Bilimni baholash agentligi
155K subscribers
3.82K photos
593 videos
158 files
4.19K links
🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi

📞 1195
📧 [email protected]
🌐 www.uzbmb.uz
📍 100084, Toshkent sh., Bog‘ishamol 12.

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
facebook.com/dtmuzb
instagram.com/dtmuzb
youtube.com/@BaholashUz
Download Telegram
Forwarded from BBA | Navoiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli tengdoshim men uyda qolib Davlat test markazining e-sinov (@dtmxizmatbot) tizimidan unumli foydalanib oliy ta`lim muassasalariga kirishga tayyorgarlik ko`ryapman.
Sizchi?

@dtmxizmatbot

#Uyda qoling!

@dtmnavoiy
#Live

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 3 778 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 2 762 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 2 203 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 2 183 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 1 636 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 1 578 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 469 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 1 326 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 250 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 1 151 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 015 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 869 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида - 784 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 282 та ҳолатни ташкил этмоқда — Ички ишлар вазирлиги

@sofuzb
​​#Коронавирус

🔅 COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 3 апрел соат 16.30 ҳолатига дунёдаги вазият

🗓 3 апрел соат 16.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 030 570 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 220 031 нафари соғайган, 54 226 нафари вафот этган, 38 178 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

🕒 соат 16.30га қадар дунё бўйлаб 15 505та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 059 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

📈Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар

🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 245 380 (+503)
Соғайиб кетганлар – 10 411
Вафот этганлар – 6 095 (+25)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 421


🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 117 710 (+5 645)
Соғайиб кетганлар – 30 513
Вафот этганлар – 10 935 (+587)
Оғир аҳволдаги беморлар – 6 416


🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 115 242
Соғайиб кетганлар – 18 278
Вафот этганлар – 13 915
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 053


🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 85 063 (+269)
Соғайиб кетганлар – 22 440
Вафот этганлар – 1 111 (+4)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 936


🇨🇳Хитой:
Касалланганлар – 81 620 (+31)
Соғайиб кетганлар – 76 571
Вафот этганлар – 3 322 (+4)
Оғир аҳволдаги беморлар – 379


Қўшни республикаларда:

🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 453 (+18)
Соғайиб кетганлар – 29
Вафот этганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 6


🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 273
Соғайиб кетганлар – 10
Вафот этганлар – 6


🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 130 (+14)
Соғайиб кетганлар – 5
Вафот этганлар – 1 (+1)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5


(Worldometer маълумотлари асосида тайёрланди)

Агентлик матбуот котиби

---------------------------------------------------
Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from Edu.uz
Талабалар диққатига!

Энди сиз китобларни аудио кўринишда тинглашингиз мумкин🎧

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун ТAС-ИХ тармоғида таниқли адибларнинг асарларини ўзида жамлаган https://audiobook.edu.uz портали ишга туширилди.

Порталга аудиокитобларни жойлаштиришда @audiokitoblaruz телеграм канали манбааларидан фойдаланилди.

Маълумот учун, бундан олдин вазирлик томонидан талабаларга таътил вақтида масофадан туриб билим олиш имкониятини кенгайтириш мақсадида https://tube.edu.uz видеопортали ҳамда Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Times.uz
Элмира Боситхонова: «Волонтёрларимизга раҳмат!»

«Мана бугун Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар марказида Хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи марказ фаолиятининг иккинчи куни. Кечага нисбатан бугун кўпроқ оилаларга ёрдам берилди. Ҳар қандай бошқарувда ишлаган инсон ўз ҳаракатларининг самарасини икки баравар кўпайишини, кимлар иштирок этган ва қандай бўлишини кўз олдида тасаввур қилади. Мен ўйлайманки, бу ерда хизмат қилаётган нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари, волонтёрларимизни, бу борадаги қилаётган ҳаракатлари беқиёс. Умуман, алоҳида айтмоқчиман, ижтимоий фаоллик бу туғма бўлади. Унга раҳмат, маош ёки қандайдир лавозим керак эмас. Aна шу туғма ижтимоий фаоллик билан мамлакатимизда оғир кунларда, мен ҳозир тепада ҳам кўрдим, кол марказда ишлаётган волонтёрларимизни, бу ерда қадоқлашда тураётган волонтёрларимизни чарчамасдан, мана ҳозир кузатсангиз ҳар бир оғир юкни хурсанд бўлиб, тез ҳаракат қилиб автомобилни олдига олиб келишяпти. Бу ердаги ҳаракатларда фақат ижтимоий масъулликгина, волонтёрларимизга хос ижтимоий масъуллик, ишлаяпти. Мен ўйлайманки, эртага бу ҳаракат яна бир неча баравар ўз самарасини оширишга хисса қўшади ва биз карантинни тезроқ якунланишига, бу фидоийларимизни хизмати, шижоати орқали эришишимиз ҳам аниқ».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Карантин даврида пластик картанинг муддати тугаб қолса, уни банкка бормасдан узайтириш имконияти борми?

Мижозларнинг банк картаси йўқотилганда ёки банк картасининг амал килиш муддати тугаётганда янгисига алмаштириш ёхуд янги банк карталарини очиш борасида тижорат банклари томонидан ушбу масалалардаги мурожаатларни масофадан туриб (онлайн) қабул қилиш имконияти яратилган.

Бунда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар лойиҳаси доирасидаги банк карталари бўйича корхона ёки ташкилотларнинг бош ҳисобчиси ёки корхонанинг ишончли вакили тегишли маълумотлар билан хизмат кўрсатувчи банк филиалига мурожаат қилади.

Аҳолининг шахсий банк карталари бўйича эса, мижоз ахборот коммуникация тизимлари орқали тегишли банкка мурожаат этади.

Тижорат банклари тўловларни амалга ошириш учун мижознинг банк картасини мобиль телефон рақамига бириктиради.

Картани эмиссия қилган (чиқарган) банк мижозларга етказиб бериш учун почта ёки инкассация хизмати ёхуд бошқа имкониятлардан фойдаланиши мумкин.

Марказий банк

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from bukhari.uz
#Мақолалар

Сабр ва шукр саодат калити

Айни кунларда юртимиздаги баъзи бозорлар ва озиқ – овқат дўконларида маҳсулот олиш учун навбатда турган кишиларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қоласан. Гоҳида ачинасан. Ахир, юртимизда бўлиб турган ушбу карантин вақтида аҳолини тўпланмасликка, саросима ва ваҳимага тушмасликка, беҳудага уйдан чиқмасликка чақириб қанча тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Баъзи бир соҳа ходимлари халқнинг саломатлиги ва хотиржамлиги учун ушбу таҳликали вазиятда ҳам ўз меҳнат фаолиятларини тўхтатмасликка, балки, янада жадаллатишга ҳаракат қилмоқдалар. Қанча – қанча имкониятлар, енгилликлар ва шароитлар яратилишига қарамасдан бундай вазиятдан тўғри хулоса чиқармай базорма-бозор юрган, тиқилинчда навбатда турган кишиларни кўриб эссиз, шунча ҳаракат деворгинг келади. Хўш, нега баъзи кишилар масаланинг асл моҳиятини англаб етмаяптилар? Касаллика қарши курашиннг энг самарали ечими фақатгина уйда ўтириш кераклигини англамаяптилар?

Тан олиш керакки, биз Аллоҳ таолонинг неъматларига кўмилиб кетганимиздан, яхши кунларни кўраверганимиздан, бошимизга келган бу мусибат пайтида шошиб қолдик. Аслида биз инсон ҳаёти доим бир текис, хурсандчилик ва шох-хуррамликда ўтавермаслигини, Аллоҳ таоло вақти-вақти билан бандаларини турли хил мусибатлар, имтиҳонлар билан синаб туришлигини унутмаслигимиз керак эди. Шундагина, бизга берилган бу синов ва имтиҳон ҳам беҳикмат эмаслигини, Аллоҳ таоло бандаларига ҳаргиз зулм қилмаслигини, хоссатан, мўмин ва мусулмонларни ҳаргиз азоблашни истамаслигини ҳис қилиб қалбимиз таскин топарди.

Азизлар! Унутмайлик! Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикмати илоҳийси билан уларни имтиҳон қилиб туради. Агар бу пайтда киши тафаккур, шукр ва сабр қилса бу имтиҳон ҳам у учун хайриятли бўлиши мумкин. Бунинг учун эса мўмин кишидан баъзи бир амаллар талаб этилади.

Аввало, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг изни билан бўлишлигига аниқ ишониш керак. Қалбига ушбу ишонч қатъий ўрнашган киши ортиқча жазава ва ваҳимага тушмайди. Чунки, Аллоҳнинг изни билан бўладиган амалда ўзгаларни ёки бирор нарсани айблай олмайди. Қолаверса, қалби хотиржам бўлади.

Иккинчидан, бундай пайтда мусибат ёки синовни давомийлигини қисқартириш учун шариъат ва мутахасислар ундан талаб қилган қоидаларга қатъий амал қилади. Чунки, мусулмон киши ўзи ва ўзгалар бошига тушган синовни тезроқ даф бўлишлигига ҳаракат қилади ва бунинг учун ўз ҳиссасини қўшади.

Учинчидан, мусулмон кишининг таваккул аталмиш сифати айнан шу пайтда кўзга ташланади. У қўлидаги бор давлатига қаноат қилиш билан бирга, ўзидан кўра ночорроқ бўлган биродарларига ўз мол мулкидан, таомидан улашади. Эртанги куннинг ризқи учун қайғуриб, ўзига ва жамиятга ноқулайликлар туғдирмайди. Чунки, Аллоҳ таолонинг Раззоқ исмига шубҳа қилмайди.

Азизим! Сиз ўзингизга буюрилган амални қилинг. Ризқ учун қайғурманг. Ризқингизни Аллоҳ таоло кафиллигига олган ахир. Қолаверса, сиз узоқдан-узоқ навбат кутиб, асабийлашиб, бақир-чақир қилиб олаётганингиз бу картошка маҳсулоти тирикликнинг ягона воситаси эмас. У бўлмаса оч қоласиз ёки соғлигизга путур етади дегани ҳам эмас. Қолаверса, бозордаги бу маҳсулот ер юзидаги энг охирги маҳсулот дегани ҳам эмас. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, озиқ – овқат заҳираларимиз хавотир оладиган даражада камайиб қолгани йўқ.
давоми...

Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
@bukhariuz каналига уланинг.
Forwarded from AntiFake.uz
Ишонч тўғрисида

Пандемия шароитида ишончли ахборот манбаига эга бўлиш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир фавқулодда ҳолат ҳар қандай мамлакатда ҳам ўз манфаатини кўзловчи кишилар гуруҳини шаклланишига олиб келади. Бу манфаатлар турлича бўлиши мумкин – ваҳима чиқариш, шахсий пиар, эътиборни тортиш.

Интернет тармоғида тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатувчи кўплаб веб-сайтлар пайдо бўляпти. Уларнинг орасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган «Asia Times» сайти ҳам бор.

Ўзингизни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатларни келтириб ўтамиз:

- сизда ўзига хос (қўрқув, ваҳима, нафрат ва ҳ.к.) ҳис-туйғуларни уйғотган қандайдир ахборотни олишингиз билан уни бошқа фойдаланувчиларга юборишга шошилманг, катта эҳтимол билан бу сохта - фейк хабар бўлиши мумкин;

- ўзингиз учун ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган нуфузли халқаро ва маҳаллий ахборот агентликларининг рўйхатини тузиб чиқинг;

- қабул қилган ахборотнинг мазмунини текшириб кўриш учун йирик қидирув системалари (Google, Yahoo, Яндекc) имкониятларидан фойдаланинг. Одатда кўп сохта хабарлар илгари эълон қилинган бўлади, ва улар расман рад этилганлиги ҳақда маълумот бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд;

- @antifake_uz расмий каналига обуна бўлинг. У ерда мутахассислар гуруҳи Интернет тармоғида тарқатилаётган сохта ахборотларни тезкорлик билан аниқлаб, раддия бериб боради;

Ўзингизни асранг. Сохта ахборотлар хавф туғдиради. Улар одамларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Улар рухиятга таъсир кўрсатиб, инсонларни чалғитиши мумкин.
Ҳозирги вақтда эса воқелик тўғрисида хотиржам тасаввурга эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади.


FacebookInstagramTwitterTelegram
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат томонидан барча чоралар кўрилаётгани, ҳар бир ўзбекистонлик, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.
– Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании 3 апреля отметил, что государство принимает все меры для недопущения распространения коронавируса, все узбекистанцы, представители общественности должны действовать как единое целое.
– Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Наврўз айёми муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда шерикликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Томонлар мамлакатларимизда эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чораларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств тепло поздравили друг друга с Наврузом.
Обсуждены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, перспективные направления расширения партнерства.
Выражена полная взаимная поддержка предпринимаемым в странах первоочередным превентивным мерам и контролю
за эпидемиологической ситуацией.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаатидан

Из очередного обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
“COVID-19” ГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК МАРШРУТИ БИЛАН ТАНИШИШ ИМКОНИ ЯРАТИЛДИ


Коронавирус инфекцияси дунёнинг деярли барча давлатларига таҳдид солиб турган бир пайтда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини самарали ва тўғри ташкил қилиш, фуқароларни ишончли ва тўлақонли маълумотлар манбаси билан таъминлаш муҳимдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосланиб, фуқароларимизнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида вазирлик томонидан 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди.

Шунингдек, кечагина фуқароларнинг саволларига тиббий асосланган жавобларни беришга қаратилган “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида онлайн телеграм бот ишга туширилгани ҳақида хабар бердик. Бугун эса беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилгани тўғрисида айтмоқчимиз.

“COVID-19 “ билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайти (https://coronavirus.uz)да “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан ишончли ва тўлақонли маълумот олиш учун 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишлари ҳамда вазирликнинг расмий сайти (www.minzdrav.uz) ва телеграм канали (t.iss.one/ssvuz), COVID-19 бўйича расмий сайти (https://coronavirus.uz), “coronavirusyordam” телеграм бот каналидан фойдаланишларини тавсия этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг талаба ва ўқувчиларга мурожаати:

«Мен бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчи ёшларимизга мурожаат қилмоқчиман:

Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг».


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Times.uz
UZ: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди.

👉🏻Мазкур марказга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 90 нафардан зиёд кўнгилли ёшлар ихтиёрий асосда жалб этилди.

👉🏻Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида 1197 қисқа рақами билан
“Call-centre” ташкил этилди.

👉🏻“Call-марказ”га Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 12 нафар кўнгилли ёшлардан иборат тезкор гуруҳ шакллантирилди.

👉🏻Бугунги кунга келиб аҳоли томонидан “Call-марказ”га жами 1 977 та мурожаат келиб тушган бўлиб (1 кунда - 787 та, 2 кунда – 1 190 та), ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда.


👉🏻Манзилли рўйҳати асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз, макарон, шакар, товуқ, тухум, нон)ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 30 нафар кўнгилли ёшлар томонидан 30 та “Damas” автомашинаси орқали манзилларига етказилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🎯Анонс брифингов на 4 апреля

🕙12:00 - Центральный банк
Спикер:
Н.Абдуллаев - начальник управления ЦБ

🕚 13:00 - Министерство юстиции
Спикер:
С.Уринбаева - пресс-секретарь

🕛13:30 - Министерство народного образования
Спикер:
А.Умаров - пресс-секретарь

🕓14:00 -Министерство внутренних дел
Спикер:
Ш.Гиясов- пресс-секретарь

🕔 14:30 - Министерство высшего образования
Спикер:
Ф.Бабашев- пресс-секретарь

❗️Трансляцию брифингов смотрите на телеканале «UzreportTV» и на YouTube канале. Подробно читайте тут.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📈4 апрель 10:15 ҳолатига кўра маълумотлар:

🇺🇿Ўзбекистон
Касалланганлар - 241 (+14)
Соғайганлар - 25
Ўлим ҳолати - 2

Қўшни давлатлар:
🇷🇺Россия
Касалланганлар - 4 149 (+601)
Соғайганлар - 281 (+46)
Вафот этганлар- 34 (+4)
🇰🇬Қирғистон
Касалланганлар - 130 (+14)
Соғайганлар - 6 (+1)
Вафот этганлар - 1 (+1)
🇰🇿Қозоғистон
Касалланганлар - 464
Соғайганлар - 29
Вафот этганлар - 3
🇨🇳Хитой
Касалланганлар - 82 511 (+74)
Соғайганлар - 76 760 (+194)
Вафот этганлар - 3 326 (+4)

Жаҳонда (ТОП-3):
🇺🇸АҚШ
Касалланганлар - 277 828 (+32 758)
Соғайганлар - 9 823 (+733)
Вафот этганлар - 7 141 (+1 192)
🇮🇹Италия
Касалланганлар - 119 827 (+4 585)
Соғайганлар - 19 758 (+1 480)
Вафот этганлар - 14 681 (+766)
🇪🇸Испания
Касалланганлар - 119 199 (+15 081)
Соғайганлар - 30 513 (+3 770)
Вафот этганлар - 11 198 (+850)

🌏 Бутун дунёда
Касалланганлар - 1 099 389 (+83 986)
Соғайганлар - 226 603 (+16 024)
Вафот этганлар - 58 871 (+5 841)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 4 апрель (инфографика)

👉 https://xabar.uz/jxny

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Aziz va qadrli yurtdoshlarim !!
Yurtimizga koronavirus epidemiyasi kirib kelishi bilan, bunga qarshi keskin choralar ko’rishga kirishildi. Asosiy maqsad kasallikning yurtimizda keng tarqalib ketish xavfining oldini olish edi. Hozirgi kunda yurtimizda qayd etilgan kasallik yuqtirganlar soni 200 nafardan oshgan, karantinda izolyatsiya qilingan fuqarolarimizning umumiy soni 100 mingdan ko’proqni tashkil qilayotgan bir paytda yurtdoshlarimiz tomonidan yo’l qo’yilayotgan e’tiborsizlik, beporvolikni ko’rib, beixtiyor g’azab otiga minasan kishi.
Prezidentimiz tomonidan talab qilinayotgan qattiq choralar, qonuniy ta’qiqlarga qaramay, yurtdoshlarimiz bu baloga bepisand munosabatda bo’lishmoqda. Nahotki, o’ylashmaydiki o’zlariga bo’lgan e’tiborsizlik oilasiga, yaqinlariga va qolaversa butun xalqqa ajal bo’lib qaytib kelishi mumkin. Ko’chaga chiqish mumkin emas, juda kerak bo’lganda faqat oziq ovqatga niqob taqqan holda chiqish mumkin deyilsayu, fuqarolarimiz huda behudaga ko’chaga chiqishsa, niqobni ham bo’yniga tushirib yurishsa, bemalol boshqa insonlar bilan quchoqlashib ko’rishishda davom etsa, biz qanday qilib bu epidemiyani daf qilishimiz mumkin? Shu yerda Oliy Majlis qonunchilik palatasi deputati spikeri o’rinbosari Alisher Qodirovning “odamlarning ongini o’zgartirmasdan rivojlanishga erisholmaymiz” qabilidagi fikrlari nechog’lik o’rinli ekanligiga yana bir bor amin bo’ldim.
Aziz yurtdoshlar, siz o’z yaqinlaringiz, oilangiz a’zolariga ozgina bo’lsa ham mehringiz bo’lsa, ularni yaxshi ko’rsangiz, iltimos qoidalarga qat’iy rioya qiling !!!
Muhtaram otaxon, onaxonlarimiz nima bo’lishidan qat’iy nazar ko’chaga chiqmang !!!


Davlat test markazining Jizzax viloyati bo'limi boshlig'i Ibroxim Xatamov

@jizzax_dtm
#vahimasizkarantin
Forwarded from BBA | Andijon (®🧔)
#Bilasizmi?
Assalomu alaykum!
Xurmatli kanalimiz obunachilari muxtaram yurtboshimiz tomonidan 2020 yil 3 aprel o'tkazilgan videoselektorda uy sharoitida tahsil olayotgan talaba va o‘quvchi yoshlarimizga murojaat qildilar: "Aziz farzandlarim, uyda vaqtingizni bekor o‘tkazmang! Onlayn darslarni qunt bilan o‘zlashtiring. Kitob o‘qing, bilimingizni oshiring, badantarbiya va jismoniy mashqlarni bir kun ham qoldirmang!"
Yuqoridagi murojaatdan xulosa qilib va xozirgi karantin davrida unumli o'tkazish maqsadida "#Bilasizmi" rukni nomi ostida postlar joylashtirishni boshlaymiz!
Demak DTM tomonidan o'tkaziladigan test sinovlarida qanday o'zgarishlar mavjud?

Kanalga o'tish uchun bosing!