Boshqaruv samaradorligi agentligi
61.3K subscribers
11.5K photos
2.26K videos
14 files
7.52K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
⚡️Жиззахда Танлов комиссиялари аъзоларининг янги тартиб асосида малакаси оширилди

Агентликнинг Жиззах вилояти филиали ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармони мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбирда 9 та давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг 60 нафардан ортиқ инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқаришга масъул раҳбар ва ходимлар иштирок этди.


Семинар давомида:

▫️ Фармоннинг умумий мазмун-моҳияти ва аҳамияти;
▫️ танловларни ўтказиш тартиби;
▫️ Танлов комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
▫️инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари олдидаги муҳим вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Соҳадаги ислоҳотлар янги босқичга ўтганлиги, рақамлаштириш жараёнлари жадаллик билан олиб борилаётганлигини инобатга олиб, келгусида бу каби ўқувлар тизимли равишда ўтказилиши маълум қилинди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Давлат фуқаролик хизматчиси давлат органи раҳбариятининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

Сизнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан мустаҳкамланган. Улар билан яна бир марта танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Билган яхши

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
2025 йил 1 августдан давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов тартиби ўзгаради

Батафсил инфографикада.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

Хизмат сафарига шахсий автотранспортда бориш мумкинми? Бундай ҳолатда йўл харажатлари ташкилот томонидан тўлаб бериладими?


◽️ Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқ_хизматчиси

⚡️Отаханов Расулбек Маркс ўғли, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Протокол хизмати бошлиғи


▫️Р. Отаханов Хоразм вилоятида туғилган, оилали.

Мутахассислиги: Иқтисодиёт ва молия

Соҳадаги ташаббуслари: Фаолияти давомида юксак ташкилий маданият, мулоқот маданиёти ва халқаро протокол талабларига мувофиқ иш юритиш маҳоратини намоён этган. Унинг ташаббуси ва иштирокида бир қатор муҳим халқаро форумлар, икки томонлама музокаралар, ҳукуматлараро келишувлар, вазирлар даражасидаги учрашувлар ва расмий ташрифлар юқори савияда ташкил этилган.

Р. Отаханов, шунингдек, вазирликнинг хорижий мамлакатлар олий таълим ва илм-фан муассасалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурлари, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, илмий ҳамкорликни ривожлантиришда самарали иштирок этиб келмоқда. Унинг иштирокида Франция, Венгрия, Туркия, Эрон, Грузия, Озарбайжон, Россия ва бошқа қатор давлатлар билан амалий ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилган ва амалга оширилиб келинмоқда.


Мақсади: Мамлакатимиз таълим ва илм-фан соҳасидаги ислоҳотлари мазмун-моҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш, Ўзбекистоннинг таълим хаби сифатидаги нуфузини мустаҳкамлаш, ҳамкор давлатлар билан стратегик алоқаларни янада кенгайтириш орқали миллий таълим тизимимизни замонавий талаблар асосида ривожлантириш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2025 йил 1 августдан давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар йўлга қўйилади

Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:

▫️имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этади;
▫️ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
▫️спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг “hrm.argos.uz” платформасига мунтазам киритиб борилишини таъминлайди;
▫️ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб боради.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бир гуруҳ давлат хизматчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қутлов

⚡️30 июль — Халқлар дўстлиги куни

Мамлакатимизда ушбу санани ўзига хос байрам сифатида кенг нишонлаш анъана тусига кирди. “Ўзбекистон – умумий уйимиз” ғояси эса барча миллий маданий марказларнинг шиорига айланди. Бу эса жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити, тинчлик ва осойишталикнинг амалий ифодасидир.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда Халқлар дўстлиги фестиваллари доирасида ўтказилган давра суҳбатлари, ижодий мулоқотлар, турли миллат вакилларининг китоб кўргазмалари, фотокўргазмалар, халқаро конференция ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар миллатлар ва элатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишида яна бир муҳим босқич бўлмоқда.


Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсати изчил давом этади. Жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланаверсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

▫️Эндиликда ҳарбий педагогларни саралаш ва танлашга ҳам талаб кучаяди. Жумладан, ҳарбий педагогларни етакчи хорижий давлатларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Таклифга кўра, Қуролли Кучлар академияси ислоҳ қилиниб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий таълим муассасалари – 5 та институт, Сержантлар тайёрлаш олий мактаби ҳамда Авиация ва учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш маркази институт мақомида мазкур университет таркибига ўтказилади. Бу марказлашган вертикал тизимни ҳосил қилиб, қўшинларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, дуал таълимни кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.

Масалан, Сержантлар тайёрлаш олий мактабида армиянинг асосий таянчи бўлган сержантларни ўқитиш, уларда етакчилик қобилиятини шакллантириш, замонавий қуроллар ва янги тактик усуллар бўйича кўникмаларини оширишнинг янги тизими жорий этилади.

Янгиликлардан яна бири – тор доирадаги ихтисосликлар бўйича “2+2” тартиби йўлга қўйилишидир. Яъни, психолог, алоқачи, таъминотчи, омборчи каби 18 хил ёндош соҳа мутахассислари бошқа олий таълим муассасаларининг 2-босқич талабалари орасидан саралаб олинади.


Тақдимотда ушбу таклифлар маъқулланди ва уларни амалиётга самарали татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
⚡️Раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва Захирага киритилганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш тизими йўлга қўйилмоқда

Асос: ПФ-95-сон, 19.06.2025 йил

#Инфографика

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.

Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Давлатимиз раҳбари халқаро вазият кун сайин ўзгариб бораётгани, йилдан-йилга такрорланаётган об-ҳаво инжиқликлари, “аномал иссиқ” ва “аномал совуқ” деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратди.

Бундай қалтис шароитда ҳар бир экспорт бозори мамлакатимиз учун ўта муҳимлиги, керак бўлса, бу – иқтисодий хавфсизликнинг устувор йўналишларидан бири экани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис соҳа масъуллари ва ҳокимлар об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган 6 ойда озиқ-овқат экспорти 44 фоиз ўсиб, 1 миллиард 326 миллион доллар бўлди. Экспорт географияси 16 та давлатга кўпайди.

Шу билан бирга, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортининг суръати бўйича қолган ҳудудлардан ортда қолаяпти. Навоий вилояти эса ўтган йилги кўрсаткичларига ҳам чиқа олмади.

Ушбу ҳудудлар ва уларга Ҳукуматдан бириктирилган вакиллар бу борадаги ишларини фаоллаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президентимиз хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди.

Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.

Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.

Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat