Асанов формати
13.6K subscribers
1.4K photos
414 videos
78 files
3.06K links
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрта даромадни тушунишдаги энг муҳим нарса — стандарт четланиш

Деярли ҳар куни инсонларга оид қандайдир статистика ҳақида ўқиймиз, лекин аслида улар нимани англатади?

Иқтисодий тадқиқотчи Дийдор Бердиқиличев билан Сигма подкастнинг сонини кўрсангиз, статистикани яхшироқ тушунишни бошлайсиз.

Айниқса талабаларга кўриш тавсия қилинади:

https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=3lJGN29VIp0nze8s
10👍7👎2🙏2
Ўзбекистонда тарих деворда жонланмоқда

Тошкентда 50 дан ортиқ рассом Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун 52 метрли миниатюралар девори устида ишламоқда. Бутун инсоният тараққиётининг муҳим даврларини қамраб олган улкан деворий миниатюра композицияси “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” деб номланади.

Ушбу девор умумий баландлиги 5 метрни ташкил қилиб, унга 10 дан ортиқ миниатюра жойлаштирилади. Бу улкан композиция Иккинчи Ренессанс даврининг буюк алломалари, кашфиётлари ва маданий юксалишларини акс эттиради.

Рассомлар икки ойдан буён девор миниатюраларини яратиш устида ишламоқда. Улар Ҳирот, Бухоро, Самарқанд миниатюра мактабларига хос услублар асосида тарихий воқеликни қайта гавдалантирмоқда.
👍3895🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат ва эътиборга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади. Ички омиллар — қизиқиш, мотивация, ҳиссий ҳолат, кайфият ва тажриба бўлса, ташқи омиллар — ёруғлик, товуш, янгилик, ҳаракат ва объектнинг жойлашуви. Диққатни бошқариш учун бу омилларни ҳисобга олиш муҳим.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
👍62🥴1
Россиялик меҳмонларимни айлантириб, бир нарсани ўйлаб қолдим. Ўзбекистонда яшаб турганимиз учун кўп нарсага унча эътибор қаратмаймиз, одатий бўлиб қолади. Лекин аслида ажойиб нарсаларимиз кўп.

Масалан, маданиятимиз жудаям ўзига хос. Тўғри, кимдир кўчманчимиз дейди, кимдир ўтроқмиз дейди; қўшнилардан бири сенинг кўчманчи маданиятинг аслида меники дейди, бошқаси ўтроқ маданиятинг меники дейди; лекин кимники бўлишидан қатъи назар, бизда шулар бирлашиб, жуда бой ва чиройли маданият ҳосил қилган. Бутун Марказий Осиёнинг кичик бир моделимиз десак ҳам бўлаверади.

Тошкентда эски ўтроқ ҳунармандчилик маҳаллалари билан шундоқ қўшни кўчманчилик атрибутлари — қази, қимиз, ўтов анъанаси яшаб тургани зўр-ку. Бу либосда, мусиқада, овқатда акс этади. Кўчманчи овқатнинг ҳам, ўтроқ овқатнинг ҳам энг зўрини бизда қилишади.

Самарқандда, Бухорода тожикча, Тошкент четида қозоқча, Нукусда қорақалпоқча гурунглар қулоғингга чалинади, маданият қишлоқдан қишлоққа ўзгариб боради, лекин бу хилма-хиллик фарқ эмас, мозаика ҳосил қилади. Ҳаммаси умумий ўзбек маданияти эканини, ҳаммасига кўзимиз ўрганганини, ўзимизники деб билишимизни ҳис қиласан. "У буники, бу меники" деб ажратиш йўқ, ҳаммаси умумий.

@AsanovEldar
👍14545💯15🔥10
Бир неча ой муқаддам Ўзбекистонда бирданига синофобия тўлқини кўтарилган эди. "Хитойликлар кўпайиб кетди, ерларимизни сотволяпти" деган ваҳима ортидан. Аммо ўзбек интернетида яна бир фобия бор, у ҳақда кўп гапирилмайди — юдофобия. Яъни яҳудийларга нисбатан нафрат ёки қўрқув.

Бу фобиянинг сабаби тушунарли — Ғазодаги уруш ва қирғин. Чуқурроқ сабабларга қарасак, "яҳудийлар айёр халқ, дунёни бошқаради" каби стереотиплар фақат ўзбек жамиятида эмас, бутун дунёда бор.

Яқин Шарқда уруш тинмаётган бир пайтда бутун бошли жамиятларни юдофобияда айблаб ўтириш унча тўғри бўлмаса керак. Лекин узоқ истиқболда бу яхши оқибатларга олиб келмайди. Уруш ва адоват шахслар, ҳатто давлатлар ўртасидаги муносабатлардан халқлар ўртасига кўчиши адоват асрлаб давом этишига олиб келади.

Бир нарсани унутмайлик: кимдир "ўзбеклар ёмон халқ" деса, "ёмон халқлар бўлмайди, ёмон одамлар бўлади" деб жавоб берамиз. Яҳудийлар орасида ҳам яхши ва ёмон одамлар бор.

Яҳудийлар ичида, масалан, Исроил давлатини тан олмайдиган, Фаластинни ёқлайдиган жуда катта гуруҳлар бор. Исроилда яшаб турган аҳоли орасида муроса йўлини хоҳлайдиганлар жуда кўп. Қолаверса, жуда, жуда кўп яҳудийлар сиёсатдан қатъи назар шунчаки тинч-тотув яшашни хоҳлайди. Яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижаларини кўрганман — уларда кўпчилик келишиб, икки давлат тузиб, тинч яшаш фикрини ёқлаган.

@AsanovEldar
👍7712🕊10👏5
Баъзида канални титкилаб, олдин ёзган постларимни қарайман. Шунда бир нарсага эътибор қиламан — 2019-2020 йилларда ёзган постларим анча самимий, қандайдир соддалик бор, ҳаётийлик бор; қолаверса, ижтимоий танқид, муаммоларга бағишланган постлар, фикрлар ҳозиргидан кўпроқ.

Бунинг сабаби нима деб ўйлаб қоламан. Ўйлаб, ўйимнинг охирига ета олмайман. Назаримда, сабаб битта эмас. Ўйлаганларим мана бу:

- вақт ўтиши билан одам, унинг фикрлаши, қарашлари ўзгариб бориши табиий; менда ҳам шундай ўзгаришлар бўлган ва бўляпти;

- қолаверса, одам улғаяди, муаммолари, иши, атрофидаги одамлар, жамиятдаги вазият ўзгариб боради, одам шунга мослашиб боради; мен ҳам улғайганман, муаммоларим ўзгарган, машғулотларим, қизиқишларим ўзгарган; етти йил олдин ижтимоий муаммоларга кўпроқ дуч келган бўлсам, ҳозир олдингига нисбатан молиявий аҳволим, карьерам, табиийки, анча яхши; шундай экан, камроқ нолишим, камроқ танқид қилишим ҳам шу билан боғлиқ бўлиши мумкин;

- ўзбек медиасида цензура кучайгани бор гап — мен ҳам беихтиёр бунга мослашганман, ўзимни қайсидир мавзуларда чеклаганман, нимадир мавзуда ёзиш хавфли ёки бефойда деб топганман; олдин том маънода медиа ходими эдим, бугун эса асосий ишим, машғулотим, даромадим бошқа, мени медиа билан мана шу канал ва Qurultoy боғлаб туради, аммо бу иккисини журналистика ёки ижтимоий блоггинг деб бўлмайди;

- цензурадан ташқари, қайсидир масала мен учун долзарблигини йўқотган, қайси биринидир ҳал қилиш имконини кўрмаяпман, яна қайси бири билан яқиндан танишиб, фикрим ўзгарган ва ҳ.к.;

- жамиятнинг ўзи ҳам ўзгарган — етти-саккиз йил олдинги фаоллик, руҳланиш, зиёлиларнинг мулоқот қуришга ҳаракати, назаримда, йўқ; бунинг ўрнига қутблашув бор — бир-бирини эшитмайдиган, алоҳида ахборий дунёларида яшайдиган, эшитса ҳам, мулоқот қилмайдиган, кўпроқ ўзаро эътироз билдирадиган зиёлилар гуруҳлари ёки интернет фойдаланувчилари сегментлари бор; Каримовдан кейинги илк йиллар романтикаси кетди;

- юқоридагининг ортидан келиб чиққан ҳафсала пир бўлиши — илгари ўзимни бутун жамият муаммоларига дахлдор кўрган бўлсам, ҳозир торроқ қатлам, кўпинча ҳатто ўзим, ўз оилам миқёсида қарашга мойилман;

- шунчаки бандлик — иш кўп, ташвиш кўп, бола-чақа бор, шунчаки каналда олдингидай фаол бўлишга, ҳар бир постга қалбимнинг бир бўлагини жойлашга вақтим, кайфиятим бўлмайди, бошидаги ўзига хос дахлдорлик ва боғланиш ҳисси йўқолгандек; бунинг ўрнига тавсиялар билан чекланаман.

Бошқа сабабларам ўйлаб топса бўлади, лекин уёғи баҳона бўлиб кетиши ҳам мумкин.

Хуллас, касб тақозоси билан жамият ичида юрадиган, ўзи ҳам ҳар куни ҳаммага таниш муаммоларга дуч келадиган журналист эдим, ҳозир муаммолари ўзгарган (янги босқичга чиққан), қарашлари бироз ўзгарган, медиа билан алоқалари оз қолган бир олим-тадқиқотчи, маълум бир соҳа экспертиман.

Лекин ушбу каналга кетган меҳнат, берилган меҳр, бу канал орқали келган манфаат, ўзига яраша аудитория, обрў, имиж ва ҳоказолар унга ҳаётимдаги энг қадрли ва муваффақиятли лойиҳалардан бири мақомини беради. Шунинг учун, соҳам ўзгарадими, касбим ўзгарадими, вақтим бўлмайдими, нима бўлишидан қатъи назар, шу каналга вақт ажратишга, фикрларимни, фикр бўлмаганида аудиториямга қизиқ маълумот ва тавсияларни ёзиб боришга ҳаракат қиламан. Яна қанча вақт куч тополаман бунга, билмадим, лекин куч топгунча давом этаман. Бу каналдаги овозим олдингидай самимий, фаол, долзарб эмасдир, лекин менинг овозим. Ўз устида кўп ишлаган, лекин барибир тинимсиз хатолар қилиб, ўз йўлини қайта-қайта ўзгартирган, глобал фикрлашга, катта ишлар қилишга интилган, режалар қурган, режаларининг ўндан бири ҳам амалга ошмаган, руҳан толиққан, ҳаракатланишга куч, тўхташга журъат топа олмаётган, лекин умидини йўқотмаган бир инсоннинг овози.

@AsanovEldar
👍9725🔥10😁2
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) молибденни энг замонавий усулларда — гидрометаллургик ва пирометаллургик йўллар билан чуқур қайта ишлайди, ноёб металлар асосидаги қаттиқ қотишмалар ва уларга мос саноат ускуналарини ишлаб чиқаради. Энди эса ТМК Халқаро молибден уюшмаси (IMOA) таркибида. Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича биринчилардан бўлиб бундай нуфузли уюшма аъзоси бўлди.

Бу аъзолик қандай имкониятлар эшигини очади?

- молибден бўйича етакчи глобал экспертлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик;

- бозор динамикаси ва технологик янгиликлардан биринчи бўлиб хабардорлик;

- илмий-тадқиқот лойиҳаларида ҳамкорлик ва техник тажриба алмашинуви;

- янги бозорлар, янги истиқболлар, янги инновациялар сари йўл.

Маълумот учун, ТМК Халқаро вольфрам уюшмаси, Европа графит ва углерод материаллари уюшмаси ва Камёб ер металлари саноати уюшмасининг ҳам тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Реклама
👍731🔥1
Компьютер ўйнаган ҳар бир одамнинг севимли ўйинлари бор. Бу ўйинлар йиллар давомида муҳокама қилинади, уларнинг изидан янги жанрлар пайдо бўлади.

Аммо ҳар бир ёрқин муваффақият ортида катта даъволар ва улкан сармоя билан бошланган, аммо якунда кутилмаган барбодликка учраган ўйинлар ҳам ётади.

Нега бундай бўлади? Нима учун баъзи ўйинлар муваффақиятсизликка учрайди?

Кибер.Уз жамоаси янги видеосида мана шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилади: https://youtu.be/TTyo3Myjsfc?si=Gdd1bkssXLodjUKf
👍7🔥32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 да 1 имконият: Ҳар бир ғоя — эътиборда

Бугун Ўзбекистон ёш муҳандислари учун “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” танловининг якуний босқичи бошланди.

Энг катта фарқ — ҳакамлар ёндошувида

Бу сафар нафақат иштирокчилар, балки ҳакамлар ҳайъати ҳам танловнинг асосий ютуғига айланди. Ҳар бир соҳа бўйича кучли, тажрибали ва фидойи мутахассислар жалб этилди. Улар ҳар бир иштирокчига алоҳида ёндошмоқда, лойиҳаларни синчиклаб ўрганмоқда, саволлар бериб, имконият ва салоҳиятни аниқламоқда.

Танлов давом этмоқда. Ғолиблар аниқланади. Аммо асосий ютуқ — бу ёшларнинг ўз устида ишлагани, ижод қилгани ва фикрини бемалол ҳимоя қила олаётгани.
🔥5👍3🗿21
Сурияда, хусусан, Сувайдадаги вазият юзасидан яхши тушунтирувчи мақола. Сурияда ҳали ҳам қабилавий иттифоқлар, этноконфессионал гуруҳлар кўп; улар алоҳида анклавларда яшайди, бир-бирига қўшилмайди, манфаатлар тўқнашганида эса қўлига қурол олади.

Бу мураккаб вазият ҳақида Михаил Магиднинг мақоласини ўқинг: Конфликт в Сувейде. Сирия погружается в кровавый хаос

@AsanovEldar
🤔6👍52👌1
Супермен ва Фаластин

Супермен ҳақидаги янги фильмни кўрмаганлар, лекин кўришни режалаштирганлар ўқимасин — спойлер.

Хуллас, Жеймс Ганнинг шу йил чиққан "Супермен"ида бир лейтмотив бор: бой, технологик ривожланган Боравия давлати қўшниси — қолоқ, анъанавий Жарханпурга бостириб кирмоқчи бўлади. Супермен, кейинчалик бошқа суперқаҳрамонлар бунга қаршилик кўрсатади.

Боравия қўшинларининг Жарханпур чегарасини босиб ўтиши кўпчиликка Исроил—Фаластин можаросини эслатиб юборди: бир тарафда — тиш-тирноғигача қуролланган аскарлар, танклар, бошқа тарафда — тош ва таёқ билан қуролланган одамлар, байроқ кўтариб турган болалар.

Бу ўхшашликка эътибор қаратгандим, кейин изланиб кўрсам — кўплар эътибор қаратган экан. Яқин Шарққа ихтисослашган Middle East Eye портали ҳам буни муҳокама қилди.

Исроилнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги ҳам сезибди шекилли, Twitter'да #the_real_superheroes хештеги билан коллаж чиқарди. Унда Исроил аскарлари қуроллар фонида тасвирланган, яъни "бизнинг аскарларимиз ҳақиқий суперқаҳрамон" деган мессиж берилган.

Режиссёрнинг ўзи сценарий 7 октябрь ҳужумидан олдин тайёр бўлганини, у Яқин Шарқдаги воқеаларни назарда тутмаганини айтди. Лекин ҳамма ҳам унга ишонмаяпти — Яқин Шарқдаги можаролар кеча бошлангани йўқ, ўн йилликлардан буён давом этяпти. Ганн энг камида олдинги урушлардан илҳомланган бўлса керак.

@AsanovEldar
😁27👍85🥴4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла — ўзига хос институт. У антропологиядаги кичик миқёсли жамият тушунчасига тўғри келади. Уни институционаллаштириш ҳаракатлари кимгадир ғалати туюлиши мумкин, лекин у ҳар биримизнинг ҳаётимизда катта ўринга эга.

“Менинг маҳаллам” фильмида бу институтнинг ана шунддай аҳамиятини бадиий воситалар билан очиб беришга ҳаракат қилинган. Бугун Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бадиий картина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика маънавият-маърифат маркази ва “Ўзбекфильм” ДУК ҳамкорлигида суратга олинган. Фильм бугунги кун учун камёб мусиқали комедия жанрида.

“Менинг маҳаллам” умуммиллий миқёсда — мамлакатнинг барча вилоятларида бир вақтда намойиш этилди.

Фильм анча қизиқ ва таъсирли олинган, залда кулги ва қарсак кўп янгради. Уч-тўртта сюжет чизиғидаги қаҳрамонлар маҳаллада учрашиб, тақдирлари кесишиши яхши ўйланган. Шунингдек, “Маҳаллада дув-дув гап”га яққол аллюзиялар бор.

Фильмда камчиликларам бор албатта, лекин улар ҳақда кейинроқ гаплашармиз. Бугун эса кино ижодкорларини муваффақиятли премьера билан табрикламоқчиман.

@AsanovEldar
👍22🤔75🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбеклар дунёни эгаллаганда нима бўларди?

"Бирор ўзбек Америкада кўтарилиб, сенатор, олигархга айланса, биз ҳам фойдаланардик".

Аслида бу ҳақда бир неча бор гапирилган. Хорижда ўзбеклар кўпайиб, кучайиши Ўзбекистон лоббиси шаклланиши демакдир.

▶️ https://youtu.be/QMudfWICJ5o
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏183🗿2👎1
Ҳаётий ҳикоя. Ҳаётий бўлгани учун ҳам энг пафосли, драматик жойда тугамаган, хулосани ҳам ҳар хил қилиш мумкин.

Халқаро конференция. Ўзимизда. Кўпчилик — ўз олимларимиз: тарихчилар, археологлар, тилшунослар, манбашунослар. Хориждан бир гуруҳ меҳмонлар келган. Россияликларнинг катта гуруҳидан ташқари, яна бир гуруҳ европаликлар ва бир турк олимаси бор.

Конференциядан сўнг тантанали зиёфат уюштирилди. Олимлар чақчақлашиб, овқатланиб, тостлар айтди. Бир қувноқ ўзбек олими даврабошилик қилиб, ҳаммага сўз навбати бериб турди. Навбат Европадан ташриф буюрган бир ҳурматли олимага (адашмасам ўз институти директори эди) келди.

Унга навбат беришдан олдин бизнинг олим "ўзбекларда аёллар алоҳида қадрланади, эъзозланади" деб айтиб ўтди.

Европалик олима миннатдорлик билдириб, сўз навбатини олди. Ва шундай деди: "сиз ўзбекларда аёллар қадрланади, эъзозланади дедингиз. Лекин мен бир нарсага эътибор бердим: конференция давомида фақат институтда ишлайдиган ёш қизлар меҳмонларга чой дамлаб, қуйиб, узатиб турди, йигитлар бу ишни қилганини кўрмадим. Хизматда фақат қизлар бўлди".

Ҳикоя шу ерда "ауф" бўлиб тугаши мумкин эди. Лекин ҳарқалай олимлар давраси. Олимимиз меҳмонга жавоб берди: "гапингиз тўғри. Қизлар меҳмонларга хизмат кўрсатди. Лекин йигитлар бекор ўтирди дегани эмас. Бизда маросимларда ва меҳмон кутишда меҳнат ўзига хос тақсимланади ва қизларга одатда жисмоний қийинчилиги камроқ ишлар топширилади. Йигитлар бозорлиқ қилиб келди, ош дамлади, жой тайёрлади, ҳозир ҳам тепамизда бел боғлаб турибди, сўраганимизни югуриб бориб олиб келяпти. Шунчаки уларнинг меҳнати орқа фонда ўтди, сиз кўрмадингиз".

Мана шунақа, маданий контекстларга бой ва жуда чиройли баҳсча бўлган эди. Ўшанда ўтирганлардан кўпчилик унча эътибор ҳам бермади, кулишиб, тезда бошқа мавзуга ўтиб кетишди. Лекин менинг эсимда қолиб кетди негадир.

@AsanovEldar
👏65👍2213🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Stand Up — кулги ортидаги ҳақиқат. Одамлар кулаётганида, улар аслида энг аччиқ ҳақиқатларни осон қабул қилади. Шуниси билан ҳам бу формат жозибадор. Охирги пайтлар бизда ҳам шу форматда ижод қилувчилар кўпайди.

Улардан бири — юморист Бекзод Юсупов Plossla подкастида бу жанрнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берди.

Тўлиқ подкаст: https://youtu.be/mFxvCWRsOhA
👍1031
Самарқанд шаҳрининг ёши қайта кўриб чиқилиб, 3 минг йил деб топилибди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида бу ҳақда қарор қабул қилинибди.

Эътибор беринг — қарорни депутатлар қабул қилган. Лекин улар ўтказилган археологик қазишмалар натижаларига асосланган.

Ўзи шаҳарларнинг ёши қандай аниқланади? Нимага асосланилади?

Бунга ҳамма олим ҳар хил ёндашади. Асосий ёндашувлар:

- шаҳар тарихи шаҳар номи учрашидан бошланади; бунинг мураккаблик томони — шаҳар номи бир неча бор ўзгариши мумкин ёки, аксинча, шаҳар бузилиб кетиб, ёнидан худди шу ном остида янги шаҳар қурилиши мумкин (масалан, Самарқанд шунақа бўлган — эски шаҳар вайроналарини Самарқандга кириб келишда тепаликлар ҳолида кўрган бўлсангиз керак);

- маълум бир ҳудудда узлуксиз одам яшашидан ҳисобланади — ном, тил ўзгарса ҳам, ҳудудда одамлар бор, демак, шаҳар тирик;

- шаҳарнинг бугунги ҳудудидаги энг эски археологик манзилгоҳлардан ҳисобланади — совет даврида кенг қўлланган ва бугунги Ўзбекистонда қўлланадиган ёндашув. Масалан, Тошкентнинг ёши Мингўрик, Чоштепа археологик ёдгорликларининг ёшига асосланади, Самарқанднинг ёши Афросиёб ва Кўктепа манзилгоҳларига асосланади.

Лекин буларнинг бари нисбийдир. Айтайлик, Сосонийлар пойтахти Ктесифон бузилиб кетгач, унинг ёнидан Бағдод қурилган; шунда Бағдод Ктесифоннинг давомими? Кўктепа бир муддат мавжуд бўлиб, йўқолиб кетган, Самарқанд эса алоҳида шаҳар сифатида бунёд этилган. Бугунги шаҳар ҳудудига тўғри келгани учун Кўктепани шу шаҳарнинг илк бобокалони деб билиш тўғрими? Улар ўртасида ворисийлик борми? Шаҳар номини ориентир қилиб олсак, Бухоро тарихи эфталийлардан бошланади. Лекин унинг ҳудудида (ёки яқинида) олдинроқ Нумижкат шаҳри бўлган. Бу шаҳарнинг меросини унутиш адолатданми?

Хуллас, олимлар бу борада баҳслашади, бири тан олган ёндашувни иккинчиси тан олмайди, вазиятга қараб ёндашувини ўзгартиради. Фан мана шундай ишлайди. Конкрет шаҳарнинг конкрет ёши эса тарихийдан кўра кўпроқ сиёсий масала, унга депутатлар ва кенгашлар, юбилейлар орқали расмий мақом берилади.

@AsanovEldar
👍32🤔94🔥4
Qurultoy'нинг янги сонида тарихчи Феруз Бобоев билан суҳбатлашдик. У киши совет даврида босмачилик, мустақиллик даврида истиқлолчилик деб аталган ҳаракатни ўрганган. Ва илмий жиҳатдан анча нейтрал ном ишлатган — қуролли қаршилик ҳаракати. Қўрбошилар ҳаракати деса ҳам бўлади.

Мавзу асосан 1918-1925 йиллардаги воқеаларга бошланди. Ундан кейинги воқеаларга улгурмадик. Лекин анча қизиқ чиқди.

Кўринглар: https://www.youtube.com/watch?v=mddpgGHV9Ts&t=4839s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar
👍16🔥4❤‍🔥32
Янги ўзбек фильмлари бирин-кетин YouTube'га жойланмоқда. Икки кун олдин "Баҳодир Ялангтўш" фильми жойланди (ўзбек ва рус тилларида). Қозоқ тақризчилардан эътирозлар бўлишини кутиб турганимда, руслардан норозиликлар ўқидим. Тақризчи озгина тарихни ўрганиб кўрмай, Ялангтўш ўйлаб топилган шахс деган қарорга келгани майли, империалистик ёндашув қилиб, осиёча "варварлик"ни тиқиштиргани кўнглимни айнитди. Майли, бошқа мавзуда ёзмоқчи эдим.

Фильмнинг Самарқанддаги премьерасида қатнашгандим. Унда Бухоро хонлиги қудратли қилиб кўрсатилгани менга ёққан эди — сиёсий буюртмадир, тарихни бузишдир, лекин, очиғи, совет пропагандасидан қолган қолоқ хонликлар, аҳмоқ хонлар, лаганбардор вазирлар, бесўнақай аскарлар каби образлар жонимга теккан.

Бу фильм ўша пропагандистик клишеларнинг тескариси — Бухоро хонлиги қудратининг чўққисида, Бухоро жуда улуғвор, чиройли шаҳар, ўзбек қўшинлари қудратли, хонлар жиддий, вазирлар ақлли, саркардалар жасур. Ўша йилларда минтақада бўлган геосиёсий воқеалар (жунғорлар ҳужуми, Ўрбулоқ жанги) ҳам катта аҳамиятга эга, кенг кўламлидир, дунёнинг бошқа давлатлари (Сафавийлар, Мин империяси, Рус подшолиги) диққат билан кузатмоқда.

Реал тарихга қарайдиган бўлсак, у даврда Марказий Осиё ҳали қолоқлик домига тушмаган, лекин илгаригидай қудратли ҳам эмас эди. Фильмда кўрсатилган давр — XVII аср 40-йиллари Аштархонийларнинг энг гуллаган палласи эди. Аштархонийларнинг энг кучли вакили — Имомқулихон тахтда эди, ҳам шимолда, ҳам жанубда ғалабаларга эришаётган эди. Аштархонийлар даврининг икки энг машҳур сиёсатчиси — Ялангтўшбий Баҳодир ва Нодир Девонбеги ҳам шу даврда фаолият юритган. Фильмда тилга олинган бу шахсларнинг бари ақлли, тажрибали ва қудратли қилиб кўрсатилган.

"Баҳодир Ялангтўш"нинг яна баъзи диққатга сазовор жиҳатлари бор:

- қозоқ тарихий пропагандасига ўзига хос "жавоб" кўрдим унда — Ялангтўшбий ўзбек тарихига "қайтариб" олиняпти, ҳатто қозоқлар жуда фахрланадиган Ўрбулоқ жанги ўзбеклар ғалабасига айлантириляпти; ўзи у жангда 600 қозоқ ва 20 минг ўзбек жангчиси қатнашганига қарамай, шу пайтгача нега ўзбек тарихчилари эътибор қаратмаган, ҳайронман;

- умуман, сиёсий мессижлар кўп — масалан, кадрдаги қозоқлар "ўзбеклар оғамиз" дейиши, шахсан хоннинг ўзи келиб, фитнани ҳал қилиб кетиши ва ҳ.к.;

- хотирамда биринчи марта тарихий фильмда "ўзбек" деган ном бемалол, ғурур билан ишлатилиши — одатда ўзбек тарихий картиналарида бу номдан қочилади ("унча қадимий эмас, ўтмишда турк бўлганмиз, бухоролик бўлганмиз" каби мулоҳазалар натижасида бўлса керак).

@AsanovEldar
7👍5🔥3