Sog‘inch...
563 subscribers
6.29K photos
291 videos
9 files
8.24K links
Download Telegram
* * *

Ҳаётда "ҳазиллашдим"нинг ортида доим ҳақиқат, "билмадим"нинг ортида билим, "шунчаки"нинг ортида малол ва "яхшиман"нинг ортида бир оз оғриқ бор бўлади...

Стефан ЦВЕЙГ

Кўнглимизни кўзларимиздан ўқийдиганлар омон бўлишсин!

Ассалому алайкум! Тонгларингиз хайрли бўлсин, азизлар!

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
НАФАС

Нафасинг юзимда ухласин энди,
Қайноқ сўзларинг ҳам тинсин шу муддат.
Қўлларинг қўлимни тингласин энди,
Шошилма, муваққат, бари муваққат.

Юрагим, юрагинг васл топсинлар,
Нигоҳим, нигоҳинг ёшлансин, жоно,
Бўсалар қадалиб сабза урсинлар,
Оҳларим оҳингдан бошлансин, жоно.

Марварид қорларга борайлик, севгим,
Бағримиз юксакда тўлсин ҳавога.
Чўққида зумгина турайлик, севгим,
Сувратдай қулайлик зилол маъвога.

Ёшлигим бўйсунмас, чиққан измимдан,
Қистайдир кетмакка сўраб ижозат.
Хайрлашаяпман лолалигим-ла,
Жоним, нафасингни юзимда ухлат.

Тўхтамас ҳеч нарса: урён, лаҳзалар,
Жисмимда ларзалар олган ҳаловат,
Бу не тиловатдир бўғзимга қадар,
Жоним
Нафасингни
Юзимда
Ухлат…

Абдували ҚУТБИДДИН

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
🔥2
Нафас ол. Чуқур-чуқур нафас ол! Бор диққатингни, ҳаракатингни, бор кучингни шу машғулотга қарат.

Нафас ол. Айни дамда бутун танангнинг бундан муҳимроқ иши йўқ каби, шу бир ҳаракатинг билан миллионлаб ҳаётларни қутқариб қолаётганинг каби тўла ишонч билан нафас ол ва нафасга тўлдир жисмингни.

Бошдан оёқ нафасга тўйинаётган томирларингни кўз олдингда гавдалантир, оғизда сув тутиб тургандай ўзингда тутиб тур, хаёлларингнинг бурчак-бурчакларигача ҳайдаб бор нафасларингни.

Кейин аста-секинлик билан рухсат бер нафасинг сени тарк этишига. Бир ачимсизлик билан, бир енгиллик, бир осонлик, бир хотиржамлик билан ичингдан чиқариб юбор нафасларингдан қайтган ҳавони.

Сенинг яшашинг учун нафасдан муҳимроқ яна нима бор эди. Жимитдайгина нафасинг-ку сени ташлаб кетар экан катта-катта дунёларга нега умидланасан.

Кетган кетсин! Бири кетмагунча бошқаси келмайди ҳатто нафаснинг ҳам.
🍃

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
👍4
Dilora Xoliqova
<unknown>
Соҳир овоз соҳибасига омонлик тилаб🍃

@sitorabonu_audiolar

🍃

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
ИСТАЙСИЗМИ-ЙЎҚМИ

Истайсизми-йўқми, гардун айлана,
Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.
Соғинмаган кўзингиздан айланай,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Ой ботади – юлдузларнинг ҳабиби,
Тонг отади, таънаси йўқ самимий.
Табиатнинг қонунидек табиий –
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Қучоғига яширмайди хиёбон,
Ўртамизда удум отлиғ биёбон.
Сизга нима, куйсам ўзим куяман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,
Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.
Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман

Бошингизда япроқ бўлиб айтаман,
Пойингизда тупроқ бўлиб айтаман.
Тупроқдаям муштоқ бўлиб айтаман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Иқбол МИРЗО

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
4
Audio
"Алла"♥️

Муслима МУРОДОВА ижроси♥️


https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
🔥3
Jazo
Rustam G'oipov
🍃Бу дунёда бир қиз бор...

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
* * *


«Мен асли табиатан ўтроқ ҳаётга мослашганман, чоғи, бора-бора «сафар» сўзини эшитсам кўнглим айнийдиган бўлди.

Мен ўз уйимда, торгина бўлса ҳам ўз хонамда саккиз соатлик ишдан сўнг тинчгина ўтиришни хоҳлайман, холос.

Мен учун бир жўмракдан иссиқ сув, биттасидан совуқ сув оқиб турса, газ ёниб турса, чўмилиш учун каттагина ванна бўлса бас.

Аммо кундалик ғор - рўзғор ташвишлари мени у шаҳардан бу шаҳарга улоқтиради, ҳадсиз-адоқсиз йўлларда сарсон-саргардон этади...»


"Бегона шаҳарнинг намозшомлари"

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
😢5
Audio
#ТАШРИФ
#ҲИКОЯ

"...денгизни кўрсанг, ичкарида ўзга бир денгиз унинг дийдорига шайланаётганини айтиб қўярсан..."🍃

Хайрли тонг, яхшиларим!

Бугун сизларга Муслима Муродова ижросидаги ушбу кичик ҳажмли асарни тақдим этяпман!

Тинглаган ва туйганларингиз ҳақида фикрларингизни кутиб қоламан!
Дилора.

🍃

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
*  *  *

Мен ёшликни тарк этиб кетдим...
                                  Равшан Файз

Манов қари ёғочга
Гул илдириб кетган ким?
Баҳор келди, дейсан-у
Музлаб ётар юрагим.

Кўкламда қор эримас
Тоғ кўнглим-а, тоғ кўнглим.
Жилғалари қуримас,
Қайнар, шўх булоқ кўнглим.

Қовоғингни оч, дунё,
Қайтиб кетгани келдим.
Тушларимни сувингга
Айтиб кетгани келдим.

Кўзларинг икки қумри
Дард айтади жимгина.
Кўксим тилган қалдирғоч,
Тилим ютдим, тингин-а.

Кўнглим кўз ёшга тўлган,
Кўзгу тутма юзимга.
Қирқ йилки сафар қилдим,
Мен ўзимдан ўзимга.

Карвон ўтган йўллардан,
Карвон бўлиб ўтяпман.
Бир жон, икки дафтарни,
Эгасига элтяпман.

Дилора

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
5
* * *

"Сен шундай бир пайтда дуч келдинг менга,
Ўзим ўз ҳолимга кулмоқ истадим,
Сен шундай бир пайтда дуч келдинг менга,
Бошқатдан дунёга келмоқ истадим..."

🍃

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
3
*  *  *

Ҳисобсиз эмасдир
суви уммоннинг,
Юлдузлар
ҳисобсиз эмасдир,
болам.
Ҳисобда
ҳар қийлу қоли
замоннинг,
Ҳисобда ҳар шодлик,
ўкинч,
ғам-алам.
Борар манзилиму
ўтар кўпригим
Чизилган —
харита каби —
китобда.
Қай лаҳза узилар
қай бир кипригим —
Ҳисобда турибди,
ҳисобда…

Усмон ҚЎЧҚОР

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
* * *

Соғинадиган ва бу ҳақда ўзларига айта оладиган инсонларимизнинг борларига шукур!

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
***

Минг марта ўйладим ҳаммасини мен,
Минг марта тикилдим суратингизга.
Ҳар сафар сиз билан тугади ўйим,
Ҳар сафар йўлиқдим хаёлан сизга.

Минг марта югурдим бор кучим билан,
Минг марта қадалди кўзимга тикан,
Ҳар сафар саволим битта сўз бўлди:
Сизни бахтсиз қилиб қўймадиммикан?!

Минг марта қидириб яшашга сабаб
Охир ясаб олдим ўзим учун бахт -
Хурсанд бўлардингиз мени азоблаб,
Демак бахтли қилдим сизни шунча вақт!

Шаҳриёр ШАВКАТ

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
👏5
*  *  *

Ёмғирлар ёғади эртага,
Эртага тин олар кўнглимиз.
Зериккан, зориққан, чарчаган,
Руҳимдай мунғаяр умримиз...
 
Тегрангда айланар бир савол,
Кечиккан изҳорми ё қасам.
Кўнглимни кемирар шум хаёл ­­–
Келмасанг...
 
Поездлар кетяпти орқага,
Кўнглингдан ўтгани не эди?
Ёмғирлар ёғади эртага,
Севгининг энг сўнгги умиди.
 
Бемажол руҳимда оғир сас:
Авайлаб айтаман исмингни.
Келсайдинг, ҳеч қурса бир нафас –
Ёмғирни севгандай севсайдинг.
 
На тақдир – ҳеч бирга бўлмасак,
Кутмасанг, қайтмасанг сен агар?..
Умид бор, ўлмагай,
Ўлмасак –
Ёмғирлар ёғади эртага.

Дадахон МУҲАММАДИЕВ
@dadaxonmuhammadiy

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
😢5
#хайрли_якшанба

* * *

✍️ Ёлғизликни севмаган инсон, эркинликни ҳам севмайди.
А. Шопенгауэр

✍️ Дўст сенга тўлиқ ўзинг бўлиш эркини берадиган инсон.
Ж. Моррисон

✍️ Одатлар қанчалик кўп бўлса, эркинлик шунчалик кам бўлади.
И. Кант

✍️ Гўзаллик — бу эркинлик.
М. Монро

✍️ Одамларнинг кўпчилиги аслида эркинликни истамайди, чунки эркинлик масъулиятни талаб қилади, аксарият одамлар эса масъулиятдан қўрқади.
З. Фрейд

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
🔥1
Forwarded from Suhrob Ziyo
Maqsad na edi, jahona kelding? 
Kayfiyatini bayon etib ket.

©Nodira


@suhrob_ziyo1
Ҳар кўнгилдан бир нур изладим, сендан бошқа.
Сенинг кўнглингдан фақат ўзимни изладим...

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim
🔥2
* * *

Сенинг изларингга тўлди ёмғирлар.
Оғир кетган эдинг. Бунчалар оғир.
Ёш тўла кўзимга ўхшарми улар?
Уммондан узилган кўлдайин сағир.

Кўксим ҳувиллайди... Тинглаб ётаман.
Куй қайдан? Қачонки, торлар узилган.
Ададсиз бўшлиқман. Худди ютаман.
Мен кимдан айрилдим бунчалар улкан?

Нодира АФОҚОВА

https://t.iss.one/Aytolmagan_dilim