АОКА | Сурхондарё
7.41K subscribers
9.77K photos
2.1K videos
11 files
7.87K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Tарона

🎼 “Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик”.

🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ижросида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Диққат! Танлов!

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Дўстлик" видеороликлар танловини эълон қилади.

Танлов ғолиблари 2023 йил 29 июль "Халқлар дўстлиги куни" муносабати билан ўтказиладиган "Дўстлик фестивали" байрам тадбирида тақдирланади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Умумтаълим мактабларига 2023-2024 ўқув йили учун ўқувчиларни 1-синфга онлайн қабул қилиш тизими — my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда онлайн аризаларни топшириш бўйича видеойўриқнома

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
21 июнь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:

🖊 Мавзу:
Вилоятда аҳоли ва бюджет ташкилотларини 2023-2024 йил куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулоти билан таъминлаш

🕚 Вақти: 10:00

🎤 Иштирок этади: "Ўзбеккўмир" АЖ мутасаддилари, "Кўмир таъминот" МЧЖ Сурхондарё вилояти раҳбари Ҳумойиддин Пўлатов

📍 Тадбир жойи: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй)

🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда спиртли ичимликлар дўкони ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Узун туманида алкоголь маҳсулотлари сотиладиган дўконда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа бугун, 20 июнь куни Узун тумани “Янгишаҳар” маҳалласи Мустақиллик кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлган. Соат 06:26 да вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:31 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:33 да ўраб олинган ва соат 06:47 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг 12 квадрат метр майдонида шифт қисми ёниб зарарланган.

Ҳеч ким тан жароҳати олмагани ва ҳалок бўлмагани айтилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар бўйича расмий муносабат билдирилди

Сурхондарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жорий йил 18 июнь куни ижтимоий тармоқлар орқали бошқарма ходими деб тахмин қилинган профил эгаси шаҳар ва туманлар бўлимларига ходимларни аэропорт йўлига ишга жалб қилиш бўйича ноқонуний топшириқ берганлиги тўғрисида эълон қилинган таниқидий пост юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Унда хабар бошқарма ва масъул ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилганлиги, хабарда келтирилган Ҳамроқул Абдурахмонов вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиши, хабар эълон қилинган вақтда у 12 июндан буён Бойсун туманининг олис қишлоғидаги яшаш манзилида меҳнат таътилида бўлгани ҳамда хабар Ҳ.Абдурахмонов томонидан ёзилмаганлиги айтиб ўтилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан билдирилган расмий муносабатда ходимларни ободонлаштириш ишларига жалб қилиш бўйича топшириқлар бўлмаганлиги, тизимда фаолият юритиб келаётган ходимлар шу кунга қадар мажбурий меҳнатга жалб қилинмаганлиги баён қилинган.

“Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, ижтимой тармоқ фойдаланувчиларидан ташкилот ва давлат хизматчисининг обрўсига таъсир қиладиган асоссиз ахборотлар тарқатмасликни сўраймиз” – дейилади бошқарма томонидан билдирилган расмий муносабатда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
#Округ_матбуот_маркази

Округ комиссияси йиғилишида муҳим масалалар муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9–Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия раиси А.Хўжақулов бошқариб борган йиғилишда вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий шуъбаси бошлиқлари ва Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг Президент сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда шунингдек, “Сайлов блюттенларини давлат тили ва округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этиш тўғрисида”ги, “Участка сайлов комиссиялари раиси ўринбосари, котиблари, ва аъзоларини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисида”ги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
⚡️Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 28 июнь тонгида ўқиладиган Қурбон ҳайити намози вақтлари ҳақида маълумот берди.

Сурхондарё вилоятида соат 05:40 да ўқилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
​​ЭРТАГАЧА

Кундузи иссиқдан чатнаб кетган ер,
Оқшом салқинидан олаяпти нафас.
Қотиб, тоғларнинг ҳам бўйнидаги тер,
Сойлар овозига қиляпти ҳавас.

Ана, қурбақалар бошлади қўшиқ,
Табиат ҳақдами ё тун ҳақида.
Қаранг, бутун борлиқ бир ойга ошиқ,
Ҳар оқшом такрордир гўзал ақида.

Яна тонг отади... Ва иншааллоҳ,
Яна умримиздан бошланар бир кун.
Мўъжизакор Роббим, ул қодир Аллоҳ,
Шундоқ яратмишдир дунёнинг кўркин.

Иноят бўлсину Яратган зайли,
Тонгда ўрнимиздан шодон турайлик.
Бугунни бир гўзал яшадик, майли,
Дўстим, эртагача омон бўлайлик!

Ўлмасбек Самарқандий

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, “Барқарор ривожланиш мақсадлари сари” кўкрак нишони таъсис этиш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, кўкрак нишони билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар мукофотланиши мумкин.

Қайд этилишича, кўкрак нишони ҳар йили 25 сентябрь — Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги БМТ кун тартиби тасдиқланган куни арафасида тантанали равишда топширилади. Тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Мазкур мукофотлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул маблағи билан ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида тақдирланганларга топширилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo