АОКА | Сурхондарё
7.42K subscribers
9.75K photos
2.1K videos
11 files
7.86K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
https://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
#Округ_матбуот_маркази

Президент сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё сайлов округи ҳудудидаги сайлов участкаларида сайлов жарёнлари якунига етиб, белгиланган тартиб ва низом асосида саноқ ишлари олиб борилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
ЎЗБЕК БЎЛИШ ОСОН ЭМАСДИР

Инсон ҳар ким бўлмоғи мумкин,
Ғайрат қилса, қунт қилса басдир.
Бир рутба бор оламда лекин –
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Кўп юрт кўрдим, кўп кездим жаҳон,
Кўра-кўра келтирдим имон:
Араб бўлиш, рус бўлиш осон,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Япончилик демайди япон,
Немисчилик демайди олмон,
Ўзбекчилик бор бўлсин омон,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Ўзбек бўлиш фидолик демак,
Роҳатидан жудолик демак,
Шаън деб, ор деб адолик демак,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Дини – поклик, инсоф, мурувват,
Тариқати – мардлик, футувват,
Дўсти – меҳнат, ёри – уқубат,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

У ҳаммани ўйлаши керак,
Кўнгил олиш, йўқлаши керак.
Ўзбек қачон ухлаши керак?
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Битмас ишни битирувчи халқ,
Йўқни топиб келтиргувчи халқ,
Егувчимас, едиргувчи халқ
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Оғиз очмас каму кўстидан,
Ҳасадгўй кўп лекин дўстидан,
Ошини еб кулар устидан.
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Қонда бор феъл – ҳиммати баланд,
Файз-барака шу феълга монанд.
Минг йилларни кўрган донишманд
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Ўзбек азал яралган омил,
Фанда устоз, ҳунарда комил
Фотиҳларга дарс берган оқил
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Неча бўлиб йўқликка маҳкум,
Тилдан, диндан бўлмаган маҳрум,
Синиб, сингиб кетмаган мардум –
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Даҳрийликка асло кўнмаган,
Гаҳ деганда қўлга қўнмаган,
Жанозасиз ўлик кўммаган
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Миллат ҳисси борки, курашар,
Миллатман деб жам бўлиб яшар.
Ўз йўлини танлаган башар
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Янги аср, янги давронда,
Низоларга тўла жаҳонда,
Зўрлар тўқнаш келган маконда
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Бу идроку фаросат асри,
Кураш асри, жасорат асри,
Сабру бардош, матонат асри
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Ватанида янги бир ватан
Қураётир ўзбек қайтадан,
Осон эмас, такрор айтаман,
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Даст кўтармоқ замона юкин,
Юрт асрамоқ обод ва тўкин
Енгил ишмас, айниқса букун
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Қалби тўла меҳру зиёга,
Эътиқоди ёлғиз Худога,
Лаббайка, деб келган дунёга
Ўзбек бўлиш осон эмасдир.

Эркин Воҳидов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Тонгги тарона

🎼 “Жон, Ўзбекистоним“.

🎬 Ўзбекистон халқ ҳофизлари ака-ука Исмоилжон ва Исроилжон Ваҳобовлар ижро этган.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Музработ тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жаҳонгир Абдурасулов 1991 йилнинг 10 июль куни Музработ туманида туғилган. У 2019 йилнинг июнь ойидан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Абдурасулов 2017-2019 йилларда Музработ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Музработ агросервис касб-ҳунар коллежида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Музработ тумани ҳокимлиги Ахборот хизматида турли вазифаларда фаолият юритган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
АОКА раҳбарияти ва "Associated Press of Pakistan" Ахборот агентлиги директори учрашуви бўлиб ўтди

АОКАда Агентлик раҳбари ва мутасаддилари ҳамда «Associated Press of Pakistan» АА бошқарув директори Мухаммад Асим билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатда сўз эркинлиги ҳамда ОАВ ривожи бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигининг мавжуд ҳолати ва истиқболи ҳақида атрофлича муносабат билдирилди.

Учрашув якунида томонлар ахборот соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга, бунинг учун Ахборот агентликлари ўртасида меморандум имзолашга келишишди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Унга кўра:

ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;

ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;

«Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;

Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.

МСК раиси расман Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Сариосиёда сел келиши оқибатида ёпилиб қолган аҳоли пунктларини боғловчи тоғли довон йўли тозаланди

Жорий йил 7 июль куни соат 14:20 атрофида Сариосиё тумани тоғли ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши сабабли сел оқимлари келиши ҳодисаси кузатилган.

Оқибатда Сариосиё туманининг Хўжаасмин ва Чош аҳоли яшаш пунктларини боғловчи тоғли довон автомобиль йўлига катта ҳарсанг тошлар ва лойқалар тушиб, довон йўли ёпилиб қолган. Ёпилиб қолган довон йўлида 3 та енгил «УАЗ» русумли автомобиль ва 8 нафар фуқаро ҳаракатсиз қолиб кетган.

Ҳодиса жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлими ходимлари етиб бориб, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва Хондиза кон бойитиш бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида махсус техникалар ёрдамида довон автомобиль йўли катта ҳарсанг тош ва лойқалардан тозаланган. Автомобиль қатнови йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Тунда шовқин қилсангиз жарима нақд!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни

баланд овоз билан қўшиқ айтиш,
мусиқа чалиш,
товуш сигналлари бериш,
хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш,
турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш,
шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Ноутбукни тиззангизга қўйманг!

Кўпгина ноутбук фойдаланувчилари диванда ўтириб, экран олдида вақт ўтказишади. Лекин мутахассислар ноутбукни тиззага қўймаслик кераклигини айтишди.

Агар ноутбук тизза ёки бошқа юмшоқ юзага қўйилса, процессорни совитиш учун мўлжалланган шамоллатиш тешиклари блокланиши мумкин. Бу ноутбукнинг ишлаш муддатини қисқартиради.

Бундан ташқари, ноутбукни мунтазам тозалаш унинг ишлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради. Ноутбукнинг сиртини ҳар ой чангютгич, махсус суюқлик ва чўтка билан тозалаш тавсия этилади. Йилига бир марта, қурилмани қисмларга ажратиш ва уни чангдан тозалаш керак.

Батареянинг ишлаш муддатини узайтириш учун қувватни 20 дан 80 фоизгача ушлаб туринг ва ноутбукни электр тармоғига уланган ҳолда қолдирманг.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Islom.uz порталида жойлаштирилган “Имом ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари” деб номланган мультфильмдаги ушбу ибратли кичик сюжет катталарнида фикрлашга, мулоҳаза юритишга, ҳаётий хулосалар чиқаришга ундайди.

Уни албатта кўринг, вақтингизга ачинмайсиз!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар янги кун янги имкониятлар демакдир. Қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг! Чунки, Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабни битирдингизми? Тарихчи бўлмоқчимисиз? Олий ўқув юртини танлашда қийналаяпсизми?

Унда ҳеч иккиланмай Термиз давлат университетининг Тарих факультетини танланг. Нега дейсизми?

📍Батафсил: видеода👆

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар амалиётга бориб ўғирликка қўл уришди (+ видео)

Термиз шаҳрида яшовчи шахс ИИБга қўнғироқ қилиб, банк пластик картасидан 75 миллион сўм йўқолганини маълум қилди. Бу бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими суриштирув олиб борди.

Суриштирув жараёнида фуқаронинг банк картасидаги 75 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ўғирлаган амалиётчи талабалар аниқланди. Қўлга олинган икки нафар йигитларнинг ҳар бирига нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Банкда амалиёт ўтаган талабалар афсуски ўзлари истаган ишга эмас, қилмишлари учун қамоққа равона бўлишди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
⚡️Адлия катта маслаҳатчиси Ибатов Бахтиёр Кенжаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида масъул лавозимга тайинланди

Б.Ибатов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппаратида масъул лавозимда фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, Б.Ибатов 1965 йил 26 июлда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 2016 йилда Қизириқ, 2016-2018 йилларда Ангор, 2018-2020 йилларда Денов тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандларингизнинг чўмилиш тақиқланган жойлар, хавфли сув ҳавзалари, муҳофаза қилинмаган ҳудудларга боришларига йўл қўйманг!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги Омонхона суви инсон организми учун қанчалик фойдали?

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site
📣 12 июль, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

🏢 Ташкилотчилар: “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ҳамда Жарқўрғон тумани ҳокимлиги

🌇 Мақсад: Вилоятда газ таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишларни Жарқўрғон тумани мисолида таништириш

📍 Манзил: “Янги Ўзбекистон” массиви, "Аср" савдо маркази, 7-, 28-, 31-сонли умумтаълим мактаблари

🕚 Вақти: 10:00-14:00

🚌 Термиз шаҳридан автобус Матбуот уйи олдидан соат 8:00да жўнайди (Баркамол авлод кўчаси 30-уй).

🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

📲 Telegram | Facebook | Web-site