🟢Assalomu alaykum!
Advokat yordamchisi Zaripov Abdulaziz zafar o'g'li, “Advokatlik faoliyati va instituti mustaqilligining nazariy-huquqiy asoslarini takomillashtirish” mavzusidagi bitiruv malakaviy ishi doirasida ijtimoiy so‘rov o‘tkazmoqda.
✏️ Agar sizda ushbu jarayonni takomillashtirishga oid g‘oyalar bo‘lsa, albatta yozib qoldiring. So‘rovnomada keltirilmagan jihatlar bo‘yicha esa bevosita muallifga murojaat qilishingiz mumkin.
📥Murojaat uchun:
@ADVOKAT_ABDULAZIZ
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdCP89tUTq0xpkmiaGutWYTxWdCfgSKn8HLhRv5SDYWG8Igvw/viewform?usp=header
Google Docs
ADVOKATLIK FAOLIYATI VA INSTITUTI MUSTAQILLIGINING NAZARIY-HUQUQIY ASOSLARINI TAKOMILLASHTIRISH

Advokatlik faoliyati va instituti mustaqilligining nazariy-huquqiy asoslarini takomillashtirish
👍34❤1👎1
Жиноят ишида Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш тартиби белгиланмоқда
Эндиликда Қонун лойиҳасига кўра:
➖биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар суд маслаҳатхонасига киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, озод қилиниши мумкин;
➖тергов ва суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш тартиби белгиланмоқда;
➖солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун қўшимча ҳисобланган маблағлар тергов органи депозит ҳисобрақамидан бюджетга ўтказилгунига қадар пеня ҳисобланмайди.
👉 @Advokat_Abdullayev

👍35🕊5🔥3👏3👌2
108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.
2 042 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
3 765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.

👍95👏15🔥7🥴5🕊4
Суд қарорларини кассация тартибида қонунга мувофиқлаштириш кўрсатгичи нисбатан юқори
Олий суднинг матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида апелляция тартибида кўрилган жиноят ишларининг 917 нафар шахсга нисбатан судларнинг қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган (33,8%).
Кассация тартибида кўрилган жиноят ишларининг 590 нафар шахсга нисбатан судларнинг қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган (38,7%)
Демак, суд қарорларини кассация тартибида қонунга мувофиқлаштириш кўрсатгичи нисбатан юқори экан.

👍78👏3🕊2👎1👌1
Адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси
Адлия вазирлиги уч ой муддатда Адвокатлар палатаси билан биргаликда фуқароларга сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 апрель,
ПФ-71-сон

👍78👏7❤5🕊2🤔1
Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатларига доир қонунчилик қайта кўриб чиқилиши аллақачон заруриятга айланиб улгурган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 142-моддасига мувофиқ, адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.
Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.
Қомусий қонуннинг юқоридаги талаблари бузилган, қўпол тарзда бузилган ёки бажарилмаган тақдирда амалдаги қонунчилик фақатгина маъмурий жавобгарликни назарда тутади.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197-1-моддаси. Бироқ, ҳатто мазкур модданинг диспозицияси ҳам адвокатнинг ўз касбий вазифаларини эмин-эркин амалга ошираётганида дуч келиши мумкин бўлган аралашувлар, тўсқинликлар, қаршиликлар учун келиб чиқадиган жавобгарликни тўлақонли қамраб ола олмаган, бизнингча.
Шу билан бирга, адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун ҳар қандай шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик келиб чиқиши, шу боис, Кодекснинг 16-моддаси ҳам қайта кўриб чиқилиши керак. Чунки, ушбу модда умумий маънога эга бўлиб, унда умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар, мансабдорлар доираси ажратиб қўйилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, амалдаги қонунчилигимиз адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутмайди.
Лекин бошқа айрим мамлакатлар қонунчилиги ўрганилса, масалан, Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 435-моддасида адвокатнинг жиноят процессида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Агар хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда тўсқинлик қилган бўлса, жиноий айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида модданинг 2-қисми билан баҳоланишигача назарда тутилган.
Шу каби Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 350-моддасида, Украина Жиноят кодексининг 397-моддасида, Грузия Жиноят кодексининг 364-моддасида, Молдова Жиноят кодексининг 303-1-моддасида ҳам адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик жиноий жавобгарлик белгиланган. Буни давом эттиришимиз мумкин. Бу хориж амалиёти.
Бизнингча, бу борадаги қонунчилик қайта кўриб чиқилишига етиб келинди.

👍96💯14❤9👏6👌2
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉https://t.iss.one/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

👍45🔥7❤6👎4🥴3
Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошириш давомида қонунчиликда ман қилинмаган усуллар ва воситаларни қўллашга ҳақли.
Ҳуқуқий асос: Қонун 2-моддаси
Ҳуқуқий асос: Қонун 2-моддаси
👍82🔥7💯4❤1
Адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.
Ҳуқуқий асос: Қонуннинг 6-моддаси
Ҳуқуқий асос: Қонуннинг 6-моддаси
👍88❤6👏5💯3🤔2
Ер бериш тартибини бузганликда жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.
Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.
Диспозиция
Яъни, Жиноят кодексининг 229-4-моддаси иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги мазмундаги "г" банд билан тўлдирилди:
"г) давлат мулки бўлган ҳамда аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ернинг ёки унинг бир қисмининг бегоналаштирилишига, унинг ҳудуди қисқартирилишига сабаб бўлса"
Санкция
БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👍82🤔9🔥6👎2👏2
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 https://t.iss.one/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

❤33👍13👏5🤔1
Энди мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади
Қамоққа олинганлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Бу ҳақда “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча 27-1-моддаси киритилди. Унга кўра, қамоққа олинганлар тергов ҳисбхонасига олиб келиниши биланоқ, шу ҳисбхонанинг ўзида, тиббий ходим томонидан икки соат ичида тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.
Тиббий кўрик жараёнида, албатта, қамоққа олинганнинг адвокати иштирок этиши мумкин.
Шу ўринда, киритилган қўшимчанинг бир нозик жиҳати ҳам бор-ки, бунга алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик.
Гап шунда-ки, Қонун қамоққа олинганнинг тергов ҳибсхонасига фақатгина илк жойлаштирилишида тиббий кўрикдан ўтказиш мажбуриятини юкламаяпти.
У тергов ҳибсхонасига жойлаштирилганидан кейин агар тергов ҳаракатлари ўтказиш учун олиб чиқилиб, кейин тергов ҳисбхонасига яна қайтарилганида ҳам, шунингдек, бошқа жойга ўтказилганида ёки ўтказилиб, яна аввалги ёки бошқа тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишида ҳам қайтадан тиббий кўрикдан ўтказилиши талабини қўймоқда.
Киритилган қўшимчада айни шундай ҳолатларни эътибордан четда қолдирилмаганлиги таҳсинга сазовор бўлибди.

👍101❤23👏10👎4
Тергов: “Мен солиқчи эмасман, солиқчи ўз “акти”га ўзи жавоб бераверади.”
Бир иш доирасидаги дастлабки терговда ҳимоячи сифатида терговчига Солиқ органи томонидан ўтказилган ҳужжатли тафтишнинг бир томонлама ўтказилган эканини урғулашга уринганимизда у энса қотирадиган муносабат билдирди:
“Мен солиқчи эмасман, солиқчи ўз “акти”га ўзи жавоб бераверади.”.
Наҳот-ки, терговчи солиқ соҳасига оид қонунчиликдан тўлақонли хабари бўлмасдан туриб, мутахассис фикрини ва кўрсатувларини тўғри-нотўғрилигини текширмасдан туриб, якуний қарор чиқаришга ҳақли бўлса?!
Қонунчилик ҳам бежизга мутахассис фикрини, эксперт хулосасини инобатга олиш-олмаслик борасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва ҳатто судга ҳам мажбурият юкламасдан, ихтиёрига ҳавола қилиб қўйилмаган. Бунда шунчаки, кайфиятларга эмас, балки, тегишли соҳага оид қонунчиликка таянишни, амалиёт ва орттирилган тажрибалар, мазмун, мантиқларга таяниб, баҳо беришга имкон қолдирилган. Ва бу нафақат имконият, ҳатто мажбурият ҳам ҳисобланишини муҳтарам терговчимизга эслатишга уриндик...

Терговчи ҳар қайси тоифа ишга процессуал киришиш олдидан у бўйича, аввало айнан қайси соҳавий қонунчилик талаблари бузилганлигини аниқлаб, тегишли соҳавий нормативларни пухта ўрганиб, шунга тааллуқли амалиётлар билан танишиб чиққач, терговни тўғри режалаштириши керак эмасми?
Қонунчилик ҳам бежизга мутахассис фикрини, эксперт хулосасини инобатга олиш-олмаслик борасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва ҳатто судга ҳам мажбурият юкламасдан, ихтиёрига ҳавола қилиб қўйилмаган. Бунда шунчаки, кайфиятларга эмас, балки, тегишли соҳага оид қонунчиликка таянишни, амалиёт ва орттирилган тажрибалар, мазмун, мантиқларга таяниб, баҳо беришга имкон қолдирилган. Ва бу нафақат имконият, ҳатто мажбурият ҳам ҳисобланишини муҳтарам терговчимизга эслатишга уриндик...
👉 @Advokat_Abdullayev
👍58❤25🔥7👏4💯3
Сайлов такроран ўтказилиши мумкин
Бугун Нурафшон туманлараро маъмурий суди (раислик этувчи судья - Мухаммад Камалов) томонидан Айжан Бабекбаеванинг аризасини қаноатлантириб, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Умид” маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун 2025 йил 26 майда ўтказилган сайлов натижасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарор чиқарилди.
Судья шунингдек, сайлов ўтказилишига масъул бўлган шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатларига нисбатан хусусий ажрим билан муносабат билдирилганини ҳам маълум қилди.
Суд қарори кучга кирса, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуни 27-моддаси талабидан келиб чиққанда, сайлов такроран ўтказилиши керак бўлади.

👍86❤14👏6🤔4🔥3
Журналист Анора Содиқова иши: энди ёндашувлар тўғирланадими?
Бугун Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция суд (раислик этувчи судья - Ж.Сирожев) ўзига хос бир кейс бўйича янги қарор чиқарди.
Унга кўра, ҳимоямиз остида бўлган журналист Анора Содиқованинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги аввалги суд қарори бекор қилиниб, даъво талаблари қисман бўлса-да, қаноатлантирилди.
Яъни-ким, жавобгар “Facebook”даги ўзининг саҳифасида тарқатган айрим постлар Анора Содиқованинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи материаллар деб топилиб, бунинг учун жавобгардан Анора Содиқова фойдасига 25 миллион сўм (1980 АҚШ доллари) миқдорида маънавий зарар ундириш белгиланди.
Шу билан бирга, жавобгар зиммасига тегишли мажбуриятлар юкланди.
Зора, мазкур кейс сабаб судлов амалиётида бундай даъво талаблари бўйича аввало шахс маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши шартлиги ва шундан кейингина, бу ҳақдаги суд қарорини илова қилиб, фуқаролик тартибида даъво қўзғатиш керак, деган хато ёндашувга чек қўйилса.

👍85❤22👏14🔥8🤝1
Ҳуқуқми ёки мажбурият?
Айримлар савол беради: “Ишим судга чиқди ва мен судда қатнашмасам ҳам бўладими? Суд қандай ҳукм ўқиса, розиман, фақат судда қатнашишни ҳоҳламайман.”
Ҳақиқатан ҳам. Судланувчининг судда қатнашиши ҳуқуқми ёки мажбурият? Бунга қонунчилик нима дейди?
Жиноят-процессуал кодексининг умумий қисми 46-моддаси айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган бўлиб, ундаги "..., биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш, ..." деган жойи иши судда кўрилаётган судланувчига тааллуқли ҳуқуқ сифатида тан олинади. Чунки, Кодекснинг 45-моддаси мазмунига кўра, айбланувчи судда судланувчи мақомига ўтади.
Демак, ушбу нормага кўра, айбланувчи (судланувчи) нинг унга нисбатан бўлган жиноят иши биринчи инстанция судида кўрилар экан, иштирок этиши Кодекснинг 46-моддасига мувофиқ унинг ҳуқуқи саналади. Яъни, хоҳласа, иштирок этади, хоҳламаса, йўқ.
Энди, айни шу модданинг учинчи хатбошида айбланувчининг мажбуриятлари қаторида суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ҳамда суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги санаб ўтилган.
Шунингдек, худди шу Кодекснинг махсус қисми, 410-моддасида “... биринчи инстанция судининг мажлисида жиноят иши судланувчининг иштирокида муҳокама қилинади, судланувчининг судга келиши шарт.” деб қўйилган.
Буни эса биз, айни бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги зиддият, деб ҳисоблаймиз.
Конституциянинг 20-моддаси талабидан келиб чиқсак, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши шарт.
Юқоридаги саволга бизнинг жавобимиз қандайлигини зеҳнли ўқувчи англади. Лекин, амалиётдан келиб чиқиб, шуни айтамиз-ки, асло "Биринчи инстанция судида иштирок этиш ҳуқуқим. Хоҳласам, бораман, хоҳламасам, йўқ." - дея кўрманг. Сизга нисбатан жиддийроқ процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.

👍37💯8❤3👏3🔥1
Айрим экспертизалар намуна олмасдан ўтказиб бўлмайди
Жиноят-процессуал кодекси 329-моддаси 2-қисмида терговга қадар текширув давомида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим процессуал ҳаракатлар аниқ ва узил кесил санаб ўтилган.
Яъни, қўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек Кодекснинг 162-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, шахсий тинтув ва олиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш.
Ушбу нормага кўра, терговга қадар текширув вақтида юқорида санаб ўтилганлардан бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.
Бизга қизиқ туюлган жиҳати шунда-ки, экспертиза ўтказилишига рухсат берилган ушбу босқичда нега энди, экспертиза текшируви учун намуна олиш тергов ҳаракати ҳам назарда тутилмаганлиги.
Ахир, намуналар олиш зарурати билан боғлиқ экспертизаларни қандай қилиб, намунасиз ўтказилиши мумкин?

👍15❤3🔥1
Энди айбдор мансабдорнинг ўз "чўнтаги" га урилиши мумкин
Айни пайтда Қонунчилик палатасида муҳокамада бўлиб турган қонун лойиҳасида давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори ёки хатти-ҳаракати туфайли етказилган зарарнинг ўрнини компенсация қилиш (қоплаш)нинг алоҳида тартиби кўзда тутилган.
Яъни, етказилган зарар тегишлича ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади ва кейинчалик, ушбу Жамғарма давлат органининг айбдор деб топилган ўша мансабдоридан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олади.

👍74👏6🤔5🔥4👎2