🗣 Диққат!
⚡️Ҳурматли давлат фуқаролик хизматчилари, эндиликда иш вақти режими қатъий назоратга олинади, бунда бизга кўмаклашинг
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида давлат фуқаролик хизматчиларининг иш вақтига оид нормалар белгиланган.
Мазкур Қонунда давлат органида давлат фуқаролик хизматчиси учун беш кунлик иш ҳафтаси ва иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошмаслиги белгиланган.
Давлат фуқаролик хизматчиларини дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишларга жалб этиш давлат органи раҳбарининг қарори билан қўшимча ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш вақтини бериш орқали рухсат берилади.
Агар давлат фуқаролик хизматчиси бўлсангиз ва Иш берувчи Сизни дам олиш (байрам) кунлари амалдаги меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга жалб этаётган бўлса, бу ҳақда @murojaat_argos_bot орқали хабар беринг.
❗️Шахсингиз сир сақланишини кафолатланади.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site

Мия танадаги суюқлик етишмаслигига жуда кескин таъсир қилади.
✅ Мия доимий сув оқимини талаб қилади ва камида 1% йўқотиш мия фаолияти учун, зарарли таъсир кўрсатади. Сув инсон органи учун, энергия ишлаб чиқариш учун зарур бўлган кислород ва глюкоза эритувчисидир.
✅ Доктор Коррин Алленнинг сўзларига кўра, мия ҳужайралари инсон танасининг бошқа ҳужайраларига қараганда 2 баробар кўпроқ энергия талаб қилади. Бундан келиб чиқадики, организмдаги етарли миқдордаги сув хотира ва умуман мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради: тезроқ ўйлаш, диққатни жамлаш ва турли муаммоларни ҳал қилишда кўпроқ ижодий бўлиш учун етарли миқдорда суюқлик қабул қилиш тавсия этилали.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцариядан қолишмайдиган Сурхондарё: Сайёҳларни лол қолдирган манзаралар
“Дарё” нашри Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда Сурхондарёнинг нафақат хорижий сайёҳлар, балки ўзбекистонликларнинг ҳам қадами етмаган жойларига саёҳат уюштирди.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
“Дарё” нашри Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда Сурхондарёнинг нафақат хорижий сайёҳлар, балки ўзбекистонликларнинг ҳам қадами етмаган жойларига саёҳат уюштирди.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🌱 Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди:
— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.
Ҳатто инсонлар ҳам, "Мен ўзим учун яшайман" дейишса ҳам, барибир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
Шундай экан, сиз ҳам атрофингиздагиларга меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз!
Шундай бўлингки, сизга йўлиққанлар борлигингизга шукроналар айтсин!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона
🎼 “Доғман“
🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова ижро этган.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
🎼 “Доғман“
🎬 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова ижро этган.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
18 май – Халқаро музейлар куни. Бугун барча музейларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади
Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизими ишга туширилади
2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.
Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.
Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда:
“Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

ДХХ наркосавдо билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, ҳозирда Когон туманидаги фермер хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи фуқаро ушланди ва ундан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 581 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1961 й.т. фуқаро ушбу наркосавдогардан муқаддам 158 гр. “опий” моддасини сотиб олганлиги аниқланиб, ундан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум қилинишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган.

❗️Сурхондарёда сел хавфи эълон қилинди
18-20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Республика Гидрометеорология маркази хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.

❗️Сурхондарёда тез ёрдам шифокорлари электроскутерлардан фойдаланишни бошлади
Тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўғри келади.
Бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳимлиги инобатга олиниб, вилоят “Тез ёрдам” хизматида бу масалага инновацион ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Электроскутерлар замонавий тез ёрдам машиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.
Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади.
Шифокорларга берилган электроскутерларда махсус чемодан бўлиб, унда беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши учун барча дори воситалари ва ускуналари бор.

🎼 «Азиз дўстларим»
🎬 Хушовоз хонанда Илҳом Жўраев ижросида.

📢 19 май, жума куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:
🖊 Мавзу: Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар, субсидия ва интеллектуал мулк соҳаси, вилоят юридик техникумига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш.
🕚 Вақти: соат 10:00
🎤 Иштирок этади: вилоят Адлия бошқармаси ҳамда юридик техникуми мутасаддилари
📍 Тадбир жойи: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй)
🔰 Барча журналист ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

БУГУН ТУҒИЛГАН КУН
Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлатов Муродбек Муҳаммадиевич 1988 йил 19 майда Сариосиё туманида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
М.Давлатов 2012-2021 йилларда Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари, Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

⚡️Хушхабар: Сурхондарёлик пиллакорлар республикада биринчилардан бўлиб шартнома режасини бажаришди
Сурхон воҳасининг миришкор пиллакорлари 33 минг 794 қути ипак қуртидан 1 минг 960 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосилини йиғиб, республикада биринчилар қаторида шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
Пиллакорларнинг сай-ҳаракатлари ва машаққатли меҳнатлари сабаб ҳар бир қутидан ўртача 58 килограмм ҳосил олинишига эришилди. Бунда янги, серҳосил, воҳа иқлим шароитларига мос бўлган маҳаллий навларнинг парваришлангани юқори ҳосилдорлик гарови бўлди. Натижада энг илғор пиллакорларимиз бир қутидан 90 килограммгача ҳосил олишга эришишди.
Ҳозирда вилоятдаги қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш жараёнлари давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
2023 йил 17 май ҳолатига кўра актуал ҳисобланган рўйхатда — Facebook, Telegram, Instagram, Youtube, Tik-tok, Odnoklassniki ва бошқа манбалардаги материаллар манзиллари кўрсатилган.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади.
Мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
Мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам. Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда.
🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚠️ ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА!
Террористик ва экстремистик ташкилотларга тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатишдан сақланинг!