AOKB TOSHKENT vil
301 subscribers
2.48K photos
893 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ayollar kurashi so’nggi davrda o’zbek sportining eng sermahsul yo’nalishlaridan biriga aylanmoqda. Jasmina Immayeva unda yetishib chiqayotgan oltin avlod vakillaridan biri. Osiyo chempionati finaligacha yetib borgan yurtdoshimiz barchani Referendumda faol bo’lishga chorlaydi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Urganch davlat universiteti magistranti Bobonazarova Nasiba:

— Bugungi ulkan islohotlar va yoshlarning necha asrlik orzulari ushalayotgan bir paytda mamlakatimizning har bir fuqarosi, ayniqsa, biz yoshlar 30-aprel sanasida bo'lishi kutilayotgan muhim tarixiy jarayonga befarq qarashga aslo haqqimiz yõq!

—Zero, Konstitutsiya ertanggi farovon hayotimizni kafolatlaydi!

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Dilnoza Allanazarova, Buxoro tumani ixtisoslashtirilgan maktabi direktori;

— Yangilanayotgan Konstitutsiya taraqqiy etgan davlat- Yangi O'zbekistonni qurish g'oyasi atrofida butun jamiyatni jipslashtiradi. Yangilanayotgan Konstitutsiya jamiyatimiz hayotining barcha yo'nalishlarini kompleks tartibga solish hamda mamlakatimizni demokratik rivojlantirish yo'lida eng muhim huquqiy poydevor bo'lib xizmat qiladi.

O'zbekistonni ijtimoiy davlat deb belgilanishi, ta'lim va ilm- fanga oid normalarning qariyb 2 barobarga oshirilishi, inklyuziv ta'limning Konstitutsiyaga kiritilishi, o'qituvchilarning qadr- qimmati himoyalanishi, ularning ijtimoiy va moddiy farovonligi, kasbiy jihatdan o'sishi to'g'risida g'amxo'rlik qilish mustahkamlanmoqda. Shunday ekan, men barcha yurtdoshlarimizni 30- aprelda bo'lib o'tadigan Referendumda o'z huquq va erkinliklari uchun ovoz berishga chorlayman!

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti rektori professor Qo'ng'irotboy Sharipov

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Зайнаб Дайибекова, қиличбоз:

— Қиличбозликни яхши кўрадиган одам мусобақа вақтида тез муносабат билдириш, қарор қабул қилиш ва дарҳол ҳаракат қилиш зарурлигини билади. Камдан кам жойларда вазият шу қадар тезлик билан ўзгаради. Шу сабабли биз тўғри танлов қадрини яхши биламиз. Чунки фақат у шоҳсупа томон етаклайди. 30 апрель. Биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Таэквондо бўйича "Токио-2020" олимпиадасининг олтин медали соҳиби Улуғбек Рашитов:

"Мен бошқачасига яшашни билмайман"

Ўзингиз ҳаётингизда кўришни истаган ўзгаришларга айланинг. Ҳеч ким ва ҳеч қачон сиз учун танлов қилмайди. Сизда энг яхши мураббий ва жамоа бўлиши мумкин. Бироқ охир-оқибат ўзингиз қарор қабул қилишингиз керак. Яшаш ўзгариш деганидир. Ўзгариш олдинга юриш ва ғалаба қозонишни англатади.

#befarqemasman

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Мардон Мавлонов, Ўзбекистон халқ артисти:

— Биз санъаткорлар, маданият ходимлари Янгиланаётган Конституциямизга қўшилаётган нормалардан жуда хурсандмиз. Санъатга, ижод эркинлигига оид кафолатлар бизни янада мамнун қилади. Мен 30 апрель куни ўзим, оила аъзоларим ва шогирдалрим билан биргаликда референдумда қатнашаман. Сизларни ҳам фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Улуғбек Рашитов, таэквондо бўйича Олимпиада чемпиони:

— Ўзингиз ҳаётингизда кўришни истаган ўзгаришларга айланинг. Ҳеч ким ва ҳеч қачон сиз учун танлов қилмайди. Сизда энг яхши мураббий ва жамоа бўлиши мумкин. Бироқ охир-оқибат ўзингиз қарор қабул қилишингиз керак. Яшаш ўзгариш деганидир. Ўзгариш олдинга юриш ва ғалаба қозонишни англатади. Мен бошқачасига яшашни билмайман! 30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Исроил Мадримов, бокс бўйича Осиё чемпиони:

— Вақт одамларни ўзгартирадими? Ҳа! Вақт ҳаммасини ўзгартиради. Бироқ спортда фақат вақтга таяниш мумкин эмас. Акс ҳолда вақтни бой бериш мумкин!
30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Лочин Эрназаров, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими раҳбари:

— Республика ногиронлар ассоциацияси томонидан Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси учун керакли таклифлар тақдим этилганди. Ва бу таклифларимиз инобатга олиниб, янгиланаётган Конститутциянинг 57-моддасида ўз ифодасини топмоқда. Бу моддада ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини давлат ўз ҳимоясига олишига урғу берилган. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратилиши қонун доирасида мустаҳкамланмоқда. Таълим олиш, ишга жойлашда давлат кўмаклашиши белгиланмоқда. Биз бутун жамоамиз билан янгиланаётган Конституцияга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Жавоҳир Синдаров, халқаро гроссмейстер:

— Ҳаёт — бу шахмат партияси. Тахта устидаги вазият тўхтовсиз ўзгаради. Муваффаққиятга эришиш учун вазиятдан устун бўлиш керак. Тўғри қарор учун вақт талаб этилади. 30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Нурхон Қурбонова, пара-енгил атлетикачи:

— Ўзгаришлар доим ғалабаларга олиб келади. Ва биз барчамиз ғалабага лойиқмиз! 30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Абдулла Абдуҳалилов, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раисининг ўринбосари:

— Сўнгги йилардарда Ўзбекистон Президенти, ҳукумати томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёт сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Биз буни янгиланаётган Конституция мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Эътибор беринг, амалдаги Конституциямизда "ногиронлиги бор шахс" тушунчалари умуман келтирилмаган. Таклиф қилинаётган Конституцияда ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу мамлакатимизда яшаётган барча ногиронлиги бор шахсларда муайян бир фахр, ишонч туйғусини уйғотади, улар ўз келажагига ишонишни бошлайди. Айнан шундан келиб чиқиб, мен таклиф қилинаётган Конституцияга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Руслан Нуритдинов, оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпиони:

— Ўзгаришлар ва қулайликлар камдан-кам ёнма-ён юради. Бироқ бир жойда қотиб қолишдан ёмони йўқ. Ўзгаришлар яхшиликка! 30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Маликахон Давлатова, психолог (Андижон вилояти):

— Янги Конституцияга кўра, уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланмоқда. Мен ҳам 2021 йил декабрь ойида субсидия асосида уй-жойга эга бўлдим. Ушбу норма мен каби уйга муҳтожлар учун давлат кафолоти бўлиб хизмат қилади. Айниқса, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз аёллар, меҳрибонлик уйи битирувчилари, ногиронлиги бўлган фарзандли оилалар шулар жумласидандир. Мен бунга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Света Ниетуллаева, Қорақалпоқ давлат университети магистранти:

— Болалигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилар эдим. Ўша болалик орзумимнинг биринчи босқичида бакалавр йўналиши бўйича дипломга эга бўлдим. Билимимни янада ошириш учун магистратура йўналишида ўқишни давом эттиришга оилавий шароитим сабаб контракт тўлаш имконияти бўлмаган эди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг юқори билим олиши, ишлаши учун кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда. Мен ушбу имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳозир 2-босқич магистрантиман, ўз олдимга илмий унвонга эга бўлишни  мақсад  қилиб қўйганман. Бунга тўлиқ имконият бор, сабаби, янгиланаётган Конституцияда таълим соҳаси бўйича кўплаб моддалар ва илм-фанга алоқадор меъёрлар деярли 2 баробарга оширилиши ўз аксини топмоқда. Мен бефарқ эмасман. Тенгдош ёшларимизни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ҳамидулло Ҳабибуллаев, талаба (Фарғона вилояти):

— Ўзбекистонда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ва биз ёшлар асосий ахборотни Интернет орқали оламиз. Дўстлар, яқинларимиз билан онлайн мулоқат қиламиз. Зарурат туғилса, масофадан туриб билим оламиз. Янгиланаётган Конституциямизда давлат Интернет тармоғидан фойдаланишни таъминлашни кафотлатланиши биз ёшлар учун дунё билан ҳамнафас бўлишни таъминлайди, деб ўйлайман. 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Хуршида Холиқова, ҚМИМ ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти):

— Янгиланаётган Конституцияда аёл, хотин-қизлар сўзлари 3 марта такрорлангани бугун аёл-қизларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром, эътибор натижаси десак муболоға бўлмайди. Жамиятимизнинг энг катта бўғини саналмиш оила аёлларнинг тарбиясига таянади. Шундай экан, оналаримиз, аёлларимизнинг давлат сиёсати даражасида Бош Қомусимизда ҳимояланиши юртимизда ҳар бир аёлга ҳурмат кўрсатилишидан дарак беради. Мен шу боис ҳам ўзгаришларга бефарқ эмасман. Қолаверса, она сифатида фарзандларим сифатли таълим олиши учун Конституцияга киритилаётган ўзгаришлардан мамнунман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Жаҳонгир Абдусатторов, “Avto Climate Control” MЧЖ логистика бўлими бошлиғи (Андижон вилояти):

— Янгиланаётган Конституцияда эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш қонун билан белгиланмоқда. Мисол учун, 47-модда бу ҳақда қонунан белгилаб қўйилмоқда. Мен бунга бефарқ эмасман. Барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman