда муаллифлик ҳуқуқи жуда қалтис масала. Ҳар бир шеър остида муаллиф номи, чоп этилган манба, ҳатто ёзилган санасигача кўрсатаётганимиз сабаби шу. Анчадан буён янги ижод намуналарини деярли эълон қилмаётганимиз боиси ҳам шунда.
Яна кўп жойларда ижод намуналаримизни муаллифсиз ё бошқалар номидан, айрим қайдларимизни ҳатто “ҳикматлар”, “афоризмлар” деб беришаётган экан.
Куласизми, куясизми!..
Энди йўталсак ҳам номимизни кўрсатиб қўяйликми!..
Муаллифлик ҳуқуқи қонун-қоидалари ҳақида доимий эслатиб келамиз. Ҳатто телеграм каналимиз пештоқига ёзиб қўйилган.
Кўпчиликка маълум, ижод ўғрилари, кўчирмачи қаламкашлар ва қўшиқчилар билан судлашишгача борганмиз, оқибатда улар жавобгарликка тортилган. Барибир, энг яхши йўл қонуний чора кўриш бўлиб қоляпти.
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлар, ижод ўғрилари билан беҳуда гап талашиб, тортишиб юрмай, тўғридан-тўғри тегишли органларга мурожаат этиб, ишни қонуний ҳал қилаверган маъқулга ўхшайди. Чунки бундайлар, барибир, яхши гапнинг тенги бўлмас, инсофга келмас экан...
Шеърларимиз ва бошқа ижодий ишларимизга рухсатсиз тегинманг!
Шу пайтгача кўчирмачилар номини кўрсатишдан тийилиб келдик. Яқинлари, танишлари кўрса, мулзам бўлмасин, Худо инсоф берса, ўзидан уялиб, виждони уйғониб қолар, дея.
Энди яна плагиат мавзусида доимий чиқишлар қилиб, керак бўлса, кўчирмакашлар ва ўғирланган асарларни номма-ном эълон қилиб борамиз. Асосий мақсад эса илдизи чуқурлашиб бораётган плагиат муаммосига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича янада самаралироқ чора-тадбирлар кўришга ундашдир.
Сизлардан ҳам муаллифлик ҳуқуқи қонун-қоидаларига риоя қилишни, шундай ҳолларга кўзингиз тушиб қолса, бефарқ бўлмаслигингизни ва муаллифга хабар беришингизни сўраймиз.
@Behzod_Fazliddin
#Плагиатга_қаршимиз #Муаллифлик_ҳуқуқи
#Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin_bot

Юрагимдан қон оқар тошиб,
Кўниколмам талаб кетарга.
Мен ҳам бир бор ҳаддимдан ошиб,
Итлик қилгим келди итларга.
Ҳеч бўлмаса, туширай таёқ,
Акиллайди – бошқа не дерди?
Ортга қайтдим – йўл бошидаёқ
Одамлигим халақит берди.
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
P. S. Шунақа нарсалар ёзгинг келмайди-ю...
#Кайфият #Эски_дафтардан

Қизиқ-да, Шарқда ижодкорга, аввало, ахлоқ-одобига қараб баҳо берилган. Аммо ижодкордан ортиқча камтар, келинчакдек сипо бўлишни ҳам кутмаслик керак. Мулойимсупургилик, муросасозлик ижод табиатига ётдир.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Қийин қайишарлар, осон кечарлар...
***
Қалбимда қавмимга муҳаббат бергин...
***
Кечириб қўя қол, одамзод шудир...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
***
Қалбимда қавмимга муҳаббат бергин...
***
Кечириб қўя қол, одамзод шудир...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Қаёққа қарама, шоу: дунё – шоу, санъат – шоу, адабиёт – шоу, севги – шоу, эътиқод – шоу, сиёсат – шоу, ватан – шоу...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
***
Шеър бу – гуноҳ, шеър бу – пушаймон,
Шеър – оҳангга йўғрилган тавба.
Шеър – комиллик истаган иймон,
Шеър – муҳаббат, изтироб, зарда.
Қалам менга меросми қолган,
Бўларманми нажотга ноил?
Ҳар балони ўзига олган
Бағри куюк юрагим – шоир.
Фурсат – қисқа, кунлар – мухтасар,
Сўз сўрарман мисоли гадо.
Чала қолар яна шоҳ асар,
Шеър ярмида бўлурман адо...
Иймони бут бўлсин, илойим,
Мендай ғамга мойил бўлмасин.
Шунча дардхўр етар, Худойим,
Болам бўлсин, шоир бўлмасин!
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Шеър бу – гуноҳ, шеър бу – пушаймон,
Шеър – оҳангга йўғрилган тавба.
Шеър – комиллик истаган иймон,
Шеър – муҳаббат, изтироб, зарда.
Қалам менга меросми қолган,
Бўларманми нажотга ноил?
Ҳар балони ўзига олган
Бағри куюк юрагим – шоир.
Фурсат – қисқа, кунлар – мухтасар,
Сўз сўрарман мисоли гадо.
Чала қолар яна шоҳ асар,
Шеър ярмида бўлурман адо...
Иймони бут бўлсин, илойим,
Мендай ғамга мойил бўлмасин.
Шунча дардхўр етар, Худойим,
Болам бўлсин, шоир бўлмасин!
2009 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Шахсий манфаат бор жойда Холислик хижолат тортиб бир чеккага чиқиб турармиш...
***
Адабиётнинг миллати бўлмайди, деймиз-да, уни майда-майда "миллат"ларга бўлиб ташлаймиз.
***
Ёшлик ҳавоси: “Шулар учун ёзаманми?”
Етуклик иддаоси: “Шуларни деб ёзиб юрибманми ҳали?”
Кексалик нидоси: “Энди ким учун ёзаман?”
***
Қўлингиздан келса, фикрламанг. Фикрлаганнинг кўрган куни қурсин, ёронлар!
***
Интеллигенция аллақачон улоқни шовқинчиларга бериб қўйган ва ҳали-бери қайтариб ололмайдиганга ўхшайди.
***
Тан олинишни истаётган одамнинг важоҳатидан қўрққулик.
***
Баъзи ижодкор ёшлар илк қадамларини устозлар уйига (кўнглига деб ўқинг) йўл қидиришдан бошлаяпти. Бозор муносабатлари дегани шу бўлса керак.
***
Китоб ўқиётган одам – умидли одам.
***
Ният тозалигини-ку қўя туринг, баъзи-бировлар юз-қўлини ҳам ювмай ёзадиганга ўхшайди.
***
Сўзлар юрак тилидагина жозиб жаранглайди.
Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар туркумидан.

Forwarded from Behzod Fazliddin
Кўпчилик руслар ўзбекларга ва Марказий Осиёнинг бошқа халқларига қандай паст назар билан қараса, бугун бутун дунё русларга ундан-да тубан, ҳақоратли нигоҳ қадамоқда. Бироқ ҳар икки ҳолда ҳам оддий халқ, меҳнаткаш, ҳалол ва софдил одамлар, улуғ миллатлар айбсиз айбдор бўлиб қолмоқда.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
КЎЗЛАРИМ
Кўзларим –
Меҳрнинг макони,
Нур сочар чиқсангиз йўлимдан.
Гарчи йўқ эса-да забони,
Ҳолимдан сўйлайди, ҳолимдан.
Кўзларим –
Ишонган дўстларим,
Сиз билан пинҳона сўйлашган.
Етказиб Сизга дил сўзларим,
Ҳаётбахш ёғдулар улашган.
Кўзларим –
Ашаддий душманим,
Ошкора айлайди розимни.
Гўёки оғзи бўш бир ғаним,
Шивирлар қалбдаги сўзимни.
Кўзларим –
Муҳаббат дунёси,
Бир куни олади бағрига.
Тополмай Сиз унинг қиёсин,
Сўнг чўкиб кетасиз қаърига.
Кўзларим...
2001 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Эски_дафтардан #Тушларингдан_чиқиб_келдим

Бу журналистика эмас, шаллақиликдир!
Ўзига нима ёқмаса ё кимда қасди бўлса, ўшани “танқид” қилиб чиқадиган “журналист”лар тоифаси бор. Интернетда уларнинг уруғи баттар кўпайган. Ёзганларида шахсий манфаат, бирёқламалик, нуқул ўзини тўғри, бошқаларни ноҳақ деб кўрсатишга уриниш яққол сезилади. Холислик, жамоат фикрини ўрганиш, касб этикаси каби тушунчалар бундайларнинг тушига ҳам кирмаса керак. Тили ҳам алламбало – кўпи кўча гаплари.
Масалан, бир ташкилот унинг ишини битириб бермади ёки кимдир кўзига ёмон кўриниб қолди. Ёинки арзон бир ошхонага кирди-да, хизматчилар муомаласидан кўнгли тўлмади, дейлик. Дарров “мақола” тайёр – сарлавҳаси ҳам одамнинг қитиқ патига тегадиган. Энг ёмони, бундайлар шахсий адоват бадбўйи келиб турган ёзилдиқларини миллат тақдирига дахлдордек қилиб кўрсатмоқчи бўлади...
Бир қарашда гўё халқ дарди, жамият муаммоларини ҳис қилиб айтилаётгандек бу чиқишлар азага бориб ўз дардини айтиб йиғлайдиган хотинлар нағмасидан кам фарқ қилади. Аксига олиб, бунақа “жўшиш”ларни қаҳрамонлик, жасорат дея талқин қилаётганлар ҳам кўп. Отарчиларни реклама қилишга “ихтисослашган журналист”лар, миш-мишу иғво эвазига кун кечирадиган айрим мухбирлар ҳам шу тоифадан кам фарқ қилади.
Жамият, халқ бундай “журналистика”дан ҳеч қандай манфаат кўрмайди. Бу журналистика эмас, муттаҳамлик, бу журналистика эмас, шаллақиликдир!
15.03.2018
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим #Эски_дардлар
@Behzod_Fazliddin
https://www.facebook.com/100003319579634/posts/1590130057774298/

Facebook
Behzod Fazliddin
Ўзига нима ёқмаса ё кимда қасди бўлса, ўшани “танқид” қилиб чиқадиган “журналист”лар тоифаси бор. Интернетда уларнинг уруғи баттар кўпайган. Ёзганларида шахсий манфаат, бирёқламалик, нуқул ўзини...
***
Не учун ўзингни бунча қийнайсан,
Нима бўлар бир бор қўйсанг эгилиб?
Не сабаб узундан-узун ўйлайсан,
Йўлингда жумбоқлар ётар тугилиб.
Нимага узатсанг бормайди қўлинг –
Тутқазган ошини ошайвермайсан?
Нечун калит сўзга айланмас тилинг?
Нега бошқалардай яшайвермайсан?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Не учун ўзингни бунча қийнайсан,
Нима бўлар бир бор қўйсанг эгилиб?
Не сабаб узундан-узун ўйлайсан,
Йўлингда жумбоқлар ётар тугилиб.
Нимага узатсанг бормайди қўлинг –
Тутқазган ошини ошайвермайсан?
Нечун калит сўзга айланмас тилинг?
Нега бошқалардай яшайвермайсан?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
Беҳаловат одам – бетартиб одам.
***
Ақлдан ташқаридаги куч-қудрат ожизликдир.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
***
Ақлдан ташқаридаги куч-қудрат ожизликдир.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin