Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
3.01K subscribers
3.89K photos
1.23K videos
2 files
2.28K links
Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари

Очиқ мулоқот майдони @IIBB_Muloqot
Мурожаат учун @PRESS_GUVD
Download Telegram
#Diqqat_firibgar

Nurafshonda firibgarlik yo’li bilan birovning plastik kartasidan 75 mln olgan shaxs ushlandi

2021 yil aprel-may oyida 28 yoshli S.N. o‘zganing mulkini firibgarlik yo‘li bilan talon-toroj qilish maqsadida, 57 yoshli K.G. va 53 yoshli Y.B. ning ishonchiga kirib, ularga arzon narxda maishiy texnika olib berishini vaʼda qiladi va bunga plastik kartaning o’zi kifoya ekanligini aytib, ularning PKda mavjud bo‘lgan jami 33 mln so‘m pulni o'z ehtiyojiga ishlatib yuboradi.

Bundan tashqari, S.N. oson daromad olishdagi rejasini davom etirib, 31 yoshli R.E. ning ishonchiga oraqali uning PKsida bo‘lgan 42 mln 200 ming so‘mni ham naqd pulga almashtirib berishini aytib, u pulni ham o‘z ehtiyoji uchun ishlatib yuboradi.

Mazkur holat yuzasidan Nurafshon shahar IIB TB tomonidan O‘zbekiston Respublikasi JKning 168-moddasi 3-qismi “b” bandi (firibgarlik) bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, S.N. ga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasi qo‘llanilgan. Tergov harakatlari davom etmoqda.

@BB_Tulyaganov
Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 15 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-15 "Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор" автомобиль йўлининг 56-километрида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ж.Н. "Howo" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бурилишда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиши жараёнида йўл четида тўхтаб турган "Lacetti" ва "Spark" русумли автомобилларга техник шикаст етган (автомобиль салонида фуқаролар бўлмаган).

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

@BB_Tulyaganov
⚡️Янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб муомалага чиқарилади.

@BB_Tulyaganov
Бугунги энг кўп муҳокама бўлган постлар бу қоидабузарлик. Яъни турли мегалкалар ўрнатиб йўл қоидаларини бузаётган автомашиналар бўлди.

Кўплар ҳақорат ҳам қилишди, таҳдид ҳам қилишди.

Битта масалани тушуниб олишимиз керак. Бугун эрталаб мактабга кетган болажон йўлларда автоҳалокат қурбони бўлиб уйга қайтмаяпти.

Коронавирусдан ҳам кўпроқ қурбон бўлганлар автоҳалокат натижасида. Йўл қоидаларига Эшматбойни ўғли ҳам амал қилиши шарт.

Хайрли тун!
Audio
👆 Агар сизга ҳам шу каби қўнғироқлар бўлса, билингки, улар фирибгарлар!

Суҳбат давом этганида улар сиздан телефонингизга келган кодни сўрашади.

«Сlick" эса ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб код сўрамайди.

Шундай тасаввур қилингки, қимматбаҳо буюмлар ёки пулларингизни сақлайдиган сейфингиз бор. Сиздан ўша сейфни калитини сўрашяпти.

Ишонманг ва код ни бериб юрманг!

@BB_Tulyaganov
⚡️ Mavsum: Qariyb 58 ming dona pirotexnika vositalarini muomalaga kiritilishining oldi olindi

Toshkent viloyati IIBB, DXX va Bojxona xodimlari hamkorlikda pirotexnika vositalarini muomalaga kiritilishining oldi olinishi yuzasidan tezkor tadbir oʻtkazdi.

Batafsil👉 https://bit.ly/328B2Io


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Мурожаат

⚡️Айни дам Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан Тошкент тумани «Ғишт кўприк» божхона чегара пости яқинида ўтказилган тезкор тадбирда, ССВ номидан (ПЦР) қалбаки маълумотномаларини тайёрлаб, уни пуллаётган шахс далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир ёқлама эълон қилинган ахборотларни тарқатмасликларини, фуқаролардан хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили (ИИО ходими)га қаршилик кўрсатмасликни ва фаолиятига халал бермасликни сўраймиз.

Бу ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

@BB_Tulyaganov
#Munosabat

Holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, "Tracker" jarima maydoniga qo’yildi.

Joril yilning 14-dekabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati IIBBga tegishli (davlat raqam belgisi 01202VSG bo’lgan Tracker) xizmat avtomashinasi haydovchisi qoida buzarlik sodir etgani aks etgan video tarqaldi va ushbu holatga qonuniy chora ko’rilgani haqida ma’lum qilindi.

Hozirda mazkur holat bo'yicha viloyat IIBB tomonidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, avtotransport belgilangan tartibda jarima maydoniga qo’yildi. O’rganish ishlari olib borilmoqda.

@BB_Tulyaganov
Бобур ТУЛЯГАНОВ | ИИББ Ахборот хизмати раҳбари
#Munosabat Holat yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlanib, "Tracker" jarima maydoniga qo’yildi. Joril yilning 14-dekabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda Toshkent viloyati IIBBga tegishli (davlat raqam belgisi 01202VSG bo’lgan Tracker) xizmat avtomashinasi haydovchisi…
.Қўшимча маълумот:

Ижтимоий тармоқларда жамоатчиликнинг диққат марказида турган «01 202 VSG Tracker" автомобилининг 148 миллион сўм жаримаси бор деган маълумот ҳақиқатдан йироқ, нотўғри.

Чиндан ҳам бу машинада бартараф этилмаган қарздорлик мавжуд. Аммо маълумотда кўрсатилган сумма 3 баробар орттириб ёзилган.

Ҳолат юзасидан тайинланган хизмат текшируви давомида мавжуд қарздорликларнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганиб чиқилади.

@BB_Tulyaganov
#Муносабат

“Малибу” хизмат машинасининг тасдиғини топган жарималари қопланди, бошқаси қонунда белгиланган тартибда тугатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБга қарашли “Малибу” русумли, давлат рақам белгиси 01 010 VSG бўлган хизмат транспорт воситаси ҳайдовчиси содир этган қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар юзасидан.

Хизмат транспорт воситаси ҳайдовчисининг қоидабузарлиги ўрганилганда, уларнинг 2 таси ўз тасдиғини топди ва шу вақтнинг ўзида белгиланган жарима қарздорлиги қопланди.

Қолган 9 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан белгилаб берилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 25-банди асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб содир этилганлиги маълум бўлди.

Мазкур маъмурий ишлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 17 прим биринчи моддаси тартибида, ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ бекор қилинди.

@BB_Tulyaganov
Маълумот учун:

Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Шунингдек, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

@BB_Tulyaganov
#Elon

IIV Akademiyasi bakalavriatining kunduzgi taʼlim shakliga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha

Akademiyada o‘qish muddati 3 yil bo‘lib, bitiruvchilarga oliy maʼlumot to‘g‘risidagi diplom hamda “leytenant” maxsus unvoni beriladi.

Batafsil👉 https://bit.ly/30EKjrv


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Ижтимоий тармоқларда «Янгийўлда «участкавой»лардан кунига 2 тадан фуқарони жаримага тортиш талаб қилинмоқда» номли видеолавҳалар тарқалмоқда.

Материалда кўрсатилган важлар бўйича текширув ўтказилаётганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда, охирги вақтларда ички ишлар органларининг "айрим" нопок ходимлари, ўз хизмат вазифасига совуққонлиги ёки хизмат жараёнидаги камчиликларини яшириш, раҳбарларининг қатъиятлиги устидан аризабозлик қилиш ортидан жамоатчилик ўртасида асоссиз ва салбий фикрларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқдалар.

Албатта, барча ҳолатда, томонларнинг ҳаракатларига тегишли ҳуқуқий баҳо берилади.

Бу борада, ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан, келиб тушаётган мурожаатларни бир томонлама ёки бўрттириб ёритиш тажрибасига чек қўйишларини сўраймиз.

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов

Telegram | instagram | twitter | facebook
#Xavfsiz_hudud

⚡️ 40 kunda 276 mingta pirotexnika vositalari muomalaga kiritilishining oldi olindi

Toshkent viloyati IIBB va hamkorlikdagi tashkilotlar tomonidan pirotexnika mahsulotlarini noqonuniy muomalasiga qarshi kurashish borasida o‘tkazilgan nazorat-reyd tadbirlari yuzasidan.

Batafsil 👉 https://bit.ly/326VvOq


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |