BASTOMIY.UZ
10.3K subscribers
20K photos
5.67K videos
19 files
18.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали

🌐 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ

©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!
Download Telegram
#Асмоул_Ҳусна #Ал_Муқаддим

МУҚАДДИМ

Олдинга сурувчи. У Зот Ўзи хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаганида олдинга суради.

ДУО

Раббим кўнглимиздан ўтган ният ва истакларимиз бор. Шояд бу тилакларимиз биз учун хайрли бўлса унга етиштир эй Муқаддим! Истаганини юксалтирувчи ва амалга оширувчи ёлғиз Ўзингсан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Bastomiy_uz
😢2🕊2
Audio
Бомдод намозидаги суҳбатлар

САФАР ОЙИ,ЯХШИЛИК ОЙИДИР!

Боязид Бистомий жомеъ масжиди имом хатиби: Нарзиев.Н

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
🥰1
Ғаниматим

🔖 Онанг билан ўтказган лаҳзалар - асло қайтиб келмайдиган лаҳзалардир. Ана шу вақтларни у зот билан бирга, (унинг меҳридан баҳраманд бўлиб) ҳузурланиб ўтказ.
Унутма, унинг сенга эҳтиёжи, сенинг ижтимоий тармоқларга бўлган эҳтиёжингдан кўпроқдир.
Ҳали телефонларни янги-янгилари келади, турли дастурлар, иловаларни ҳам янгилари чиқади. Лекин онанг (бу ҳаётдан кетар бўлса) асло қайтмайди...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🟢Изоҳ: "Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди", Аҳқоф сураси, 15-оят.



https://t.iss.one/Bastomiy_uz
😢5💯2🙏1
#Tafakkur
Тафаккур

Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.

У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:

- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.

Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.

Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?

- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.

Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?


https://t.iss.one/Bastomiy_uz
🙏3👍1👏1💯1
«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.

“Муршиди комил ҳикматлари” китобидан.

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
👏2💯2👍1🙏1
🔠 Тақдир дегани, ҳаётимиздаги барча нарса аввалдан чизилган, дегани эмас.

Шу сабабдан “Нима ҳам қилардим, тақдир шу экан” деб, бўйин эгиш жаҳолат белгисидир.  Тақдир йўлнинг тамомини эмас, фақатгина айриладиган йўлларни белгилайди. Гузаргоҳ аниқ, аммо барча қайтишлар, айланмалар йўловчига оиддир.
Шундай экан сен на ҳаётингга ҳокимсан, на ҳаёт олдида ожизсан...

✍️Шамс Табризий


https://t.iss.one/Bastomiy_uz
#Ибрат

Кимдир қалбингизни синдирса,сиқилманг,имкон қадар ранжиманг...
Аллоҳга яқин бўлинг...

Бошқаларни қўйинг...
Уларни ҳам,сизни ҳам кузатиб турган Роббингиз борлигини унутманг...
Шунда сиз истиғфор айтиб, гуноҳларингизга тавба қилинг, кўз ёш тўкинг...
Фақат Роббингиздан,Ўзидангина сўранг, хатоларингизни англатишини, билдиришини, кўрсатишини, ҳолингизни яхши томонга ўзгартиришини...
Ундан сўрамасангиз кимдан сўрайсиз?!
Ундан ўзга илоҳ йўқдир!

Сиқилишингизга сабаб бўлган ҳолатлар ўрнини шодлик эгаллаб олсин.
Сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўймайдиган Зот сизни қўлласин,хотиржамлик берсин, кулдирсин, бахтлилардан қилсин...
Роббим сизни севсин...
Роббингизни севгиси сиз учун кифоя эмасми?!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ !

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
🙏9👍8👏1😢1💯1
لَا تُبَرِّر أَفْعَالَكَ كَثِيرًا فَمَنْ يَعْرِفُكَ لَنْ يَسِئْ الظَّنَّ بِكَ

📚🔍📜
Ўзингни кўп ҳам оқлайверма, чунки ким сени билса, сен ҳақингда ёмон фикрда бўлмайди…

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
👍6🔥1
Ғаниматим

🔖 Онанг билан ўтказган лаҳзалар - асло қайтиб келмайдиган лаҳзалардир. Ана шу вақтларни у зот билан бирга, (унинг меҳридан баҳраманд бўлиб) ҳузурланиб ўтказ.
Унутма, унинг сенга эҳтиёжи, сенинг ижтимоий тармоқларга бўлган эҳтиёжингдан кўпроқдир.
Ҳали телефонларни янги-янгилари келади, турли дастурлар, иловаларни ҳам янгилари чиқади. Лекин онанг (бу ҳаётдан кетар бўлса) асло қайтмайди...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

🟢Изоҳ: "Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди", Аҳқоф сураси, 15-оят.



https://t.iss.one/Bastomiy_uz
😢3🙏2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Махлуқлар нимадан яратилган?» деб сўрадим. «Сувдан», дедилар. Сўнг: «Жаннат нимадан бино бўлган?» дедим. «Кумуш ва олтин ғиштлардан. Унинг пойдевори мушк, тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, неъматланади, умидсиз бўлмайди, абадий туради, ўлмайди, кийимлари эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди (қаримайди)», - дедилар»,
Имом Термизий ривояти.


Дўстларга ҳам улашинг!

══════════════
👉 https://t.iss.one/Bastomiy_uz
🥰6🕊4👍1👏1
#Ҳикмат

Севги макон ва замон билан боғлиқ эмас. Инсон ўзи ҳеч қачон кўрмаган, билмаган кишисини ҳам ёки бирор марта бўлсин бормаган манзилини ҳам севаверади, соғинаверади.

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
😢3👏2😍2👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 ХУШХАБАР: ФАТВО МАРКАЗИ ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР УЧУН "КОЛЛ-МАРКАЗ" ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази иш ёки таълим олиш мақсадида чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз учун ўз хизматларини қулай шаклда тақдим этади.

🌍 Эндиликда хориждаги ватандошларимиз Telegram ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари орқали қўнғироқ қилиб, диний масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига Фатво маркази уламоларидан жавоб олишлари мумкин.


Бунда:
- ортиқча мобил трафик сарфланмайди;
- қиммат халқаро қўнғироқлардан халос бўлинади;
- ишончли ва тезкор жавоблар олинади.

📲 Боғланиш учун:
📱@fatvo_call_1 (Telegram орқали)
📱@fatvo_call_2 (Telegram орқали)
📱 +998917806633 (WhatsApp орқали)

🕗 Иш вақти: 09:00 дан 17:00 гача (Тошкент вақти билан)

❗️ Таъкидлаб ўтамиз, мазкур хизмат фақат хориждаги ҳамюртларимизга мўлжалланган. Ҳаққа риоя қилиш эса динимиз кўрсатмасидир.

🇺🇿 Юртимиздаги мўмин-мусулмонлар Колл-марказнинг
📞
+998781503344 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.


Фатво маркази ишончли ва яқин ёрдамчи!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xushabar #fatvo #savol #javob #xorij

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍1
▪️Ётмайлик биз асло ғафлатда,
▫️Ўзинг айла бизни нусратда.
▫️Мудроқ босмас, Сени албатта
▫️Уйғотиб қўй Роббим бомдодда!

🌙 ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
https://t.iss.one/Bastomiy_uz
#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Тун таҳажжуд, қиёми лайл мадрасаси. Унда намоз, дуо, Қуръон ва тартийл бор. Унда руҳларга озуқа, қалбларга шайлик бордир. У шундай мадрасаки, ундан рисолатнинг залворли юки ва нубувват меросини кўтараётган мусулмон киши қувват ва садоқат билан ўша мадрасани тамомлаб чиқади.

Аллоҳим, бизларни таҳажжуд намозига қоимлардан қилгин!
🤲🤲


https://t.iss.one/Bastomiy_uz
😢1
#намоз_вақтлари

🕌 «Боязид Бастомий» жомеъ МАСЖИДИДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ:

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

САФАР ОЙИНИНГ 4-КУНИ

📆 2⃣9⃣🟡👇🟡🟡

🟡🟡🟡🟡🟡🟡🟡 куни учун ТАҚВИМ
(📌Қизилтепа тумани вақти билан).

🗣️Жамоат вақтлари,
2⃣5⃣- 🟡👇🟡🟡ДАН
1⃣- 🟡🟡🟡🟡🟡🟡ГАЧА ушбу вақтларда ўқилади


                          Азон   Такбир
💖БОМДОД04:0405:00
💖ПЕШИН  12:4713:10
💖АСР          17:4918:00
💖ШОМ       20:0320:05
💖 ХУФТОН 21:2621:45

Қуёш чиқиш вақти: 05:35☀️

САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК вақтлари:

💖Cаҳарлик (оғиз ёпиш) вақти:
😊😁💐😊😊

💖Ифторлик (оғиз очиш) вақти:
😊😊💐😊😊
Диққат‼️(Саҳарлик ва ифторлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган)
Каналга аъзо бўлиш:🔗
💖@Bastomiy_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🙏1
🌼Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ

🌼Аллоҳ бу тонгда қилган ният ва дуоларимизни ижобат айласин.

🌼 Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик берсин!

🌼Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга хотиржамлик берсин!

🌼Яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин.
https://t.iss.one/Bastomiy_uz
🙏3👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

🌿🌸🌿 Бўлмаётган бўлса, мажбурламанг!
Ё xаёлларингиз паришон бўлади,ёки қалбингиз синади!
Сизники бўлмаган бахт минг чирансангизда сизга насиб этмайди!
Сизники бўлгани эса кетсангиз сиз билан кетади!
Унута оладиган киши бўлинг!
Чунки гўзал нарсалар ҳеч кутмаган онингизда ҳақиқатга айланади..!
( Шамс Табризий)

🌿🌸🌿 Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди...
Шундай экан, фақат яхшиликларни ўйланг, яхшиликларни изланг, яхшиликларни кўринг, яхшиликларга интилинг ва боридан бахт яратишга ҳаракат қилинг!
Кунингиз бахтиёр ва бахтлилар ила шодон ўтсин азизлар!

https://t.iss.one/Bastomiy_uz

                                                
👏2🙏2👍1
Tongi Zikrlar
<unknown>
📿 Тонги зикрлар

Мишари Рашид Аль-Афаси.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!h


https://t.iss.one/Bastomiy_uz
👏2🙏1
Audio
#БОМДОД_ШУКУҲИ🌙☀️


🎤МУАЗЗИННИНГ АЗОНИГА ЖАВОБ БЕРИШЛИК!

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.iss.one/Bastomiy_uz
👍1👏1