Boshqaruv samaradorligi agentligi
61.3K subscribers
11.5K photos
2.26K videos
14 files
7.52K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Агентликнинг edu.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/hbXYJYbrqbA?si=kQzoh5E7SBafo6nk саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг умумий қоидаларига амал қилиши шарт

Улар қуйидагилар:

▫️давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, ахлоқ нормаларига доимий риоя қилиш;

▫️масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;

▫️мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;

▫️хушмуомалалик, эътиборлилик ва ҳушёрлик билан фуқароларда давлатга нисбатан ишонч ва ҳурмат ҳиссини уйғотиш;

▫️оиласида соғлом муҳитни таъминлаб, оила аъзоларига доимий ғамхўр бўлиш, фарзандларида ватанпарварлик ва бошқа юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

▫️фуқароларнинг ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, улар билан бир хил, самимий, одоб доирасида муносабатда бўлиш;

▫️жамиятда ахлоқнинг умумэътироф этилган қоидаларига амал қилиш.

Одоб-ахлоқ қоидалари давлат хизматида юксак касбий маданиятни шакллантириш, жамоатчилик онгида давлат хизматига бўлган ҳурмат ва ишончни ошириш ҳамда давлат хизматчиларининг ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган.


Маълумот учун: Давлат хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик ҳолати уларга нисбатан ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Самимий миннатдорлик

Президент Шавкат Мирзиёев туғилган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этиб, ўзларининг самимий қутловлари ва эзгу тилакларини билдирган хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчиларига, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги меҳнат жамоалари, маҳаллалар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари фаолларига, тадбиркорларимизга, мамлакатимиз ва чет эллардаги барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ходимнинг меҳнат шартномасида қандай қоидалар кўрсатилиши керак?
_________

Давлат фуқаролик хизматига кираётган шахс билан меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилиги асосида муайян ёки номуайян муддатга ёзма шаклда тузилади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномаси тузилмайди.


Меҳнат шартномасида давлат фуқаролик хизматини ўташнинг асослари ва шартлари, давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги, давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар, шунингдек уни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга тааллуқли қоидалар кўрсатилади.

Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талаблар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун, 30-модда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 августдан:

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралашнинг электрон тизими жорий этилади.

Бунда ташкилотлар томонидан иш ўринларини захиралаш электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматчилари қачон, қаерда дресс-кодга амал қилишлари керак?

Умуман олганда, дресс-код талаблари нималардан иборат?

Ушбу видеолавҳа шу ҳақда. Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2025 йилдаги 1-очиқ стипендия танловининг суҳбат босқичи давом этмоқда

Номзодлар билан суҳбат индивидуал тартибда амалга оширилмоқда.

Асосий эътибор — номзодларнинг мустақил фикрлаш қобилияти, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ назарий билимлари, маънавий-маърифий дунёқарашини баҳолашга қаратилмоқда.


Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Жиззах вилояти ривожи билан танишди. Бандлик идоралари ислоҳоти: назоратдан иш берувчилар билан ҳамкорликка ўтиш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросининг назорати янада кучайтирилади


“Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–117-сон, 25.07.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;

▫️ ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;

▫️ давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;

▫️ ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.

Фармон билан, Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

▫️ Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;

▫️ ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

▫️ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувига ўтказилади

⚡️Фармон билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

▫️ давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувига ўтказилади;

▫️ давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилиши муносабати билан;

▫️ Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси негизида 20 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилади.

▫️Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиёти жорий этилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️ “Ёш лидерлар” ўқув дастури тингловчиларига сертификат топширилди

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ташкил этилди.

Ушбу Дастур замонавий, самарали ва илғор бошқарув тизими учун етук, масъулиятли ҳамда стратегик фикрловчи ёш кадрларни шакллантириш мақсадида ташкил этилган.


Маросим аввалида сўз олган ҳамкорлар Дастур мақсади ҳамда эришилган натижалар ҳақида фикр билдиришди.

Таъкидлаш жоизки, уч ой давом этган ўқув жараёни назарий таълим, мустақил изланишлар, давлат ташкилотларида стажировка ва хорижий амалиётни ўз ичига олди. Ўзлаштиришда юқори натижага эришган 15 нафар тингловчи Корея Республикасида бўлиб, илғор бошқарув тажрибалари билан яқиндан танишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Мурожаат: Ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим хизмат сафарига юборилганда унга хизмати сафари учун пул қандай тартибда тўланади? Бундай ҳолда унга асосий иш жойидан ҳам тўлов тўланиши мумкинми?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Давлатимиз раҳбарига Андижон вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди

Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган. Ўтган 6 ойда 850 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, экспорт 465 миллион долларни ташкил этган.

Давлатимиз раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлади. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat