Bilimni baholash agentligi
155K subscribers
3.82K photos
593 videos
168 files
4.21K links
🇺🇿 Bilim va malakalarni baholash agentligi

📞 1195
📧 [email protected]
🌐 www.uzbmb.uz
📍 100084, Toshkent sh., Bog‘ishamol 12.

Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
facebook.com/dtmuzb
instagram.com/dtmuzb
youtube.com/@BaholashUz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали regulation.gov.uz да 2020 йил 1 апрель куни муҳокамага қўйилган “Абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқатини аниқлаш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси шарҳи.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон қарорига мувофиқ педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнида абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқати даражасини аниқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиш учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди:
Қарор лойиҳасида белгиланишича,
❗️абитуриентларнинг педагоглик касбига
лаёқатини аниқлаш тартибини тасдиқлаш кўзда тутилмоқда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун 5 июндан 5 июлгача бўлган муддатда абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқатини аниқлаш синовлари Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда – вазирликлар)нинг қарорлари (буйруқлари) билан ҳудудлар ҳамда олий таълим муассасаларида тузиладиган Махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади;
❗️абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқатини аниқлаш жараёнини суҳбат асосида адолатли ва холисона ўтказишга Махсус комиссиялар масъул ҳисобланади;
❗️суҳбат жараёнидан муваффаққиятли ўтган абитуриентлар олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тўғрисидаги Низомга асосан тест синовларида иштирок этади;
❗️суҳбат учун максимал балл миқдори 100 баллни ташкил этади. Абитуриент кириш тест синовларига рухсат берилиши учун билетдаги барча саволлар бўйича умумий баллар миқдорининг камида 50 фоизини тўплаши зарур;
❗️суҳбат жараёнида абитуриент алоҳида вариантланган саволлар тўпламидан билет олиб, унга 15-20 дақиқа давомида тайёргарлик кўради. Суҳбат учун ажратилган вақт, шу жумладан тайёргарлик билан биргаликда ҳар бир абитуриент учун 30 дақиқадан ошмайди;
❗️абитуриентларнинг суҳбатда тўплаган баллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига қўшилмайди.
Бу ҳали қарор лойиҳаси. Шундай экан, сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиз, таклифларингиз асосида буларнинг баъзилари қабул қилинмаслиги, ёки қўшимча таклифлар инобатга олиниши мумкин. Қарор лойиҳаси муҳокамасида фаолроқ бўлинг.

Manba: @jizzax_dtm
Ўзбекистон Республикаси норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали regulation.gov.uz да 2020 йил 1 апрель куни муҳокамага қўйилган “Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасига шарҳ.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшувчи юқори малакали мутахассислар тайёрлаш суръатини ошириш ҳамда олдимизда турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш мақсадида, шунингдек
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш бўйича қабул қилиниши режалаштирилган Қарор лойиҳасимга кўра:

❗️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини апрель – май ойларида ўтказилади;

❗️тест синовлари натижаларини мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олинади;

❗️мактаб битирувчилари учун тест синови топшириладиган фанлар, баҳолаш мезонлари, топшириқлар сони, тест синовлари ва танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;

❗️Халқ таълими вазирлиги тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун қониқарлилик даражасини белгилайди, мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди ҳамда тест синовларини белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади;

❗️мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар биридан ўтказилган тест синови натижаси қониқарли бўлганда, уларнинг натижаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатига баҳолаш мезонига мувофиқлаштирилган ҳолда қўйилади ва қўшимча тест синовларисиз белгиланган тартибда тест синови топширган мос ўқув тили ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади;

❗️мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг камида биридан тест синови натижаси қониқарсиз бўлганда, у мактаб томонидан ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида мажбурий равишда иштирок этади;

❗️тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Бу ҳали қарор лойиҳаси. Шундай экан, сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиз, таклифларингиз асосида буларнинг баъзилари қабул қилинмаслиги, ёки қўшимча таклифлар инобатга олиниши мумкин. Қарор лойиҳаси муҳокамасида фаолроқ бўлинг.

Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи И.Хатамов

Manba: @jizzax_dtm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli tengdoshim men uyda qolib Davlat test markazining e-Sinov tizimidan unumli foydalanib oliy ta’lim muassasalariga kirishga tayyorgarlik ko‘rmoqdaman.

Sizga ham ko‘chaga chiqmaslikni va uyda qolib o‘z bilimingizni oshirishingizni tavsiya qilib qolaman.

O‘zingizni hamda atrofdagilaringizni xavf ostiga qo‘ymang.

#Uydaqoling

@dtmxizmatbot

Manba: @dtmnavoiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli tengdoshim men uyda qolib Davlat test markazining e-Sinov tizimidan unumli foydalanib oliy ta’lim muassasalariga kirishga tayyorgarlik ko‘rmoqdaman.

Sizga ham ko‘chaga chiqmaslikni va uyda qolib o‘z bilimingizni oshirishingizni tavsiya qilib qolaman.

O‘zingizni hamda atrofdagilaringizni xavf ostiga qo‘ymang.

#Uydaqoling

@dtmxizmatbot

Manba: @dtmnavoiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli tengdoshim men uyda qolib Davlat test markazining e-Sinov tizimidan unumli foydalanib oliy ta'lim muassasalariga kirishga tayyorgarlik ko'ryapman.
Sizchi?

@dtmxizmatbot

#Uydaqoling

Manba: @dtmnamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Uydaqoling va o'z bilimingizni sinab ko'ring!

Hurmatli tengdoshim men uyda qolib Davlat test markazining e-Sinov tizimidan unumli foydalanib oliy ta’lim muassasalariga kirishga tayyorgarlik ko‘rmoqdaman.

Sizga ham ko‘chaga chiqmaslikni va uyda qolib o‘z bilimingizni oshirishingizni tavsiya qilib qolaman.

👉O‘zingizni hamda atrofdagilaringizni xavf ostiga qo‘ymang.

👉@dtmxizmatbot

Manba: @dtmnavoiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aziz yurtdoshlar men o'qituvchi sifatida karantin vaqtida o'z o'quvchilarimga ONLINE dars mashg'ulotlarini olib borayapman.

O'quvchilarimning bilimini sinash uchun Davlat test markazining @dtmxizmatbot xizmatidan foydalanayapman.

Karantin vaqtida Davlat test markazi bu xizmatdan foydalanishni tekin ishga tushurgani biz o'qituvchilar va o'quvchilar uchun juda katta qulaylik bo'ldi.

Aziz o'quvchilar Karantin vaqtida #uydaqoling va oliy ta'lim muassasalariga kirish uchun tayyorgarlik ko'ring !!!

@dtmxizmatbot

Manba: @jizzax_dtm
Forwarded from Геосиёсат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйича коронавирус пандемиясининг ўсиш тенденцияси

t.iss.one/geo_siyosat
Forwarded from O‘zkomnazorat
​​ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

Карантин шароитида ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кўпайганидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар, одамларни алдаш, шахсга доир маълумотларни, электрон ҳисобдаги маблағлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва кейинчалик ғараз мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Шундай сайтлардан бирида лоторея ўйини ўтказилаётгани унда кўплаб қимматбаҳо совғалар масалан iPhone, катта миқдордаги пуллар ва ҳатто автомобил ўйналаётгани ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Фойдаланувчига электрон почтаси ўйинда иштирок этиш учун танлаб олингани ҳақида хабар берилади ва у бир неча қисқа саволларга жавоб қайтариши керак. Саволлар эса ўта шубҳали, Интернетга телефон орқали кирасизми ёки планшет ёки компьютер? Қайси электрон почта дастуридан фойдаланасиз? Қайси электрон почтани ишлатасиз? Қайси браузердан фойдаланасиз? Бир қарашда содда, гўёки шубҳа уйғотмайдиган саволлар, бироқ унинг ортида шахсга доир маълумотлар, фотосуратлар, ёзишмалар, электрон маблағлар ҳақидаги муҳим ахборотларни ўзлаштириш ғояси яширинган. Барча босқичдаги саволларга жавоб берганингиздан кейин, 3 та уринишдан иборат лоторея ўйини бошланади. Учта сандиқчадан бирини танлайсиз ва пул мукофоти ёки совға ютиб олганингиз хабар қилинади. Шундан кейин иштирокчидан совғани олиш вақти чегаралангани ҳамда бунинг учун муайян дақиқалар ичида бошқа бир сайтга ўтиш кераклиги хабар қилинади. Манзилга ўтгандан кейин фойдаланувчидан тўлов қилиш лозимлиги, маблағлар ҳайрия ишларига сарф қилиниши, шу мақсадда карта рақамларини киритиш ва унча катта бўлмаган пулни ўтказиш сўралади. Шу тариқа босқчима-босқич тарзда, ҳам фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тўпланади, банк пластик картаси ҳақидаги ахборотлар олинади ва у хакерларнинг потенциал қурбонига айланади.

“Ўзкомназорат” ДИ Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бу каби фирибгар сайтларнинг лотореяларига алданмасликни, шубҳали саволларга жавоб қайтармасликни, бу каби ёлғон хатларни ўчириб ташлаш ва дўстлар ҳамда яқинларга ҳам шундай қилишни тавсия қилишни сўрайди.
Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга карантин пайтида ветеринария клиникалари фаолияти, давлат ветеринария хизмати, ветеринария назорати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб сўровлар бўлмоқда. Бозорларда фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари хусусида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларнинг аксарияти ветеринария-санитария экспертизаси хусусида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва яроқлилигига истеъмолчилар шубҳа билдираётгани акс этган.

Шу ўринда истеъмолчиларнинг қисман ҳақ эканини таъкидлаш ўринли. Чунки карантин даврида махсус рухсатномасиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиш ҳуқуқи чеклангач, деҳқон бозорларида фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мутахассислари ўз вақтида белгиланган иш жойига етиб бора олмаяпти.

Тизимдаги ходимларининг аксарияти меҳнат таътилига чиққан ёки масофадан туриб ишлаш режимига ўтган бир даврда қолган ходимларнинг автотранспорт воситаларига рухсатномасиз юришига тақиқ қўйилгач, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва яроқлилигини ўз вақтида аниқлашда жуда катта ноқулайликлар юзага келмоқда.

Бу ўринда инсон факторини ҳисобга олиб таҳлил қилсак, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида давлат ветеринария-санитария хизмати ходими иш жойига етиб олиши учун камида 8-10 километр йўл босиши, вилоятлар ва чекка туманларда оралиқ масофа камида 10-20 километр ва ундан ортиқ экани маълум бўлади.

Таъкидлаш керак, карантин даврида махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхатига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари киритилган. Аммо ветеринария хизмати автотранспорт воситалари киритилмаган.

Бинобарин, ҳайвондан инсонга юқадиган юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳар бир даврда кечиктириб бўлмас вазифалардан ҳисобланади. Масалан, Худо кўрсатмасин, бозорга зооантроноз касалликка чалинган мол гўшти кириб келсаю, юздан зиёд киши уни харид қилса, шунча оила яна бир дардга чалинди дегани...

Шунингдек, сўйиш корхонларида сўйиладиган чорва ҳайвонларини, савдо нуқталарида сотиладиган чорвачилик маҳсулотларини, бозорларда реализация қилинадиган ўсимликка мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолга яроқлилигини аниқлаш ва ундан кейин сотувга чиқариш учун жойларда давлат ветеринария хизмати зарур.

Шундай экан, Республика махсус комиссияси инсон саломатлиги учун давлат ветеринария хизмати кўрсатадиган субъектларнинг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилишида амалий ёрдам кўрсатса, кўплаб нохушликларнинг олди олинишига ҳисса қўшган бўларди!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларда тарқатилаётган 5 апрель санасидан карантин вақтида велосипед, мопед, мотоцикл ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. 👆
---------------------------------------
RU: Распространяемая в социальных сетях и Telegram-каналах информация о том, что с 5 апреля с.г. во время карантина запрещается вождение велосипедов, мопедов, мотоциклов и скутеров, является ложной и не соответствует действительности‼️

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации👆


FacebookInstagramTwitterTelegram