Amir Xudoyberdi she'riyati
576 subscribers
793 photos
139 videos
127 files
109 links
Академик шоир, Турон халқ шоири @AmirXudoyberdiyev нинг ижодий каналига хуш келибсиз!

👉 https://youtube.com/channel/UCpCRvJ4xMyRr_hvNSEqflqg

👉 https://fb.com/amir.xudoyberdi

👉 https://twitter.com/AmirXudoyberdi

Админ👉 @GulruxsorAmir
Download Telegram
Forwarded from НОСИР ЗОКИР
Туркманистонда ғаллакорлар буғдой пулини олишмоқда.
Бизда қачон?
Кишининг обрўсини тўкадиган ишлар:

1. Чақирилмаган дастурхонда бўлиш.
2. Уй эгасига буйруқ бериш.
3. Душманидан яхшилик ёки эҳсон кутиш.
4. Икки кишининг суҳбатига қулоқ солиб, уларнинг гапларини эшитишга ҳаракат қилиш.
5. Ўзи муносиб бўлмаган ерга ўтириш.
6. Сўзини эшитишни истамаганларга гапириш.
7. Аҳил бўлмаган ва нолойиқ кишилар билан дўстлашиш.

("Ҳур фикр" ўзанидан)
👍3
Forwarded from To'raMirzo
ШОИР АМИР ХУДОЙБЕРДИ
Амирни худо берди,
Ботилдан жудо берди,
Шоир ёлғонга ғайир,
Сўнгаклар садо берди.

Нафасдаги тиканни
Чайна тўйгунча қани,
Шеър йўли ўйдим-чуқур,
Юта ют фақат чангни.

Бўй эгик, киприк тикка,
Пукка шеър гоҳо чикка,
Таҳорат учун келдинг
Кўкракдаги кечикка.

Шеър йўли кўк-ер йўли,
Ўнг кўринмас, мўл сўли.
Гулга қўл чўзса шоир,
Қамти келар юрт чўли.

Шоирнинг бойлиги ғаш,
Кўнглин ўрар саҳро, дашт.
Амирни худо берди
Дов бедови ўт, оташ.
13-15. 03.21 й.
👍12🔥2
Донишмандлардан бири  бўлмиш  Ҳусайн Кошифий "Ким билан дўстлашиш керак?" деган саволга қуйидагича муносабат билдирган:
• дўст ақлли бўлиши керак, зеро, ақлсизлик яхшилик белгиси эмас;
• дўст хушфеъл бўлиши керак, чунки бадхохлар билан тил топишиш қийин;
• дўст бадфеъл бўлмаслиги лозим;
• у беғараз бўлмоғи лозим;
• дўст алдоқчи, риёкор, қаллоб бўлмаслиги керак.

Шунингдек, агар дўст топсанг, у ҳолда ушбуларга амал қилгин:
• дўстингдан ҳеч нарсани аяма;
• унинг сирларини қалбингда сақла, ҳеч кимга ошкор қилма;
• одамлардан унинг нуқсонларини яшир, камчиликларини фақат ўзига айт, токи уларни тузатсин;
• унинг гапларига қулоқ тут;
• ундан аччиқланма, унинг гапларидан нуқсон излама;
• дўстинга ҳурмат билан муносабатда бўл;
• унинг хушфеъллигига миннатдорчилик билдир;
• дўстингни ўзи йўқлигида доим яхши сўзлар билан эсла;
• агар дўстинга бирор нарсани ўргатмоқчи бўлсанг, буни эҳтиёткорлик ва самимийлик билан амалга ошир;
• унинг айбларига эътибор берма, уларни кечир;
• дўстинг қувонса - қувон, қайғурса - қайғургин;
• дўстинга айтадиган биринчи сўзинг унинг учун соғлиқ тиламоқ бўлсин ;
• дўстингни гапираётган гапини бўлма;
• ўзинга нимани раво кўрсанг, дўстинга ҳам шуни раво кўр;
• керак бўлган пайтда дўстингни ҳимоя қил.

Шу кўрсатилган амалларни бажарсанг, сенинг дўстинг ишончли ва садоқатли бўлади.
👍82🥰1
Қўлга киритиш учун йиллар сарфланадиган;
йўқотиш учун сония кифоя қиладиган;
йўқотгач қайта қозониш учун умр етмайдиган нарсанинг номи - Ишончдир
.
👍14🔥5🥰2
ЎЛИМ ОЛДИДА

Ўлим олдида хон-ҳоқон,
ғарибу нотавон ҳам бир,
Сулувми, бадбурушми, кексаю
ёшу жавон ҳам бир.

Келур барчага бир фармон,
қолур қалбда ўкинч, армон,
Қошида камбағал ҳам бир,
шоён ҳам бир, боён ҳам бир.

Яшаб умрин, фано боғин
тарк этди неча минг коҳин,
Фақир ҳам бир, бисоти беҳисоб
соҳиб жаҳон ҳам бир.

Исо ўтди, Мусо ўтди,
Муҳаммад Мустафо ўтди,
Сулаймон ҳам, шамол ҳам,
деву жин, тахти равон ҳам бир.

Синоат, сирри асрора
тўла олам, бани одам,
Кулоҳу тожу ҳирқа, жанда тўн, заррин чопон ҳам бир.

Ўлим фарқ айламас, на ёш,
на жинс, на бир дарожотни,
Жўломон ҳам қошида юз
чўтир, моҳитобон ҳам бир.

Семиз-орриқ, бети доғлиқ,
хаста беморми ё солим,
Ўғри ҳам, тўғри ҳам бирдир,
Яхши ҳам бир, ёмон ҳам бир.

Амир, вақт етмагунча сен тириксан, айла шукрона,
Қаён боқсанг ўша қибланг
эса тўртта томон ҳам бир!

20.07.2025
👍21🔥3👏32
МУҚАДДАС КАЛОМ БУ...

Муқаддас калом бу!
Ёдингда тутгил,
Ҳаром қилинмишдир шоирлар қони.
Шоир қонин тўкса қай кимса, буткул
Насли қуриб битгай, қолмас нишони.

Оқибат Ғазнавий Султон не бўлди?
Маҳмуд Қатағондан қолдими бир из?!
Дорга Машрабмас, бир нидо осилди:
“Кўзингизни очинг, ғофиллар, эй, сиз!”

Эсиз Чўлпон! Эсиз Қодирий, Фитрат!..
Увол қилдилар-ку ёшгина жонни –
Йигирма беш ёшда... Она ер, титра!
Жоҳиллар не қилиб қўйди Усмонни.

Боқ, уларнинг хоки нурга ботибди,
Иблис қилолмагай абад тантана.
Оёғи осмондан бўлиб ётибди
Шоирга қўл чўзган ҳар бир салтанат.

Тарих тўзонида бенишон учмиш,
Кибрдан кўзи кўр не турфа ғаддор.
Шоирлар аъмолин мангу шон қучмиш,
Лаънатга кўмилаб қолди зиндон, дор.

На мулку мансабга таъма, на ҳашам
Ҳавасидан йироқ, ғалат бир қавм.
Фақирлик – ҳамроҳи, дўстидир – қалам.
Қалбин тиғлар доим замон бераҳм.

Эй, ғаюр! Дилингда бўлса хусумат
Юлиб от! Демадим сенга фасона.
Оллоҳ даргоҳида эмас беҳурмат
Сен устидан кулган биздай девона!..

1989 йил
👍84🔥3
ИККИ ДУНЁ СОҲИБИ СЕН

Икки дунё соҳиби сен,
сен сиғинган шоҳимиз,
Айро тушмас, сен томон элтгай сужудда роҳимиз.

Еру кўкнинг изми сенда,
нур улашсанг,  сен сабаб
Кундузи офтоб чароғон,
тунда равшан моҳимиз.

Бошпаноҳдурсан, топинсак
шифоат топгай кўнгул,
Даргоҳинг кенг, шафқатингдан
сиҳатдур даргоҳимиз.

Ишқ ўтида ўртанурмиз
то саҳар шаб, қалб ёнур,
Талпинурмиз сен томонга
етса шояд оҳимиз.

Нур ёғилгай онтариб зулматни, ҳуснинг жилваси
Ёритгайдир кўксимизни,
ҳимматинг дилхоҳимиз.

Ҳидоят топсакки шояд,
биз умидвор бандамиз,
Бир назар сол, обод ўлса
кулбамиз ҳам коҳимиз.

Борлиғин бахш этди сенга,
Сен Амирнинг ёри бўл,
Икки дунё толейин бер,
бўл абад ҳамроҳимиз!

22.07.2025
👍11🥰2🤯2👏1
Хуршидабону Абдуллаева ижросида
👍6
#sheʼr

* * *

Менга видо айтгин. Кетмасам бўлмас,
Тугади сен бахт деб билган кунларим.
Ўтди осмонимнинг бағрида сўнмас
Юлдузлар порлашин кутган тунларим.
Турна карвонидай ўтди тизилиб
Мени сенга боғлаб юрган лаҳзалар.
Сўнг эса сочилди бир-бир узилиб
Иккимиз тенг тортиб турган лаҳзалар.
Лаҳзалар, соатлар, кун ва ҳафталар,
Ойлар – гоҳ зим-зиё, гоҳи ним ёруғ.
Улар умидсизлик берган муждалар –
Беш йилнинг бағрида унмаган уруғ...
Видо айт, мен энди кетаман бундан,
Бир елкамда ҳасрат, бирида заҳмат.
Сенга қолаяпти биз бунёд этган
Хотира аталган катта салтанат.
Салтанат... Уни ҳам емиргуси Вақт.
Қўйиб бер, қалбингдан ўчирсин изим.
Энди мени эмас, севолсанг фақат
Умид парисини севгин, азизим...

©️Хуршида Абдуллаева
"Иккинчи дафтар"дан.

@suyunbeka
5👍3🔥2
***

Кўксим ўққа нишон, сиртмоқ бўйнима,
Билмайман, чарх ўюн кўрсатар қандай?
Турибман ялдоли тунлар қўйнида,
Хоинлар қўлига қолган Ватандай!
🔥8👍5👏1
ЭНГ ҚИММАТ КИТОБ ҚАЙСИ?

КИТОБ ТАРИХИДАН ШИНГИЛ ПАРЧАЛАР

Минглаб йиллар давомида китоб инсоният ҳаётининг безаги бўлиб келади. Улар уйдан чиқмасдан туриб исталган даврга саёҳат қилиш имконини беради, билимлар етказади, илҳомлантиради.
***
Маълум қилинишича, сақланиб қолган эй қадимий китоб Хитойда 868 йилда чоп этилган “Олмос ҳикматлар” (“Алмазная сутра”) китоби экан. У ёғоч ўймакорлиги яъни ксилография асосида тайёрланган буддавийлик динига оид матндан иборат.
***
Қадимги Мисрда илк китобларни папирус қоғозига, Қадимги Хитойда эса боғичлар билан боғланадиган бамбук тахтачасига иншо қилиб тартиб беришган.
***
Қадимий китобларда ишлатилган қоғоз пахта ва зиғир поясидан қилинган бўлиб, уларнинг айрим нусхалари юзлаб йиллар яхши ҳолда сақланишига сабаб бўлган.
***
Ўрта асрларда китоблар қўлда кўчирилган. Хаттотлар уларни яратиш учун бир неча йилларни сарфлаганлар. Шу боис бўлса керак китоб ҳошияларига баъзан жуда чарчаганларини, совқотганларини ҳам қайд этишган.
***
Китобларнинг илк муқовалари чармдан ва ёғочдан ишланган. Улар китоб варақларини асрабгина қолмай, гоҳида турли қимматбаҳо тошлар билан ишлов берилгани учун безак вазифасини ҳам бажарган.
***
Китоблар сақланадиган кутубхонлар нафақат билим сақланадиган, балки муқаддас маскан ҳам ҳисобланган. Машҳур Искандария кутубхонаси дунёнинг барча қисмидан олимларни ўзига чорлаган. Айни пайтда АҚШ Конгресси кутубхонаси энг йирик ҳисобланади ва унинг фондида 170 миллион дона китоб, харита, қўлёзмалар сақланади.
***
Гутенберг босма ускунасида чоп этилган илк китоблар жуда қиммат бўлиб, бир уйнинг нархида сотилган.
***
Интернет маълумотларига қараганда, энг кўп чоп этилган китоб “Инжил”(Библия) бўлиб, у жаҳоннинг 900 дан ортиқ тилларига таржима қилинган.
***
Сервантеснинг “Дон Кихот” китоби бадиий асарлар ичида “Инжил”дан сўнг энг кўп марта чоп этилган ва амалда дунёнинг барча тилларига таржима қилинган китоб деб эътироф этилган.
***
Дунёда энг қиммат китоб Леонардо да Винчининг Миланда 1504-1510 йилларда қайд этган илмий ишлари жамланган “Лестер кодекси” китоби бўлиб, у Билл Гейтс томонидан 30.8 миллион долларга сотиб олинган.
***
Кўпгина мумтоз асарлар турли даврларда цензура қилинган, тақиқланган. Улар орасида Жорж Оруэлнинг “1984”, Владимир Набоковнинг “Лолитта”, Харпер Лининг “Мазахчини ўлдириш” ("Убит пересмешника") китоблари бор.
***
Дунёдаги энг митти китоб “Теотокос” (“Худонинг онаси”) бўлиб, унинг ҳажми 0,9 ммдир. Уни фақат микроскоп ёрдамида ўқиш мумкин.
***
Дунёда ўқиб бўлмайдиган китоблар ҳам мавжуд. Улардан бири италиялик архитектор ва саноат дизайнери Луижи Серафини томонидан 1970 йилда номаълум тилда ёзилган “Серафини кодекси” китобидир. Ҳанузгача бу сирли китобни ҳеч ким ўқий олгани йўқ. Унда бола тафаккури билан ўйлаб топилган хаёлий олам суратли энциклопедия тарзида акс эттирилган.

***
Дунёдаги энг узун китоб Марсел Прустнинг “Бой берилган вақтни излаб” китоби бўлиб унда 1,2 миллиондан ортиқ сўз ишлатилган.
Китоб ўқиш оламни англаш, тўғри муносабат шакллантириш қобилиятини сақлаб қолишга, хотирани яхшилашга ва стресс даражасини сусайтиришга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳатто кунига 30 дақиқа ўқиш ҳам ҳаёт сифатига ижобий таъсир ўтказади.
Амирқул КАРИМ таржимаси.
(Маълумотлар интернет манбаларидан олинди.)
👍64🥰1
Forwarded from 𝓐𝓶𝓲𝓻𝓸𝓿𝓷𝓪
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6👍4🔥1👏1
7👍7🔥3
Шукур ЖАББОР

ЭЙ ХАЛҚ! ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН ХОИНЛАРИНГНИ ТАНИБ ҚЎЙ!
ЭЙ ЎЗБЕК АЁЛИ! БАС! ЭНДИ ТУҒСАНГ ХОИН ТУҒМА!
ЧЎЛПОННИ СОТГАН ХОИН!

Хоинлар номини ошкор қилишимдан мақсад, хоинлик жавобсиз қолмаслиги, икки дунё шармандалигини бўйниларига тавқи лаънатдек илволганлари ва буларни авлодлари ўқиб уялишлари учундир!
Шўро даврида кимни гумдон қилмоқчи бўлсалар олдин газеталарда турли бўхтон билан бадном қилинарди. Бу хоинларнинг газетада чиқишларини адабий танқид деб бўлмасди. Ўз идеологларидан буюртма олган бу манфур кимсалар Абдулла Қодирий, Чўлпон, Вадуд Маҳмуд ва Ойбекка қарши мақолалар ёзишган.
Мана ўша хоинлар - Миён Бузрук, Олим Шарафаддинов (тахаллуси Айн), Жуманиёз Шарифий, Усманхон, Сотти Хусайн, Уйғун ва бошқалардир. Буюртмани амалга оширишда бу хоинлар шундай сурбетлашганки, уларнинг мақоласи бечора ватанпарварлар учун жиноий иш очишга тайёр хамиртуруш вазифасини ўтаган.
Масалан, Олим Шарафиддинов (Айн) 1927 йил, 17 феврал куни “Қизил Ўзбекистон” газетасида босилган “Ўзбек шоирлари. Чўлпон” мақоласида Чўлпоннинг ватанпарварлик руҳидаги шеърларини таҳлил қилиб уни ғоявий душман қилиб кўрсатади. Айн ёзади: “Чўлпон хаёлпарастдир. Чунки миллатчилар, зиёлилар ва шу мафкурани қабул қилганлари учун хаёлдан ширин, хаёлдан лаззатлик нарса йўқ. Шунга ўхшаш Чўлпон ҳам минг қават кўкларда юради. У ерда (кўкда) “ҳусни мутлоқни” (Худони) ахтаради, ҳар ҳақиқатни хаёл кўзи билан кўради. Шундан завқ олади. У кўкларда “жинниларча” ховлиқиб” юришда баъзан чарчайди, фақат ерга тушкиси келмайди, ундан (ердан) лаззат олмайди. Мабодо қайтиб ерга тушкудек бўлса ўзини ҳақоратлар, сафолатлар, тубанликлар ичида хис қилади. Кўнглининг кишанлари билан боғланганини кўради. Тезда кўнглига хитобан:
Кўнгил! Сен мунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг? –
деб ерда юришдан чидами тугайди –да, “Бас энди!” дейди.
Етар, бас, чекдан ошқондир
Бу қарғиш, бу ҳақоратлар...
-деб нағма ўқиб, кўкка учади. У ерга тушган онларида жуда қаттиқ миллатчи бўлиб кетади. Чунки бу сафолатларга, тубанликка сабаб бўлувчи ажнабийларни кўради. Улар руслардан иборатдир. (Шоир) русларни ҳеч бир гуруҳга, қавмга ажратмайди. Бутун руслар унинг назарида мустамлакачилардир”. Айн яна шоирни айблашда давом этади: “Оғир тожнинг захарли ўқлари руслар ва ўзбек коммунистлари ватанда истаганларини қилмоқдалар, деб йиғлайди. Умидсизланади. Чўлпон инқилобдан рози, фақат руслардан, русларнинг ватанда қолишларидан рози эмас. У миллий жумҳуриятларга унда бўлаётган ишларга ўзича маъно беради...”
Бу хоин Айн деганлари Чўлпоннинг табиат, қушлар мавзуидаги шеъридан ҳам сиёсий хато излайди. Бу айбловларни тасаввур қилиш учун Чўлпоннинг “Қуш ҳадиги” шеъридан парча келтирамиз. Бу шеър Айн мақоласи чиқишдан уч йил аввал (1924) ёзилган.
Қуш бечора қўрқадурким, уясидан айиргайлар,
Уясидан айирмоқла қайиргайлар
Майда симдан силлиқ қилиб, моҳирона тўқилган бир
Қафас топиб, дарчасини очиб, дерлар “Масканга кир!”
Мискин қуш ҳам янги маскан “чекккасига” қўниболар,
Масканига кўз югуртар, теварагига назар солар.
Айн шўро мафкурасига “соқчилик” қилиб Чўлпоннинг романтизм ва символизм руҳидаги бу гўзал шеърларига донос ёзишда давом этади: “Бу шеър рамзийюнларча (символизм йўлида) ёзилгани учун қоронғи, киноялидир. Чўлпоннинг фикрича: “Инқилоб натижасида озод бўлдик. Ўзимизга махсус маскан (уя)га эга бўлдик. Лекин... жиловимизни яна ўшал мустамлакачиларнинг қўлига тутқуздик. Масканимиз, кўп зеҳният (ҳийлакорлик) сарф қилиб, машинада қўйилган. Дон егали унда кичик тешиклар бор. Биз ана шунга алданганмиз”, дейди. Чўлпоннинг мухбирларидан Ваъдуд афандининг тили билан айтсак: “Биз русларнинг қўлида ўйинчоқмиз. Москав буюргандан сўнг ҳар нарсани қилишга мажбурмиз” бўлиб чиқади. "Қуш ҳадиги"нинг маъноси мана шундан иборат...”
Бу мақоладан кейин бундай балчиқ айбловни виждони кўтаролмаган Ойбек ва Вадид Маҳмудлар Чўлпонни ҳимоя қилиб мақола ёзадилар. Лекин бу бечора ҳимоячиларнинг ўзи ҳам нишонга айланишади.

(Давоми бор)
3👍2🔥2
Дўстинг душманинг-ла оғизу бурун
Ўпишиб юрибди пинҳон, ёшурун.
Билки, дўстлиги йўқ, риёси бисёр,
Эсизки, кўнглингдан бергандинг ўрун!
🔥5👍4👏1
Forwarded from Amir XUDOYBERDI
👍9🔥52