Mámleketlik xızmetin rawajlandırıw agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası filialı
3.01K subscribers
1.72K photos
216 videos
3 files
1.04K links
Download Telegram
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади

Фармонга кўра, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

▪️ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

▪️саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

“Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

2025 йил 1 июндан:

▫️нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга БҲМнинг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади;

▫️нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланди


Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган 100 та устувор мақсадлардан келиб чиқиб, ҳозирги тезкорлик билан ўзгариб бораётган янги шароитларга мослашувчан, профессионал, инновацион ва натижадорликка қаратилган давлат хизматининг янги моделини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Шунингдек, Мазкур Стратегия давлат фуқаролик хизмати тизимини янада такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, давлат фуқаролик хизматчиларининг натижадорлиги ва самарадорлигини ошириш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш соҳасида 2030 йилгача давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига қамраб олади:

▫️
Давлат фуқаролик хизмати тизимида институционал ислоҳотларни амалга ошириш;
▫️Коррупцияга қарши тоқатсиз муносабатни шакллантириш ҳамда миллий қадрият ва корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш;
▫️Давлат фуқаролик хизматида инклюзивликни ошириш ва гендер тенглигини таъминлаш;
▫️Муносиб раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш, истиқболли кадрлар билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
▫️Давлат фуқаролик хизматини рақамлаштириш ва трансформация қилиш;
▫️Инсон ресурсларини замон талабларига мувофиқ ривожлантириб бориш, шу жумладан, компетенция моделини жорий этиш;
▫️Давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, давлат хизматчиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️“Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди


▫️Президент Фармони билан тасдиқланган ушбу Низом танлов ўтказиладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимлари ва танлов ўтказиш тартибини белгилайди.

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳларига тааллуқли вакант лавозимларни эгаллаш танлов асосида амалга оширилади. Танлов меритократия, очиқлик, муқобиллик ва тенглик тамойилларига асосланади.

Вакант лавозимларини эгаллаш Портал орқали ўтказиладиган ички ва ташқи танловлар асосида амалга оширилади.

Ички танловларда
фақат давлат фуқаролик хизматчилари, ташқи танловларда эса тегишли малака талабига жавоб берадиган барча номзодлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ички танловлар вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб ўн иш куни ичида эълон қилинади.

Ички танловлар натижасида танлов ғолиби аниқланмаган ёки вакант лавозим вужудга келган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ички танлов эълон қилинмаган тақдирда, ушбу вакант лавозим бўйича ташқи танлов эълон қилинади.

Битта вакант лавозим учун бир мартадан ортиқ ички танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Президент
Фармонига кўра эндиликда давлат фуқаролик хизматчиларига қуйидаги малака даражалари берилади:

▫️ Олий даражали маслаҳатчи;
▫️1-даражали маслаҳатчи;
▫️2-даражали маслаҳатчи;
▫️3-даражали маслаҳатчи;
▫️1-даражали хизматчи;
▫️2-даражали хизматчи;
▫️3-даражали хизматчи;
▫️4-даражали хизматчи;
▫️5-даражали хизматчи;
▫️6-даражали хизматчи.

Давлат фуқаролик хизматчилари учун малака даражасида бўлиш муддати қуйидагича белгиланади:

▫️6-даражали хизматчи — икки йил;
▫️5-даражали хизматчи — уч йил;
▫️4-даражали хизматчи — уч йил;
▫️3-даражали хизматчи — тўрт йил;
▫️2-даражали хизматчи — тўрт йил.
▫️«1-даражали хизматчи» ва ундан юқори малака даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.

Давлат фуқаролик хизматчисининг малака даражасида бўлиш муддатига унинг давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органи ва ташкилотидаги иш стажи киритилади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, навбатдаги малака даражасини беришда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилмайдиган ташкилотлардаги иш стажи ҳам инобатга олинади.


#Инфографика

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликда_янгилик

⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисида НИЗОМ тасдиқланди


▫️Президент Фармони билан тасдиқланган ушбу Низом давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартибини белгилайди.

Қайта тайёрлаш, малака ошириш ва мустақил таълим олиш давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда оширишнинг асосий шаклларидир.

Касбий компетенцияларни узлуксиз равишда ошириб бориш давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурияти ҳисобланади ва давлат фуқаролик хизматини ўташ муддати давомида амалга оширилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини оширишни таъминлаш учун масъул ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириб бориши уларни тегишли равишда рағбатлантириш, юқорироқ лавозимга тайинлаш ёки юқорироқ малака даражасини бериш ва Миллий кадрлар захирасига киритишнинг муҳим шарти ҳисобланади.


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat