Boshqaruv samaradorligi agentligi
64.7K subscribers
11.8K photos
2.36K videos
14 files
7.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз ташқи сиёсати ва дипломатиясига оид муҳим хабарлар

"Дипломатик дайжест” кўрсатуви орқали Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият билан мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлиги ҳақида маълумотга эга бўлинг.

#Халқаро_ҳамкорлик #Дайжест

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Давлатимиз раҳбари маданият соҳасида бошқарув ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Ҳарбий таълим тизимида кенг кўламли трансформация. Космик технологияларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

Амалдаги тартибга кўра,
давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишига кўмаклашиши керак.

Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

▫️оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;
▫️оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;
▫️оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 4 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Авазада бўлиб ўтадиган конференцияда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгаришига ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошлиликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари кўриб чиқилади.


Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказишди

Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Дўстлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматида очиқ танлов тизими: янги механизмлар амалиётда қўлланилади

Давлатимиз раҳбарининг навбатдаги Фармони билан давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, профессионал ва натижадорликка йўналтирилган кадрлар корпусини шакллантиришга қаратилган устувор вазифалар белгиланди. Хусусан, вакант лавозимларга энг муносиб номзодларни танлаб олишда танлов тизимининг мослашувчанлигини ошириш, шаффоф ва адолатли усулларни кенг жорий этиш муҳим вазифа этиб белгиланган.

Фармон билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
Низом
га мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимига қатор янги тартиблар ва ўзгаришлар киритилди.

Ушбу ислоҳотлар доирасида танлов жараёнлари янада шаффофлаштирилиб, электрон платформалар орқали автоматлаштирилади, номзодларнинг билим ва компетенцияларига асосланган адолатли баҳолаш тизими жорий этилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги масъул ходимлари иштирокида Оила ва хотин-қизлар қўмитасида ташкил этилган ўқув-семинарда шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Семинарда давлат хизматини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, кадрларни танлашда илғор ёндашувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

#Фармон_ва_ижро

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

Қонунчиликка кўра, 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Бунда мазкур таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.


Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

#Ходимнинг_меҳнат_ҳуқуқлари

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Авазада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференция қатнашчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муаммо_нимада

⚡️Давлат ташкилотларига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар диққатига
!

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Низомда Тест синовларини ўтказиш тартиби белгиланган эди.

Жумладан, тест саволларининг тўлиқ рўйхатини Агентлик сайтида эълон қилиб бориш, эълон қилинмаган саволлар бўйича синов ўтказишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.

Айни дамда test.argos.uz платформасидаги саволлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига тўлиқ жойлаштирилди. Шунингдек, номзодлар учун ташкилотлар кесимида суҳбат босқичи саволлари ҳам юкланмоқда.

Тест босқичи саволлари билан порталнинг Тест саволлари бўлимида танишинг ва танловларнинг ушбу босқичига пухта тайёрланинг. Эслатиб ўтамиз, сиз қатнашмоқчи бўлган танловнинг тест синови фақатгина ушбу бўлимда жойлаштирилган тестлар жамланмаси доирасида шакллантирилади.

Маълумот учун, тест синовлари фақатгина давлат тилида ўтказилади. «Давлат фуқаролик хизматчиси» тест саволлари Агентлик буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан «бошқарув кадрлари» ҳамда «мутахассислар» лавозим тоифалари бўйича ишлаб чиқилиб, доимий равишда янгилаб борилади.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Президенти минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat