This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яратмишнинг иши оқил,
Меҳнат учун кун яралган.
Ортингга боқ, сарҳисоб қил,
Ҳикмат учун тун яралган!
Тун бағрида ҳисларимиз,
Хаёлларга чўмар балки.
Ором олмоқ учун олам,
Кўзларини юмар балки.
Эҳтимол, бу кўҳна очун,
Оҳларини англамоқдир.
Тонг қадрига етмоқ учун,
Қоронғулик бир сабоқдир!
Тунингиз хайрли ўтсин, азизлар!
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Меҳнат учун кун яралган.
Ортингга боқ, сарҳисоб қил,
Ҳикмат учун тун яралган!
Тун бағрида ҳисларимиз,
Хаёлларга чўмар балки.
Ором олмоқ учун олам,
Кўзларини юмар балки.
Эҳтимол, бу кўҳна очун,
Оҳларини англамоқдир.
Тонг қадрига етмоқ учун,
Қоронғулик бир сабоқдир!
Тунингиз хайрли ўтсин, азизлар!
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Юрак хасталиклари билан оғриган инсонларга шафтоли истеъмол қилиш фойдали
Шафтоли меваси таркибида катта миқдордаги калий, магний, кальций ва фосфор ва бошқа озиқ моддалар мавжуд.
Шафтоли истеъмол қилиш юрак хасталигига чалинган инсонлар учун фойдалидир. Овқатланишдан ярим соат олдин ярим стакан шафтоли шарбатини ичиш тавсия этилади.
Шафтоли меваси:
➖ Овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини нормаллаштиради;
➖ Суякларни мустаҳкамлайди;
соч, тиш ва тирноқлар кўринишини яхшилайди;
➖ Стрессдан қутқариб, кайфиятни ҳам кўтаради;
➖ Қон таркиби ва юрак фаолиятини яхшилайди.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site

⚡️ Сурхондарёда янги тайинловлар амалга оширилди
▪️ Номозов Сирожиддин Сайдуллаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат қилиш шўбаси мудири лавозимига;
▪️ Шерданақулов Жамолиддин Тўлқинович – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси лавозимига;
▪️ Маматқулов Абдулла Абдимўминович – “Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

▪️ Кучаров Тожимурод Рахматиллаевич – Узун тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;
▪️ Саидов Алишер Абдиганиевич – Денов тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;
▪️ Болтаев Зокир Шотўраевич – Музработ тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига;
▪️ Чоршанбиев Темирбек Журакулович – Олтинсой тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Музработда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.В.” хусусий фирмаси раҳбари О.Х. тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 2 дона “Sinotruk Howo” русумли цемент ташувчи транспорт воситасини гаровга қўймасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 1,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Боботоғ”да ўсимлик дунёсига 895 миллион сўм зарaр етказилгани аниқланди
Узун туманидаги “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, табиий ҳолда ўсувчи коврак ўсимлигини асраб-авайлаш ва муҳофазалаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудудларга бириктирилган масъулларнинг ўз вазифасига совуққонлиги оқибатида хўжаликнинг “Файзова” бўлими 1-А-айланма 2-квартал ўрмон фонди, 5-айланма 6-квартал ўрмон фонди, 1-айланма 2-квартал “Узлес” массиви ер майдонларида 2 мингга яқин “Тожик” коврагининг кўп маротаба шираси олинганлиги, айримлари ширасини олиш мақсадида димлаб қўйилганлиги, оқибатда ўсимлик дунёсига 895 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу,
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Эй кўнглимнинг нақши - азизим, дўстим,
Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Эй кўнглимнинг нақши - азизим, дўстим,
Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
08.08
Бугун умримизнинг календарида,
Қизиқ рақамларга бўлурмиз иқрор.
Ажойиб рақамли бошланган бу кун,
Ҳар йили бир бора бўлгайдир такрор.
Икки ўхшаш рақам қувнатиб кўзни,
Чиройли тартибда ёзилар бугун.
Қарши олар бугун тонг чоғи сизни,
Саккизинчи ойдан саккизинчи кун.
Ҳар куни тонг отар... кунлар ҳам гулгун,
Ўтаверар ортиб ҳаёт юкини.
Ҳар қанча чиройли бўлмасин, бугун -
Аллоҳнинг яратган оддий бир куни!
Ассалому алайкум, янги кун муборак бўлсин!
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Бугун умримизнинг календарида,
Қизиқ рақамларга бўлурмиз иқрор.
Ажойиб рақамли бошланган бу кун,
Ҳар йили бир бора бўлгайдир такрор.
Икки ўхшаш рақам қувнатиб кўзни,
Чиройли тартибда ёзилар бугун.
Қарши олар бугун тонг чоғи сизни,
Саккизинчи ойдан саккизинчи кун.
Ҳар куни тонг отар... кунлар ҳам гулгун,
Ўтаверар ортиб ҳаёт юкини.
Ҳар қанча чиройли бўлмасин, бугун -
Аллоҳнинг яратган оддий бир куни!
Ассалому алайкум, янги кун муборак бўлсин!
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона
🎼 “Ғунча”
🎬 Хушовоз хонанда Қобил Иброҳимов ижросида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🎼 “Ғунча”
🎬 Хушовоз хонанда Қобил Иброҳимов ижросида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Бугун туғилган кун — Абдуқодир Донаев
Сариосиё тумани ҳокими Донаев Абдуқодир Ҳайдарович 1981 йилда Музработ туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори бўлган.
А.Донаев 2023 йилнинг январь ойидан буён Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Сариосиё тумани ҳокими Донаев Абдуқодир Ҳайдарович 1981 йилда Музработ туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган. Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори бўлган.
А.Донаев 2023 йилнинг январь ойидан буён Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон танаси доимий равишда ўзгариб туради
Ҳар куни 100 га яқин сочлар (туклар) тўкилиб тушади ва уларнинг ўрнига янгилари ўсиб чиқади;
➖ Тирноқлар ҳар 6 ойда тўлиқ янгиланади;
➖ Тери юзаси ҳар ойда бутунлай ўзгаради;
➖ Ҳар 4 ойда қизил қон таначаларининг янги бўлинмаси томирлар бўйлаб юриб боради;
➖ Ҳар дақиқада 100 миллион янги ҳужайралар туғилади ва 100 миллиони йўқ бўлади;
➖ Ҳар 10 йилда янги скелет;
➖ Ҳар 15 йилда мушаклар янгиланади;
➖ Тананинг унчалик тез ўзгармайдиган қисмлари ҳам бор:
➖ Инсон юрагининг тахминан ярми туғилишидан ўлимигача у билан бирга бўлади. Унинг ҳужайралари жуда секинлик билан ўзгаради.
➖ Биз билан умр буйи қоладиган бирдан-бир нарса бу - кўз гавҳарларидир, шунинг учун уларни эҳтиёт қилинг.

“Ташаббусли бюджет”га киритилган таклифларнинг 25 фоизи Сурхондарёга тўғри келди
“Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги 2-босқичига таклиф киритиш босқичи якунланди. Энг кўп таклифлар ички йўллар таъмирига оид.
Сурхондарё аҳолисининг фаоллиги янада ошган: жами 49 464 та ташаббуснинг ҳар тўрттадан биттаси шу ҳудудга тўғри келяпти. Вилоятдаги 238 та маҳалладан жами 12 279 та таклиф келиб тушган. Бу – жами ташаббусларнинг 25 фоизига тенг.
Айтиш керакки, воҳадошларимиз таклиф киритиш бўйича доимий равишда 1-ўринни эгаллаб келмоқда. 2022 йилги 2-мавсумда вилоят аҳолиси 13 691 та (жами ташаббусларнинг 22 фоизи), 2023 йилги 1-мавсумда 9593 та (17 фоиз) ташаббусни илгари сурганди.
Овоз бериш 27 августдан бошланади. Ғолиб чиқиш учун энди 1,5 мингта овоз етарли бўлиши айтилган.

Бу чархпалак дунё ичра мен ҳам, сиз ҳам омонатмиз,
Минг бир дардлар бошимизда, ҳар кун битта камомадмиз.
Тириклик ҳам ғаниматдир, тансиқ бўлди ширин жонлар,
Аллоҳимга шукур айтинг, бугун бормиз, саломатмиз!
Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Минг бир дардлар бошимизда, ҳар кун битта камомадмиз.
Тириклик ҳам ғаниматдир, тансиқ бўлди ширин жонлар,
Аллоҳимга шукур айтинг, бугун бормиз, саломатмиз!
Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Таъмирлаш ишлари сабабли эртага табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
“Шўртан-Шеробод“ магистрал газ қувурини “Мустақилликнинг 25 йиллиги“ кони учун қурилаётган Газни қайта ишлаш заводига боғлаш мақсадида эртага, 10 август куни соат 6:00 дан 18:00 га қадар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
“Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз“, дейилади “Hududgaz Surxondaryo“ газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
“Шўртан-Шеробод“ магистрал газ қувурини “Мустақилликнинг 25 йиллиги“ кони учун қурилаётган Газни қайта ишлаш заводига боғлаш мақсадида эртага, 10 август куни соат 6:00 дан 18:00 га қадар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги барча аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
“Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз“, дейилади “Hududgaz Surxondaryo“ газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарида.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. “Ялти” МФЙдаги “М.” фермер хўжалигига қарашли 50 сотих ер майдонини фуқаро Т.Х.га 45 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, олдиндан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Диний мазмундаги таъқиқланган материалларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Маълум қилинишича,1995 йилда Денов туманида туғилган ва яшовчи Ғ.Ш. исмли шахс диний мазмундаги таъқиқланган материалларни ижтимоий тармоқнинг “Тик ток” саҳифаси орқали тарқатган.
Текшириб кўриш мақсадида унга тегишли бўлган материаллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахснинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244 прим 1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.