Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
3.02K subscribers
3.89K photos
1.23K videos
2 files
2.28K links
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"40 кун қирғин бўлса, ажали етган ўлади" - дейди доно халқимиз. Барчамизни турли фалокатлардан яратганнинг ўзи асрасин.


@BB_Tulyaganov
TOSHKENT VILOYATI IIBB BOSHLIGʻINING ISHONCH TELEFONI

Hurmatli Toshkent viloyati fuqarolari, agarda sizning haq-huquqlaringiz ichki ishlar organlari xodimi tomonidan buzilgan taqdirda Ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻi va rahbariyatning ishonch telefonlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Batafsil👉 https://bit.ly/3HXQd7g


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Бугун 19 февраль шанба. Об ҳаво маълумотига кўра ҳаво очиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Янги кунингиз хайрли ўтсин...


@BB_Tulyaganov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энди ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсатсиз ижтимоий тармоқларга жойлаган шахслар жавобгарликка тортилади» - Бекмурод Абдуллаев


@BB_Tulyaganov
Ижтимоий тармоқларда «Қорасув обл «ГАИ»да катта навбатлар ҳосил бўлган» номи билан тарқалган лавҳа юзасидан ИЗОҲ

Видео лавҳада Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимида навбат кўплиги юзасидан эътироз билдирилган.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳасида жойлашган «Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш» бўлимига бир кун давомида ўтрача 250 нафар фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, 150 нафар фуқаролар эса автотранспорт воситасига давлат рақам белгисини олиш, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномани алмаштириш бўйича мурожаат қилмоқдалар.

Шундан келиб чиқиб ҳозирда бир кун давомида умумий 400 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқда тарқатилаётган «1 мартдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун имтиҳон олинар экан» деган ёлғон хабар ҳам фуқароларни оммавий равишда ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун келишларига сабаб бўлмоқда.

@BB_Tulyaganov
#Elon

Toshkent viloyati IIBB Tibbiyot boʻlimi ishga taklif qiladi

Toshkent viloyati IIBB Tibbiyot boʻlimi, Davolash ishi va Tibbiy profilaktika ishi mutaxassisliklari boʻyicha oliy ma’lumotli, (Kadrlar mutaxassisi, Endoskopik diagnostika shifokori, Endokrinolog shifokori, Nevropatolog shifokori, Fizioterapevt, Mutaxassis shifokori, Dermatovenerolog shifokori, Statist shifokori, Otorinolaringolog (LOR), Epidemiolog shifokorlarini) tanlov asosida doimiy ishga qabul qilinadi.

Imtiyozlar:
1. Oylik maoshga qoʻshimcha toʻlanadi;
2. Ish tartibi 5 kunlik;
3. IIV Markaziy gospitali, dam olish maskanlari va sanatoriyalaridan imtiyozli ravishda foydalanish huquqi.

Nomzodlar Toshkent shahri yoki Toshkent viloyatida doimiy ro‘yxatda bo‘lishlari talab etiladi.

Murojaat uchun telefonlar:
+998712667868 +998712667871
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга интервью берди. Ундаги энг муҳим маълумотлар:

Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади;

Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади;

Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади;

Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.


@BB_Tulyaganov
⚡️ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида экстремистик ташкилот аъзолари аниқланиб, қўлга олинди

Батафсил👉 https://bit.ly/3v6Hr3d


@BB_Tulyaganov
🗓 Такрорланмас сана!

Бугун, 22022022 такрорланмас ажойиб кун, сана рақамлари жойлашувини тескарисига ўқисангиз хам бир хиллик.

Бу хабарни 22 та дўстингизга юборсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. 😁

Янги кунингиз хайрли ўтсин.


@BB_Tulyaganov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Maxsus_reportaj

IIV tizimida islohotlar samarasi — Toshkent viloyati Angren shahri misolida

©️ “Oʻzbekiston 24” telekanali “Maxsus reportaj” dasturi


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Maxsus_reportaj

IIV tizimida islohotlar samarasi — Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani misolida

©️ “Oʻzbekiston 24” telekanali “Maxsus reportaj” dasturi


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Sport

⚡️ Toshkent viloyati IIBB xodimi Obidxon Noʻmonov – Isroilda oʻtkazilgan “Katta Dubulgʻa” turnirida gʻolib boʻldi (foto video)

U bugun, 23 fevral kuni Oʻzbekistonga qaytib, hamkasblari va IIBB rahbariyati ishtirokida tantanali kutib olindi.

Batafsil👉 https://bit.ly/3HfLcpJ


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
⚡️ Очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг очиқ ҳавода ниқоб тақмаслигига рухсат берилди.

❗️Аммо, соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимларининг, улар коронавирус билан касалланганлар билан алоқада бўлишидан қатъи назар, ниқоб тақиши талаби сақлаб қолинди.

❗️Шунингдек, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, одамлар гавжум бўладиган жамоат жойларда ниқоб тақиш тавсия этилди.

- Булар, жамоат транспортлари, йирик савдо дўконлари, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат идоралар, масжидлар, кинотеатр, музей, санъат саройлари ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари.

@BB_Tulyaganov
Қонундан четлаётган "Реклама"лар!

Сўнги кунларда Ўзбекистондаги айрим "телеканал"ларнинг эфир соатлари турли мазмундаги рекламалар билан тўлиб тошди.

Ижтимоий тармоқларда шу мазмундаги эътирозлар кўпайишни бошлагач, имкон қадар ўша "айрим" телеканалларни кузатиб чиқдим, эътирозлар ҳақли.

Эфирга берилаётган саёз ва сифатсиз рекламалар, ҳар қандай юраги кенг томошабинни ҳам асабларини бузишга арзийдиган даражада кўп ва улар орасида Реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини четлаб ўтаётганлари ҳам бор!

Кўрганларимдан келиб чиқиб, ушбу Қонуннинг энг кўп бузилаётган бандларини келтириб ўтаман!

Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги Қонуни;

17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама.

- Рекламалар товушини теледастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиб қўйиш тақиқланади.
(Деярли ҳар гал Реклама бошланганида телевизор товушини пасайтиришга мажбур бўласиз)

- Болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама бериш тақиқланади.
(Ҳатто мультфильмлар орасида ҳам рекламалар гулдастаси бор)

- 10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) реклама жойлаштириш таъқиқланади.
(5 дақиқа орасида ҳам қайта қўйилаётган рекламаларни болалар ёдлаб олишган)

- Давомийлиги 45 дақиқадан ортиқ бўлган дастурлар, кинофильмларни тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб реклама қўйилиши мумкин.
(50 дақиқалик кинода 5 марта реклама рукни бор)

11-модда. Рекламани айнанлаштириш

- Телевидение ва радиодаги рекламалар бошланиши ва охирида аудио, видео ёки бошловчининг шарҳи билан бошқа дастурлардан ажратиб қўйилиши лозим.
(Бил акс, кутилмаганда кинофильм ичидан «белингиз оғрияптими?» деб бир опа чиқиб қолади)

22-модда. Дори воситалари рекламаси

- Дори воситалари рекламасида ундан фойдаланиш ёки уни қўллаш тартиби ҳақидаги ахборот бўлиши шарт.
(Дори воситалари рекламаси асосан «қўшиқ» қилиб айтилади. Қўллаш тартиби йўқ)

- Шифокор кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади.
(Барча реклама қилинаётган дори воситаларини рецептсиз ичиш мумкинми?)

22/1-модда. Энергетик ичимликлар рекламаси

- Энергетик ичимликлар рекламасида уни кўп истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш ва кимларга тавсия этилмаслиги ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.
(Ортиқча истеъмол қилиш ошқозон яраси касаллигини келтириб чиқаради деган реклама борми?)

- Энергетик ичимликлар рекламасида уларни истеъмол қилиш жараёни кўрсатилмаслиги ва бу ичимлик сизнинг жисмоний ёки руҳий ҳолатингизни яхшилашда муҳим аҳамиятга эга деган таассурот қолдирмаслиги керак.
(Сизда иштиёқ ёқолдими? Уни истеъмол қилинг ва кун бўйи тетик бўлинг. Мазмуни уни истеъмол қилмасангиз аҳволингиз чатоқ.)

- Соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение орқали реклама қилиш тақиқланади.
(Айрим телеканаллар буни аксинча, 22:00 дан 07:00 га қадар таъқиқланади деб тушунишади)

6-модда. Рекламага доир асосий талаблар

- Ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланиш мумкин эмас.
(Албатта, сизда ҳаммаси OKEY ми?)

13-модда. Нотўғри реклама

- Бўрттириб юборилиши ёки яшириб кетилиши оқибатида фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётига зарар ёки маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади.
(Битта дори воситаси бутун ҳаёт мамотни ўзгартириб юбориши ҳақидаги рекламалар албатта бўрттирилган ва соғлик учун зарар)

- Бир кунда 20,30 маротаба «Ота бўлолмаяпсизми? Уни истеъмол қилинг ва фарзанд кўринг» мазмунидаги рекламаларнинг қайта-қайта (кўп маротаба) қўйилиб, қабул қилувчи онгига мажбуран сингдирилиши ҳам мантиқан нотўғри ва 13-моддага кўра қонун бузилиши ҳисобланади.

Бу каби рўйхатни ўша рекламалар сингари узоқ давом эттириш мумкин. Сабаблари икки хил омил билан боғлиқ.

Айрим (оммалашган) телеканаллар эфир сифатини бузиб бўлсада даромад ортидан қувишни бошлаган бўлса, айрим (жар ёқасидаги) телеканаллар яшаб кетиш учун жон билан рекламадан озуқа олишади.

@BB_Tulyaganov
❗️ BEDARAK YOʻQOLGAN FUQARONING QIDIRUVIDA KOʻMAK SOʻRAYMIZ!

Xolboyev Murotali Oʻralovich. 1990 yil 19-aprelda Surxondaryo viloyatida tugʻilgan.

Yangiyoʻl tumani “Samarqand” MFY Shodlik koʻchasi raqamsiz uyda qurilish ishlari bilan shugʻullanib kelgan.

2022 yil 31-yanvar kuni soat taxminan 19:30 larda shu manzildan nomaʼlum tomonga chiqib ketib qaytib kelmagan.

Belgilari:
Boʻyi taxminan 175-180 sm, sochlari kalta qora rangda, oq oralagan.

Egnida: Koʻk rangli sport kiyimi, qora rangli shim, qizil rangli futbolka, qora rangli krasofka boʻlgan.

Alohida belgilari: Oʻng oyoq tizza qismining pastki sohasi hamda chap qoʻl bosh barmogʻida chandigʻi (shiram) bor.

Hurmatli fuqarolar va ijtimoiy tarmoq faollari!

Аgar sizda Murotali Xolboyev toʻgʻrisida maʼlumot boʻlsa, yoki uni ko'rsangiz eng yaqin ichki ishlar organlariga yoki 102 raqami orqali xabar berishingizni soʻraymiz.


@BB_Tulyaganov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Огоҳлик - давр талаби!
Тошкент вилояти ИИББ бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради

| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ DAVLAT XIZMATCHISINING BIR KUNI

“Yoshlar kundaligi”da yangi loyiha – “Davlat xizmatchisining bir kuni”.

Dasturining birinchi sonida Prokuratura organlari xodimlarining bir kunlik ish faoliyati, Ohangaron tumani prokurori oʻrinbosari lavozimida ish boshlagan Jamshid Poʻlatov misolida


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |