Boshqaruv samaradorligi agentligi
65.2K subscribers
11.8K photos
2.36K videos
14 files
7.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлатимиз раҳбари Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирланди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида нутқ сўзлади ва муҳим ташаббусларни илгари сурди

▫️Давлатимиз раҳбарининг конференциядаги нутқи.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон" форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#ОТМ_битирувчилари_диққатига

⚡️Сиз учун давлат хизматида карьера бошлаш имконияти яратилган


▫️Жорий йилнинг 6 август ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида 2 744 та вакант лавозим учун эълон қилинган танловларга аризалар қабули давом этмоқда.

Мавжуд вакант лавозимларнинг 1818 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб қилинмайди. Бу — яхши имконият!

Иш стажи талаб қилинмаётган вакантлар иш ўринлари билан танишиш

👉 Порталнинг телеграмдаги расмий канали

👉 Таклиф ва саволларингизни
@vacancy_argos_bot орқали йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши келгусида уни юқори лавозимларга тайинлашда инобатга олинади

Давлат хизматчиларининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши уларнинг фаолияти ҳамда хизматдаги ахлоқини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Маълумот учун, одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.


#Давлат_хизматчиларига_эслатма

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон ва БМТ ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиради

▫️БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда глобал ва минтақавий тараққиётнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун, бугунги кунда 160 та қўшма дастур ва лойиҳа муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинди. Жорий йилда Ташкилотнинг асосий тузилмалари ва институтлари, жумладан, БМТ-Хабитат ва ЮНИСЕФ раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрди, Тошкентда "БМТ-Аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилди. Давлат хизмати масалалари бўйича форум биргаликда ўтказилди. Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.


Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлашди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президентимизнинг қардош Туркманистонга ташрифи ва БМТ конференциясидаги иштироки: Ўзбекистон глобал тараққиётнинг янада адолатли архитектурасини шакллантириш борасида конструктив ва узоқ муддатли шерикликка доим очиқ ва тайёр.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Илм-фандан коинотгача

19 ёшли
Моҳинур Муродова “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида Колорадо давлат университети(АҚШ)да таҳсил олмоқда. “Ўзбекистон вақти билан” кўрсатувида Моҳинур ўзининг таълим жараёнлари, қўлга киритган халқаро грантлари, муваффақиятли лойиҳалари билан ўртоқлашди.

Унинг келажак орзуси эса ҳавас қилишга арзигулик. Моҳинур ўқишини тамомлаб, “Ўзбеккосмос” агентлигида ишламоқчи. Соҳани янада ривожлантиришни қатъий мақсад қилган.


#Эл_юрт_умиди

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Эндиликда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади

Президент Фармони билан давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг янги механизмлари белгиланди.

👉 Инфографикада батафсил.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиши шарт

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра раҳбарлар:

▫️жамоада соғлом маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;

▫️давлат хизматчиларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;

▫️кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этишга йўл қўймаслик;

▫️давлат хизматчиларининг фаолиятига баҳо беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш;

▫️давлат хизматчилари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

▫️бўйсунувидаги давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш чораларини кўриши лозим.

Раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Танловларда адолат ва шаффофликни таъминлаш – бош мезон

Андижонда Танлов комиссияси аъзолари учун семинар ташкил этилди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармасида фаолияти йўлга қўйилган Танлов комиссияси аъзолари иштирок этди.

Маълумот учун, танлов тизимидаги янги механизмлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ билан тартибга солинди.

Семинарда
Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, танловларни ўтказиш тартиби, Танлов комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари олдидаги муҳим вазифаларга алоҳида урғу берилди. Танлов комиссияси аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Мурожаат: Бир масалада бизга ҳуқуқий маслаҳат керак эди. Қайси тоифадаги ходимлар аттестациядан ўтказилмайди?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, ҳамкоримиз Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

◽️Сизда ҳам ҳуқуқий соҳада, фаолиятингиз билан боғлиқ мурожаат бўлса, бизга йўлланг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Инфографикада Швециянинг давлат бошқарувига оид тажрибаси ҳақида маълумот берилган

#Бошқарувда_тажриба

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat