АОКА | Сурхондарё
6.83K subscribers
10.5K photos
2.37K videos
20 files
8.44K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
Download Telegram
Бухоролик 33 ёшли эркак Сурхондарёдаги қўйбозордан сохта долларларга 22 бош қўй сотиб олди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, Жондор тумани “Мирзаён” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.М. 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида жойлашган “Истара” деҳқон бозори таркибидаги “Қўй бозори”га борган.

У соат 06:00 ларда Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Б.И.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 8 бошини 1 600 АҚШ долларига савдолашиб, 16 дона сохта 100 долларлик пул купюралар эвазига 8 бош қўйни олиб кетган.

Шунингдек, ушбу шахс айнан шу куни соат 07:00 ларда ушбу бозорда Бандихон тумани “Зевар” маҳалласида яшовчи Н.Ҳ.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 14 бошини 2 600 АҚШ долларига савдолашиб, тўлов эвазига унга ҳам сохта доллар пулларни берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.гa нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Сурхондарёда 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Сариосиё туманида жойлашган.

Тошкент вақти билан соат 4:02 да Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 4,4 балли зилзила юз берди.

Зилзиланинг бошқа ҳудудларда сезилиш кучи:

▪️Сариосиё туманида 4 балл, 8 км.
▪️Денов туманида 2-3 балл, 52 км.
▪️Шаҳрисабз туманида 2 балл, 65 км.
▪️Олтинсой туманида 2 балл, 69 км.
▪️Узун туманида 2 балл, 76 км.
▪️Китоб туманида 2 балл, 82 км.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Оқибатнинг емирилиши

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, Сўзлар ҳам қисқа бўлди: "Яхшимисиз?". Гарчи бемор бўлсаларда, улар ҳам жавоб ёздилар: "Аллоҳга шукур, яхшиман!".

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз ёнғоқнинг шалдирашига ўхшайди.

Меҳр-оқибат ҳақидаги чиройли статусларни бошқаларга "поделиться" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек...

Оқибат эса бир четда хомуш...

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
#Округ_матбуот_маркази

Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Сайнхуу Гандолгар (Монголия) ва Гадбильон Венсан (Франция) муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Сурхондарё вилоятига келди.

Халқаро кузатувчилар 9–Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия раиси, комиссия котиби ва аъзолари билан ўзаро суҳбатлашди. Бюронинг сайловни кузатиш миссияси роли, мақсад ва вазифалари, режалаштирилган фаолияти ҳақида сўз юритди.

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси А.Хўжақулов комиссия аъзоларининг таркиби ва вазифалари, айни кунларда сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайнхуу Гандолгар ва Гадбильон Венсан округда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🛩 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термизга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга – Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.

🛫 Жумладан, 19 июнь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади.

🛬 20 июнь куни ҳам Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

❗️Авиачипталарни авиакомпания сайти, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗳 Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади”.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси)

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.
Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,
Бирда шак келтириб сирли оламга,
Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,
Юрар йўлимиздан бирда адашиб,
Ким биландир зимдан мансаб талашиб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,
Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.
Беҳуда ўтган дам – кўнгил эзилар…
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ – не дамларимиз,
Билиб-билмай босган қадамларимиз,
Хайрли иш, алам, қарамларимиз
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,
Болалик қайтадан қайтарилмоқда…
Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тарона

🎼 “Кўнглима-а“

🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев ижросида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Бандихон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Маратбек Юнусов 2000 йилнинг 18 июнь куни Бандихон туманида туғилган. У 2022 йилнинг май ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Юнусов 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Давлат филармонияси, Термиз шаҳар Маданият маркази, Бандихон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматида турли вазифаларда фаолият юритган.

▶️ https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Уяли телефонларнинг “зарядка”сидан ёнғин чиқиши мумкинми?

Албатта, дейди мутахассислар, ҳозирда мутлақо барча зарядлаш воситалари импульс типли бўлиб, улар телефондан ажратиб қўйилганда ҳам электр энергиясини истеъмол қилишни давом эттиради.

Зарядлаш воситаларининг розеткада қолдиришнинг асосий хавфи шундаки, жуда кенг тарқалган тармоқдаги қувват кескин кўтарилганда, ҳар бир зарядловчида бўлган паст сифатли ёки “чарчаб қолган” конденсаторлар бардош бера олмасдан портлаб кетиши мумкин.

Шунинг учун зарядка олаётган гаджетларингизни қаровсиз қолдирманг. Агар сиз хонани тарк этишингиз керак бўлса, зарядловчини розеткадан узиб қўйишингиз лозим.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Қоғоз тарихи ҳақида сиз билмаган фактлар

Қоғоз ихтирочиси сифатида хитойлик Цай Лунь исмли киши зикр қилинади. У эрамиздан аввалги 105 йилда тут дарахти толасидан илк қоғозни тайёрлаган экан. 

Ислом оламида дастлабки сифатли қоғозлар Самарқандда ишлаб чиқарилган. Илк қоғоз фабрикаси эса 794 йилда Бағдодда қурилган.

Қоғоз ишлаб чиқариш Бағдоддан Шимолий Африка орқали Андалус (ҳозирги Испания ва Португалия ҳудуди)га қадар етиб борди ва бу ердан бутун Европага тарқалди.

Қоғоздан фойдаланиш Маккада 797 йилда, Мисрда 800 йилда, Андалусда 950 йилда, Константинополда 1100 йилда, Сицилияда 1102 йилда, Италияда 1154 йилда, Германияда 1128 йилда, Англияда эса 1309 йилда бошланди.

Ҳозирда дунёда йилига 350 миллион тонна қоғоз ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда- АҚШ, иккинчи ўринда- Хитой, учинчида – Япония туради.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осон деб ўйламанг эркак зотига,
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин...

🎤 Маҳлиё Асқаралиева

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo