АОКА | Сурхондарё
7.42K subscribers
9.76K photos
2.1K videos
11 files
7.87K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
#Округ_матбуот_маркази

Участка сайлов комиссияси аъзолари малака оширмоқда

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув–семинарлар юқори савияда ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ангор туманидаги тўртта секторда ҳам машғулотлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Туманда 1-сектор ҳудудидаги 12 та участка сайлов комиссияcининг 96 нафар аъзоси учун ўқув-семинар машғулотлари 3-умумтаълим мактабида ўтказилмоқда.

Кеча улар сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништирилиб, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишнинг тартиблари, сайлов куни амалга ошириладиган ишлар, овоз бериш жараёнларини ташкил этиш каби масалаларда ўз билимларини оширди. Бугун ўқув жараёни амалий машғулотлар билан янада қизиқарли ўтмоқда.

✍️ 9–Сурхондарё округ сайлов комиссияси

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Ўзгидромет шошилинч огоҳлантирди

Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон жанубида +45 даражагача юқори иссиқ
кузатилади.

17-19 июнь кунлари Ўзбекистон юқори иссиқ ҳарорат таъсирида бўлади. Республика бўйлаб кундуз кунлари 40-41 даражали иссиқ, жанубда +45 даражагача юқори ҳарорат сақланади.

19 июндан шимолда, 20 июндан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати олдинги жазирама кунларидан 4-6 даражага пасаяди.

18-20 июнь кунлари салқин ҳаво оқимининг кириб келиши тоғ ва тоғ этакларида кучли ёғингарчилик ва дўл ҳодисаcини келтириб чиқариши мумкин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда 1 минг 560 мегаватт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади

Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда. ОИИБ 225 миллион, ИТБ эса 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.

“А” категориясига кирувчи мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май куни сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилганди. Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистон Республикаси энергетика секторини карбонсизлаштириш стратегиясига мувофиқ, юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборатдир.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️“Ўзгидромет” кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” 18–21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🚉 Ўзбекистон темир йўллари ёшлар учун барча ички поезд қатновларига 15% чегирма эълон қилди. Чегирма 14-30 ёшдаги ёшлар учун амал қилади.

❗️Чегирма муддати: 2023 йил 30 июнь кунига қадар.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Бухоролик 33 ёшли эркак Сурхондарёдаги қўйбозордан сохта долларларга 22 бош қўй сотиб олди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, Жондор тумани “Мирзаён” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Қ.М. 11 июнь куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида жойлашган “Истара” деҳқон бозори таркибидаги “Қўй бозори”га борган.

У соат 06:00 ларда Бандихон тумани “Пахтакор” маҳалласида яшовчи Б.И.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 8 бошини 1 600 АҚШ долларига савдолашиб, 16 дона сохта 100 долларлик пул купюралар эвазига 8 бош қўйни олиб кетган.

Шунингдек, ушбу шахс айнан шу куни соат 07:00 ларда ушбу бозорда Бандихон тумани “Зевар” маҳалласида яшовчи Н.Ҳ.нинг бозорга сотиш учун олиб келган қўйларидан 14 бошини 2 600 АҚШ долларига савдолашиб, тўлов эвазига унга ҳам сохта доллар пулларни берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.гa нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Сурхондарёда 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Сариосиё туманида жойлашган.

Тошкент вақти билан соат 4:02 да Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 4,4 балли зилзила юз берди.

Зилзиланинг бошқа ҳудудларда сезилиш кучи:

▪️Сариосиё туманида 4 балл, 8 км.
▪️Денов туманида 2-3 балл, 52 км.
▪️Шаҳрисабз туманида 2 балл, 65 км.
▪️Олтинсой туманида 2 балл, 69 км.
▪️Узун туманида 2 балл, 76 км.
▪️Китоб туманида 2 балл, 82 км.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Оқибатнинг емирилиши

Авваллари яқинларимизни кўргани борардик, силаи раҳм деб. Дийдордан бахтли эдик.

Кейин осонгина қўнғироқ қилмоқни одат қилдик. Овозларидан уларнинг саломат ва тинчлигини билиш учун.

СМС бизга ёрдамга келди, Сўзлар ҳам қисқа бўлди: "Яхшимисиз?". Гарчи бемор бўлсаларда, улар ҳам жавоб ёздилар: "Аллоҳга шукур, яхшиман!".

Ҳозир эса ижтимоий тармоқдан унумли фойдаланиб, уларга жўнатган ГИФларимиз ёнғоқнинг шалдирашига ўхшайди.

Меҳр-оқибат ҳақидаги чиройли статусларни бошқаларга "поделиться" қиламиз, гўё унга амал қилаётгандек...

Оқибат эса бир четда хомуш...

🌐
https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
#Округ_матбуот_маркази

Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Сайнхуу Гандолгар (Монголия) ва Гадбильон Венсан (Франция) муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Сурхондарё вилоятига келди.

Халқаро кузатувчилар 9–Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия раиси, комиссия котиби ва аъзолари билан ўзаро суҳбатлашди. Бюронинг сайловни кузатиш миссияси роли, мақсад ва вазифалари, режалаштирилган фаолияти ҳақида сўз юритди.

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси А.Хўжақулов комиссия аъзоларининг таркиби ва вазифалари, айни кунларда сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Сайнхуу Гандолгар ва Гадбильон Венсан округда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
❗️Эндиликда барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–847-сон, 16.06.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган.

➡️ Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🛩 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан Термизга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 19 ва 20 июнь кунлари Тошкентдан 3 та вилоятга – Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухорога қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилишини эълон қилди.

🛫 Жумладан, 19 июнь куни Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча парвоз амалга оширилади.

🛬 20 июнь куни ҳам Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

❗️Авиачипталарни авиакомпания сайти, "UzAirways" мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗳 Сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади”.

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси)

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.
Қолдириб-қолдирмай из бу ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Оппоқ тонгни улаб тийраи шомга,
Бирда шак келтириб сирли оламга,
Гоҳо таъзим қилиб бадкор, бадномга,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Денгиздай мавж уриб, қирғоқдан тошиб,
Юрар йўлимиздан бирда адашиб,
Ким биландир зимдан мансаб талашиб
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Яратиб не сирлар, не мўъжизалар,
Қутлуғ кун кетидан кун ўтказилар.
Беҳуда ўтган дам – кўнгил эзилар…
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

Эрта билан боғлиқ – не дамларимиз,
Билиб-билмай босган қадамларимиз,
Хайрли иш, алам, қарамларимиз
Умр ўтмоқдадир дарё мисоли.

Кексалик мўралаб эшик қоқмоқда,
Болалик қайтадан қайтарилмоқда…
Биздан эрта кунга нелар қолмоқда?
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo